Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини мавзувий режалаштириш


Download 1.7 Mb.
bet121/127
Sana11.11.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1766412
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   127
Bog'liq
КАТТА ГУРУҲГА ТЕМАТИК РЕЖАЛАШТИРИШ

Санъат маркази


Декоратив панно. Лой иши. Барельеф «Гуллар».

Мақсад: характерли шаклларни тасвирлаган холда тасаввур қилиб таниш бўлган нарсаларни ясайди, (барглар), ёғоч қалам билан гулнинг зарур қисмларини чизади (майда томирчаларини). Лой ишида тасвирнинг жонлилигини, гулларга хос бўлган бурилишларини ифода эта олади.


Керакли жиҳоз ва материаллар:пластилин, ёғоч қаламлар, тахтачалар, салфеткалар, болаларнинг ишларини жойлаштириш учун барельеф-тахтача.


Фаолиятнинг бориши:


Уйларни безаш учун гуллар тасвири туширилган суратларни кўриш.


Тарбиячи орқали намунанинг бажарилиши, барельефнинг алохида қисмлари деталларини бажаришни кўрсатиш.


Болалар иши.


Иш сўнггида тарбиячи гулларни барельеф-тахтачага махкамлайди ва болаларга тасвир чиройли чиқиши учун Қўшимча қисм элементлар билан тўлдиришни таклиф этади.


Қўшимча қисм:уйларни безаш учун бошқа декоратив ишларни кўриб чиқиш.


Эътиборга молик жиҳати: болалар тасаввурини бойиши, лой ишида турли хил усуллардан фойдалана олиши.


МАЙ 2 ХАФТАСИ


«МЕБЕЛЬ», «МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК»




Қуриш-ясаш ва математика маркази

"Уйимиз учун мебель"


Мақсад:турли ҳажмли геометирик фигуралардан (куб, цилиндр, ғишт, пластина, пирамида) уй қура олади, улар номларини ва белгиларини билади. Предметларни маълум бир хусусиятларини жамлаб конструкцияни тера олади,фазодаги қоидаларга риоя эта олади.


Керакли жиҳоз ва материаллар:мебель тасвирланган суратлар, кубиклардан мебель схема-расм. Курилиш материаллари, пластилин, йирик геометрик фигуралар.


Фаолиятнинг бориши:


мебель тасвирланган суратларни кўриш, унинг қисмларини айтиб ўтиш, тахлил қилиш. Схемани кўриб чиқиш.


Болаларнинг ғоясига қараб қурилиш ашёлари билан ишлаш.


Қўшимча қисм: болаларга ўзининг ғайриоддий мебелини ясаш таклифини бериш.


Эътиборга молик жиҳати: болаларда консруктивлаёқатларининг шаклланиши, ижодий тасаввурининг ривожланиши




Қуриш-ясаш ва математика маркази
"Уйимиз учун мебель"

Мақсад:турли ҳажмли леголардан мебель қура олади, улар номларини ва белгиларини билади. Предметларни маълум бир хусусиятларини жамлаб конструкцияни тера олади,фазодаги қоидаларга риоя эта олади.


Керакли жиҳоз ва материаллар:мебель тасвирланган суратлар, легодан мебель схема-расм.


Фаолиятнинг бориши:

мебель тасвирланган суратларни кўриш, унинг қисмларини айтиб ўтиш, тахлил қилиш. Схемани кўриб чиқиш.


Болаларнинг ғоясига қараб қурилиш ашёлари билан ишлаш.


Қўшимча қисм: болаларга ўзининг ғайриоддий мебелини ясаш таклифини бериш.


Эътиборга молик жиҳати: болаларда консруктив лаёқатларининг шаклланиши, ижодий тасаввурининг ривожланиши


«Мебель дўкони”сюжетли-роллиўйин


Мақсад: мебель дўкони сотувчиларининг мехнатини ижодий тасвирлаш, ўйлаб топилган сюжет учун мустақил шароит ярата олади, атрибутларни жойида ишлата олади, улар бўлмаган тақдирда мос равишда ўрнини алмаштира олади,хайрихохлик хислатларини намоён этади, жамоада ўйнайди,тенгқурлари билан осон мулоқотга киришади.


Керакли жиҳоз ва материаллар:«Мебель дўкони», расми, ўйин учун вывеска, раста, касса аппарати, қўғирчоқ учун мебель, қоғоз пуллар.


Фаолиятнинг бориши:


Ролларни тақсимлаш.


Сюжетни ўйнаш.Тарбиячи шунингдек ўзи биринчи харидор ролини ўйнаши мумкин.


Қўшимча қисм: сухбат«Жамоат жойларида ўзини тутиш қоидалари»,




сухбат«Ўъзаро хушмуомала бўлиш одоби».

Эътиборга молик жиҳати: Болалар жамоада дўстона ўйнаши, низоли вазиятлардан айланиб ўта олиши, мустақил қарор қабул қила олиши.



Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling