Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


§ 2.1. Ҳомашёлар тавсифи ва физик-кимёвий кўрсаткичлари


Download 4.47 Mb.
bet15/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

§ 2.1. Ҳомашёлар тавсифи ва физик-кимёвий кўрсаткичлари


Углеродли адсорбентларнинг элемент тахлилини ўрганишда нафақат углерод миқдорини балки бошқа кимёвий элементларни аниқлаш имконини беради. 3-жадвалда объект сифатида танлаб олинган ер ёнғоқ пўстлоғидан ва бодом конусларидан олинган кўмир адсорбентларининг элементар тахлили келтирилган.
3-жадвал
Ўсимлик қолдиқлари асосида олинган углеродли адсорбентларнинг элементар тахлили

Намуна номи

Кўмир намуналарининг элементар тахлили, %

С

Н

S

P

O

N

Ёнғоқ пўстлоғидан олинган углеродли адсорбент –(ЕЁП-УА)

75,8-85,4

1,5-2,2

0,5-0,8

-

7,9-8,5

1,5-1,9

Бодом пўстлоғидан олинган -углеродли адсорбент-(ҚП-УА)

82-89,1

0,8-1,7

2,8-3,5

-

4,5-8,7

1,4-1,9



§2.1.1. Углеродли адсорбентларнинг рН муҳитини аниқлаш


Фаоллантирилган адсорбентларнинг рН муҳити турли хил бўлиши мумкин: яъни нордон, нейтрал ва ишқорий. Уни аниқлаш учун ГОСТ 17818.6-90 дан фойдаланилди [163]. Бунинг учун 10 гр фаоллантирилган углеродли адсорбентни олиб, дистилланган сувда аралаштириб, маълум вақтдан кейин фильтрлаб, рН-метр ёрдамида аниқланади.

§2.1.2. Фаоллантирилган углеродли адсорбентларнинг кул миқдорини аниқлаш


Фаоллантирилган углеродли адсорбентларни самарадорлигини белгиловчи асосий факторлардан бири бу унинг кул миқдори ҳисобланади, қанчалик бу кўрсатгич паст бўлса олинган углеродли адсорбент шунчалик самарали ҳисобланади. Маркасига қараб кул миқдорига турли ГОСТ талаблари қўйилади. Мисол БАУ маркаси учун ГОСТ 6217-74 бўйича [164] 6% дан ошмаслиги зарур; ОУ-А маркаси учун ГОСТ 4453-74 бўйича [165] 10% дан ошмаслиги керак.
Олдиндан майдаланган ва 0,001 аниқликда тортилган иккита тигелнинг ҳар бирига тахминан 1 г дан майдаланган намуна қўйилади. Намуналар тигелларга солиб, уларни барқарор ҳарорат (850 ± 25) 0С зонасида 2-2,5 соат давомида аста-секин кальцийнацияланади. Ёғочли фаол углеродлар учун кул қолдиғи 3 соат давомида куйдирилади. Муфел печидан чиқарилган тигеллар аввал ҳавода 5 минут совутилади, кейин эса эксикаторга олинади.
Кул қолдиғи 30 минут давомида куйдирилади ва массанинг ўзгариши ўлчанади. Агар массанинг ўзгариши (камайиш ёки ўсиш йўналиши бўйича) 0,001 г дан кам бўлса, у ҳолда синов тугатилади ва ҳисоблаш учун охирги қиймат олинади.
Таҳлил иккита намунада параллел равишда амалга оширилади. Барча тортиш натижалари 0,001 аниқликда олиб борилади.
Кулнинг масса улуши (%) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Х= ; (2.1)
м- қолдиқ масса оғирлиги, г:
м1 - синов учун олинган маҳсулот намунасининг оғирлиги, г;
х1- синов намунасидаги намлик, %.
Синов натижаси иккита параллел аниқлашнинг ўртача арифметик қиймати сифатида 0,1% гача яхлитланган ҳолда олинади.

Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling