Xix-мавзу


-чизма. Ишчи кучи ресурслари таркибида рўй берувчи ўзгаришлар


Download 191.5 Kb.
bet9/11
Sana04.04.2023
Hajmi191.5 Kb.
#1327412
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
20-боб. Ялпи иш кучи

6-чизма. Ишчи кучи ресурслари таркибида рўй берувчи ўзгаришлар.

Бу чизмада ишчи кучи ресурслари 3 гуруҳга ажратилган: а) ишловчилар (иш билан бандлар – N); б) ишламайдиганлар, бироқ фаол тарзда иш қидирувчилар (ишсизлар - U); в) ишламайдиганлар ҳамда иш қидирмаётганлар (Н). Меҳнат ресурсларининг доимий равишда бир гуруҳдан бошқа бирига ўтиб туриши қуйидаги йўналишлар орқали ифодаланади:


1 – ўз меҳнат фаолиятини тўхтатмасдан иш жойини ўзгартирганлар;
2 – ўз иш жойини ўзгартириш мақсадида ишдан бўшаган, бироқ дарҳол янги иш топа олмаганлар;
3 – янги иш билан таъминланган ишсизлар;
4 – иш қидиришдан воз кечиб, ихтиёрий равишда ишламайдиганлар таркибига қўшилганлар;
5 – ихиёрий равишдаги ишламаётганларда ишлаш истаги пайдо бўлган, бироқ дарҳол ишга жойлаша олмаганлар;
6 - ихиёрий равишдаги ишламаётганларда ишлаш истаги пайдо бўлган ҳамда дарҳол ишга жойлашганлар;
7 – ишлаш истагидан воз кечиб, ихтиёрий равишда ишламаётганлар таркибига қўшилганлар.


5-§. Ўзбекистонда ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва ишсизларни
ижтимоий ҳимоялаш борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлатнинг ижтимоий сиёсати фақат жамият аъзоларининг манфаатларини ишончли равишда ҳимоя қилишдангина иборат бўлмасдан, балки меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашни ҳам ўз ичига олади. Айниқса, аҳолининг ўсиши юқори суръатлар билан бораётган ва ўзига хос аҳоли таркибига эга бўлган бизнинг Республикада иш билан бандлик масаласи энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳотлар даврида ушбу масалани ҳал этиш учун республикада бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.
Биринчидан, кенг фаолият турлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорликни кенгайтириш учун шароит яратиш. Биринчи навбатда қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, халқ истеъмол молларини, маҳаллий хом ашёдан қурилиш материалллари тайёрловчи хусусий кичик корхоналарни фаол ривожлантиришни рағбатлантириш.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек «...кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришда нафақат ҳал қилувчи мавқе эгаллаши, айни вақтда унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадлари ортишида, ишсизлик муаммосини ечишда ҳам муҳим омилга айланишига эришмоғимиз лозим»1.
Республикада бу соҳада кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳозирги кунда хусусий тадбиркорлар сони 3,5 млн. дан ортиқ кишини ташкил қилади. Иш билан банд бўлганларнинг умумий сонида кичик ва ўрта бизнесда машғул бўлганлар улуши 46,7%га тенг бўлиб, уларнинг 1,8 фоизи ўрта, 5,8 фоизи кичик ва 39,1 фоизи хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келган. 2004 йилда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 425 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди. Бу 2003 йилга нисбатан 14 фоиз кўп, демакдир. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ортди ва 2004 йилда 35,6 фоизни ташкил этди. Биз 2007 йилга келиб, кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини камида 45 фоизга етказиш вазифасини ўз олдимизга қўймоқдамиз.6
Республикада давлат томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурларнинг амалга оширилиши натижасида 2005 йилгача бўлган давр давомида қўшимча 1215 минг кишини иш фаолиятига жалб қилиш кўзда тутилган.
Агар 1999 йилда кичик ва ўрта бизнесда банд бўлганлар сонининг 5,2% ортиши аҳоли реал даромадлари қўшимча ўсишининг 1/5 қисмидан кўпроғини (23,2%) таъминлаган бўлса, 2005 йилда бу соҳада банд бўлганлар сонини 1,2 млн. кишига ошириш, улар даромадларидаги қўшимча ўсишнинг тенг ярмини бериши мумкин.
Иккинчидан, хизмат соҳасини ривожлантириш, аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий-маиший хизмат ва қурилиш бўйича хизмат турларини анча кенгайтириш. Бунда ҳам қишлоқ жойларда хизмат соҳасини ривожлантиришга устунлик берилади.
Республикада 2004 йилда аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми 1226,4 млрд. сўмни ташкил қилди. Унинг 43,7 фоизи давлат ва 56,3 фоизи нодавлат мулкчилигидаги корхоналар томонидан амалга оширилди. Хусусий корхоналар улушига кўрсатилган хизматларнинг 36,1 фоизи тўғри келади.
Қишлоқ жойларда аҳолига кўрсатилган пуллик хизматларнинг салмоғи 21,0 фоизга тенг бўлиб, уларнинг деярли 85,0 фоизи уй-жой ва коммунал хўжалиги, йўловчи транспорти ва маиший хизмат соҳаларига тўғри келади.
Учинчидан, қишлоқда кенг тармоқли ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиб, шу орқали янги иш жойларини очиш, янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун Республикада қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш бўйича ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.
Тўртинчидан, ишдан бўшаган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитишни ташкил этишни тубдан ўзгартириш. Бунда ишдан бўшаётган ва ихтисоси бўлмаган шахсларга қисқа даврда, бозор иқтисодиётига ҳамда иқтисодиётнинг ўзгариб бораётган тузилишига мувофиқ келувчи касбкорни ўргатишга эътибор қаратиш. Шу мақсадда махсус маслаҳат ва ўқув марказлари, бизнес мактабларнинг кенг тармоғини янада ривожлантириш кўзда тутилади.
Бешинчидан, вақтинча ишга жойлаштириш имкони бўлмаган меҳнатга яроқли аҳолини давлат томонидан ишончли равишда ижтимоий ҳимоялаш. Бу сиёсат уларнинг ўта зарур эҳтиёжларини қондириш ва кафолатли тирикчилик манбаларига эга бўлишга қаратилади.
Ишчи кучининг иш билан бандлиги муаммоси кўп қиррали бўлиб, у барча одамларга ўз қобилиятларини ишга солиш, ўз эҳтиёжларини қондириш учун дастлабки тенг имкониятларни таъминловчи давлат ва бозор механизимини вужудга келтириш; ишчи кучини унумли ва самарали иш билан банд қилиш; зарур ҳолларда ишчи кучини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ўртасида қайта тақсимлаш каби масалаларни ҳам ўз ичига олади.



Download 191.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling