Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Excel дастурида файлни сақлаш ва ишга тушириш


Download 351.8 Kb.
bet8/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

3. Excel дастурида файлни сақлаш ва ишга тушириш

Агар фойдаланувчи дастлаб Excel дастурида маълумотларни қайта ишлашда файл номини киритмаган бўлса, у ҳолда, компьютер янги файлни Книга1(1-китоб) номи билан сақлашни тавсия қилади. Фойдаланувчи дастлаб жадвалдаги маълумотни қайта ишлаши, кейин эса, уни ихтиёрий ном билан файл кўринишда дискда сақлаши мумкин. Фойдаланувчи файлга янги ном киритмоқчи бўлса, менюдан ФайлСохранить как... буйруғи танланади ва экранда мулоқот ойнаси пайдо бўлади(4-расм). Ойнанинг Имя файла дарчасига файл номи киритилади ҳамда Сохранить тугмачаси босилади ва натижада, жадвал янги ном билан дискда сақланади.







4-расм. Excel дастурида жадвални сақлаш.


Файл бир марта номланади. Хотирада сақланган файлга киритилган кейинги ҳар бир ўзгаришни сақлаш учун менюнинг Файл бўлимидан Сохранить буйруғи ёки ускуналар мажмуасидаги белгида «сичқонча» тугмачаси босилади.


Агар фойдаланувчи олдиндан мавжуд бўлган файллар билан ишламоқчи бўлса, у ҳолда ФайлОткрыть буйруғи танланади ёки ускуналар мажмуасидаги белгида «сичқонча» тугмачаси босилади ва экранда қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади(5-расм).





5-расм. Excel дастурида файлни ишга тушириш.


Экранда файллар рўйхати пайдо бўлади ва “сичқонча” кўрсаткичи билан файл номи танланади ва Открыть тугмачаси босилади. Умуман олганда, файлларни ишга тушириш ва сақлаш Word дастури каби амалга оширилади. Excel дастури ҳам Word дастури каби кўп ойнали дастур ҳисобланади.




4. EXCEL дастурида жадваллар билан ишлаш


4.1. Жадвалга маълумотлар киритиш

Excel дастурида тузилган жадвалга асосан 3 турдаги маълумотлар киритилади: матнли, сонли ва формула. Жадвалга маълумотлар клавиатура тугмачалари ёрдамида киритилади. Қайси ячейкага маълумот киритилиши керак бўлса, курсор ўша ячейкада туриши керак.


Сонлар. Киритилган маълумотлар фақат рақамлар кетма-кетлигидан иборат ва рақамлар олдида “+”(қўшиш), “-”(айириш) арифметик амал белгилари ҳамда “.”(нуқта)(соннинг бутун ва каср қисмини ажратиш учун) символларидан иборат бўлса, бундай маълумот сонли маълумот деб тушунилади. Масалан: 555; -45.6; 76.9 ва ҳоказо.

Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling