Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети


Download 148.74 Kb.
bet5/25
Sana06.01.2023
Hajmi148.74 Kb.
#1080899
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1План ва диссертация Шокирова

Тадқиқотнинг илмий янгилиги: инглиз тили фоностилистикасини лингвостилистик, когнитив-семантик ва лингвокультурологик нуқтаи назардан қилинган тадқиқлар фоностилистиканинг янги хусусиятларини очиб беради.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари: Тадқиқотда фоностилистиканинг хусусиятларини лингвистик таҳлил қилиш, унинг талаффуз стилларини аниқлаш ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаш ва таснифлаш, орфоэпик ва орфографик шаклларда ифодаланган нутқ бирликларида юз берадиган комбинатор ва позицион ўзгаришларни аниқлаш ва турли методлар билан олинган маълумотларни статистик ва лингвистик таҳлил қилиш назарда тутилади.
Мавзу бўйича адабиётлар шархи ва тадқиқотнинг методологик асоси: Тадқиқотнинг методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг асарлари, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда фан, таълим-тарбия ва маданият соҳаларидаги стратегик йўналишларга доир қарорлар ташкил этади. Фундаментал тадқиқотлар, умумий тилшунослик ва қиёсий типология, хусусан Бодуэн де Куртенэ, Б.А. Серебренников, Н. Хомский В.Гумбольдт, И.Мешчанинов, Н.Амосова, В.Маслова, А.Бушуй, А.Ҳожиев, А.Абдуазизов, Д.Ашурова, Ў.Юсупов, Ш.Сафаров, Н.Турниёзов, Ж. Бўронов, А.И. Болотов, Ғ.М. Хошимов, М.Расулова, О.Мўминов, О.Бозоров ва бошқаларнинг илмий тадқиқотлари, туркийшунос олимларнинг илмий ишлари мазкур тадқиқот учун назарий асос бўлди, ушбу диссертацияни тайёрлашда муҳим роль ўйнади ва уларнинг соҳа бўйича яратган монографиялари ва диссертациялари тадқиқотнинг методологик асосини ташкил қилади. Инглиз тили фоностилистикаси лингвостилистик, когнитив-семантик ва лингвокультурологик нуқтаи назардан қилинган тадқиқотлар ҳам таҳлил қилинди.
Тадқиқотнинг таҳлил усули: тадқиқотлар мобайнида ўрганилаётган объектларнинг экспериментал метод билан олинган маълумотларни статистик ва лингвистик таҳлил қилиш, лисоний тавсифлаш методи, компонент таҳлил методи, статистик метод ва лингвокультурологик таҳлил методи усулларидан фойдаланилади.

Download 148.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling