Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти


II. 2. Россиядан аҳолини Каспийорти вилоятига кўчириш муносабати билан иқтисодий соҳада ва солиқ тизимида содир бўлган ўзгаришлар


Download 360.98 Kb.
bet15/25
Sana28.03.2023
Hajmi360.98 Kb.
#1304173
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
Завқиддин диссертация 28.02.2023

II. 2. Россиядан аҳолини Каспийорти вилоятига кўчириш муносабати билан иқтисодий соҳада ва солиқ тизимида содир бўлган ўзгаришлар.


Европанинг мустамлакачи давлатларининг кўпчилигидан фарқли равишда Россия империяси ҳукумати босиб олинган ва олинаётган янги ҳудудларда кўчириб келтирилган русларнинг сонини кўпайтиришни, у жойларни мустамлакага айлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири деб ҳисобларди. Россияга қарам бўлган Польша билан Финляндияда бунга деярли амал қилинмади, чунки ҳукумат, биринчидан, бу ҳудудларга рус фуқароларини жойлаштириш Европа давлатлари билан шусиз ҳам кескин муносабатларни янада оғирлаштириб юборишини, иккинчидан, Россиянинг мазкур мамлакатлар устидан ҳукмронлиги ғоят омонат бўлиб, узоқ давом етмаслигини яхши тушунган.
Империя ҳукумати XIX асрнинг 60-йилларида, айниқса, крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилингач, юз минглаб рус қишлоқ аҳолисини Ўрта Осиёга, Каспийорти вилоятига чиқариб юбориш йўли билан катта ҳаракатларсиз кўплаб губерниялар қишлоқларидаги ижтимоий - сиёсий кескинликни юмшатишга умид боғлаган. Лекин муҳими, стратегик ташқи сиёсий мақсадлар билан бир қаторда, империяни бу минтақадаги катта мустамлакачилик режаларини амалга оширишга ундаган нарса бу ердаги моддий (табиий, ишлаб чиқариш) бойликлардан ҳамда меҳнат ресурсларидан метрополия манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятлари эди.
Кавказ, Волгабўйи ва, айниқса, Сибирь сингари салоҳияти бой минтақаларни ривожлантиришга маблағ сарфлашни ва ҳаражат қилишни истамаган, баъзан эса сарфлай ҳам олмаган Россия ҳукмрон доиралари Қўқон, Хива хонликлари ва Бухоро амирлигининг жуда қимматли моддий ва қишлоқ хўжалик хом ашёси манбаини, (энг аввало пахта толаси ва ипакни) анча илгаридан мўлжаллаган эди. Дарҳақиқат, Россиянинг тўқимачилик ва енгил саноати асосан АҚШдан келтириладиган пахта толасига қарам бўлиб, XIX асрнинг ўрталарига келиб Россия - Англия алоқалари ёмонлашгач, Россия пахтани Европа мамлакатлари орқали сотиб олишга мажбур бўлди, бу эса жуда қимматга тушган.
Россиянинг ҳукмрон доиралари савдогарлари, сайёҳлар, табиатшунос олимлар ва бошқалар орқали ўлканинг моддий бойликларини, барча хўжалик, ҳарбий имкониятларини ўрганишди. Шу муносабат билан ўлкага, жумладан, Каспийорти вилоятига ҳарбий юришлар бошламасдан аввал махсус экспедициялар уюштирилиб, Орол денгизи тоғ массивлари, қишлоқ хўжалигини ва ҳунармандчилик ишлаб чиқариши, хонликлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар чиқилди.
Бироқ Россия империясининг ҳукмрон, савдо-саноат доиралари савдо соҳасидаги эркин рақобатда Англияни енголмасликлари, чунки унинг сифати Россияникидан колишмайдиган саноат моллари хонликлар бозорларида атайлаб арзон сотилишини яхши тушунарди.
Россия ҳукмрон доираларининг фикрича, бундай шароитда хонликлар бозорида Россия моллари, шу жумладан, газмол, ёғоч-тахта, чўян, дон кўнгилдагидек ўтиши учун бу ерда Россия ҳукмронлигини ўрнатиш керак эди, зеро у бу хонликларга Англияга қараганда яқинроқ эди. Туркистон (1867 йил июль), Дашт амирлиги (1868 йил) ва Хива хонлиги (1873 йил) устидан Россия протекторати ўрнатилмагунча Россия айни шу йўналишда босқинчилик амалиётини олиб борди. Россия ҳукумати ва савдо-саноат доиралари Ўрта Осиёдаги савдо-иқтисодий экспансия учун жиддий таянчларни Оренбург, Троицк ва Кавказортида барпо эта бошлади. Шу боис, кўплаб рус савдогарлари, тадбиркорлари рус қўшинлари ортидан бу минтақага келиб, казаклар билан бирга Россиянинг бўлажак мустамлакаларининг илк рус аҳолисини ташкил қилишган. Кейинчалик эса юқорида кўрсатиб ўтилганидек, Россия ҳукуматининг Туркистондаги – Каспийорти вилоятидаги маъмурияти мустамлакачилик мақсадлари ҳамда Буюк давлатчилик мезонларига мувофиқ аҳолини кўчириш амалиётини ўлканинг ишлиб чиқариш захиралари, табиий, маданий бойликларидан метрополия манфаатлари йўлида фаол фойдаланиш ишига, туб халқларга миллий ва ижтимоий зулм ўтказиш сиёсатига бўйсундириш учун барча чораларни кўрган эди.
Маълумки, Туркистон генерал - губернаторлигини ташкил қилган вилоятлар суғорма деҳқончилик, чорвачилик ва кўп тармоқли халқ ҳунармандчилиги (тўқимачилик, заргарлик, гиламдўзлик ва ҳакозолар)га асосланган анча ривожланган товар ишлаб чиқариши билан ажралиб турарди. Айниқса, деҳқончиликда пахта етиштириш имконияти ва сердаромад ипакчилик Россия савдо - саноат доираларини ўлкага бўлган қизиқишини ниҳоятда кучайтирди. Метрополияда тўқимачилик, енгил саноат ва металлургия саноати устун бўлгани учун рус тадбиркорлари Туркистон пахта толаси, ипак толаси, чорвачилик маҳсулотлари ҳамда минерал хом ашёни кўплаб етиштиришни кўпайтириб, ташиб кетишга асосий эътиборни қаратдилар.
Россия ҳукмрон доираларининг фикрича, Туркистонда пахтачиликни янада ривожлантириш зарурати рус крестьянларининг кўп қисмини мустамлакага кўчириш эҳтиёжига тўла мос тушарди. Боз устига ўлкада рус аҳоли сонини кўпайтирмай туриб, бу ерда туб аҳолини руслаштириш сиёсатини ўтказиш мумкин эмасди. Бироқ, Туркистонга кўчириб келтирилган рус крестьянлари етарлича яхши ўзлаштира олмаган, кўпчилиги эса ўзлаштиришни асло истамаган суғорма дехқончиликнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, мустамлакачи маъмурият суғорма минтақалардаги туб қишлоқ аҳолисини асосан пахта етиштиришни кўпайтиришга ва уни бозор нархида эмас, балки олдиндан келишилган нархда сотишга аввал бошданоқ сиёсий ва маъмурий чоралар билан мажбур эта бошлаган.
Лекин қишлоқ хўжалигидан, энг аввало, деҳқончиликдан мустамлакачилик мақсадларида тўлароқ фойдаланиш учун ҳукумат ўзининг буюк давлатчилик қонунлари билан Каспийорти вилояти ерларини давлат, яъни Россия мулки деб эълон қилди. Юқорида таъкидланганидек, ўлканинг- Каспийорти вилоятининг ўтроқ аҳолисига ер мерос бўлиб ўтадиган жамоа уй-жойи сифатида фойдаланиш ҳуқуқи билан берилди. Илгари кўчманчи аҳолига тегишли бўлган, энди эса кўчириб келтирилган руслар томонидан ҳам, мустамлакачи маъмурият томонидан ҳам қисқартирилган ерлар эса кўчманчиларда ердан фойдаланиш бўйича тарихан таркиб топган одатлар асосида жамоа бўлиб муддатсиз фойдаланиш учун уларда қолдирилди.
Каспийорти вилоятидаги ердан фойдаланиш тартибини метрополия манфаатлари, биринчи навбатда пахта, бошқа қишлоқ хўжалик хом ашёсини етиштириш ҳамда кўчириб келтирилган рус деҳқонларининг иқтисодий ҳукмрон ҳолатини таъминлаш манфаатлари йўлида ўзгартиришни мақсад қилиб қўйган мустамлакачи маъмурият туб аҳоли вакиллари бўлган йирик ва ўрта ҳол ер эгаларининг мавқеини заифлаштиришга бутун чоралар билан ҳаракат қилди. Бунинг учун мулк ерларга тобора катта солиқ солинди ҳамда деҳқонлар орасида ердан фойдаланишнинг ижара шакли рағбатлантирилди. Мана шу ижара шакли ҳамда маъмурий-полиция чоралари орқали мустамлакачи бошқарув идоралари туб аҳоли ўртасида хусусий ва вақф ер эгалиги миқдорини тезлик билан кескин камайтирди, лекин айни маҳалда қишлоқ хўжалик ерларининг бир қисми рус саноатчилари, савдо фирмалари ва ҳарбий - маъмурий амалдорларга мулк бўлиб ўтишига кўмаклашди.
Каспийорти вилоятини мустамлака қилишнинг дастлабки йилларидаёқ шаклланиб улгурган, туб аҳолини иқтисодий ва ижтимоий эзиш бўйича, хусусан, вилоят деҳқончилигида империяга маъқул ўзгаришларни амалга оширишга, қишлоқ, районларда рус қишлоқларини имкони борича кўпроқ барпо этишга йўналтирилган буюк давлатчилик - шовинистик сиёсати туб қишлоқ аҳолисини солиққа тортишни кучайтиришни олдиндан белгилаб берган. Тўғри мустамлакачиликнинг бошида Туркистон маъмурияти халқ оммасининг қаршилигининг олдини олиш ва ҳатто, уларни ўз томонига оғдириш мақсадида асосий солиқларни жиддий камайтирган, руҳонийлар ёки қишлоқ, овул оқсоқоллари томонидан жорий этилган ўлпон ва йиғимларни бекор қилган. Масалан, илгари даромад ёки ҳосилнинг учдан бири миқдорида ундириб келинган ер солиғи 1868 йилга келибоқ бешдан бир қисмгача26 камайтирилган ва бу миқдор 1871 йилгача сақланиб қолди. Кейинчалик, руслар оммавий кўчириб келтирила бошлангач, туб аҳолини солиққа тортиш кескин ортди.
Каспийорти вилоятини мустамлакага айлантиришда, туб аҳолининг ерини мустамлакачи маъмурият ва айниқса, кўчириб келтирилган рус крестьянлари ва казаклар учун босиб олиш, тортиб олишдан, шунингдек, уларга туб миллатли қишлоқ аҳолисининг ҳам, шаҳар аҳолисининг ҳам ер ва сувдан фойдаланишдаги анъанавий тизимини жиддий бузиб юборган солиқ - ўлпон ҳамда бошқа соҳаларда жиддий имтиёзлар беришдан (бу ҳам асосан туб аҳоли ҳисобидан эди) ташқари бошқа хусусиятлар ҳам хос эди. Бу борада, хусусан сувдан фойдаланиш масалаларида, мустамлакачилик ёндашуви фақатгина Каспийорти вилоятини туб аҳолисига нисбатан эмас, балки бошқа вилоятлар туб аҳолисига ҳам қўлланилган.
XIX аср ўрталарига келиб саноат ишлаб чиқаришда анча юқори даражага эришган ҳамда ўз мустамлакаларида саноат корхоналари ташкил қилиб, бу билан уларнинг табиий ва одам ресурсларини эксплутация қилиш имкониятига эга бўлган Буюк Британия, Франция, Германия ва қатор бошқа давлатлардан фарқли равишда Россия кўпроқ, аграр ишлаб чиқариш муносабатларига эга бўлган, нисбатан қолоқ, лекин, энг аввало, саноат капитализми шаклланиб келаётгани аниқ кўриниб турган мамлакат эди. Бироқ ўша даврда Россиянинг саноат маҳсулотларига Ғарбий Европада талаб бўлмаган. Бунинг сабаби, биринчидан, сиёсий муносабатларнинг кескинлиги, иккинчидан, бу маҳсулотлар етарлича ракобатбардош эмаслигида эди. Боз устига Россия Қрим урушида Туркиядан (1853-1856 йиллар) енгилганидан сўнг ҳамда Америка пахтасини келтириш қийинлашгани боис Россия империясининг саноат ва умуман иқтисодий аҳволи жиддий ёмонлашди.
Туркистон, жумладан, Каспийорти вилояти мустамлакачи маъмурияти табиий -иқлим шароитларидан, пахтага, бошқа қатор экинларга ишлов бериш хусусиятларидан, шунингдек, кўчириб келтирилган русларни жойлаштириш учун камида 2-3 йил объектив равишда талаб этилишидан келиб чиқиб, кўчириб келтирилган деҳқонларнинг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, туб деҳқон аҳолини суғорма ерларининг тобора кўпроқ қисмини пахта экишга ҳамда пилла олиш учун тутзорлар барпо этишга ажратишга маъмурий йўллар билан мажбур этган.
Каспийорти вилоятининг мустамлакачи бошқарув идоралари метрополиядан ғалла келтиришга бутун чоралар билан кўмаклашиб, туб аҳоли томонидан экиладиган, суғориладиган ҳудудларда эса кўчириб келтирилган руслар томонидан ҳам экиладиган буғдойзорлар майдонини изчиллик билан камайтириб боришга эришди.
Вилоят туб халқларининг озиқ-овқат аҳволи, бир томондан Россиядан келтириладиган донга боғлиқлиги янада кучайиши, бошқа томондан эса пахта майдонларининг кенгайтирилиши шу тариқа таъминланди.
Каспийорти вилояти маъмурияти кўчириб келтирилган русларнинг имтиёзли жойлаштирилишига жиддий эътибор бериб, айни маҳалда ҳарбий губернаторлар, уезд бошлиқларидан кўчиб келганларга бериладиган суғорма ерлардан донли ёки сабзавот экинлари эмас, балки пахта етиштиришда кўпроқ фойдаланишини талаб қилди. Туркистоннинг энг катта пахтачилик минтақаси Фарғона вилоятида рус деҳқонлари жойлаштирила бошлангач, кўчириб келтирилган русларнинг суғорма ерларга талаблари сезиларли даражада кучайди. Чунончи, Фарғона вилоят ва уезд маъмуриятлари эътиборини суғорма ерларни туб аҳолидан тортиб олиш ва уларни кўчириб келтирилганлар қишлоқларини барпо этиш учун бериш мақсадга мувофиқ эмаслигига, чунки рус крестьянлари бу ерларга пахта экишдан воз кечиб, ўзлари ўрганган буғдой экаётганликларига бир неча бор қаратдилар.
Бунинг сабаблари қаторида, жумладан, рус крестьянлари пахтачилик билан шуғулланишни уддалай олмаётганликлари кўрсатилган, бунинг оқибатида, масалан, 1888 йилда пахта экишга ажратилган бир десятина ерга ишлов беришнинг қиймати рус деҳқонларида 85 рублдан 100 рублгача, маҳаллий деҳқонларда эса 35 рублдан 40 рублгача бўлган27. Бу жиҳатдан ерни пахтакор деҳқонларга ижарага берган русларнинг аҳволи анча яхши бўлган.
Бундан ташқари кўчириб келтирилган рус деҳқонларининг маҳаллий деҳқонлардан тортиб олинган унумдор ерларга ошкора, хўжасизларча муносабати ҳоллари кўплаб учраган. Масалан, империя деҳқончилик ва давлат мулки вазирлиги илмий қўмитаси аъзоси А.А Кауфман “Фарғона ва Сирдарё вилоятларида крестьянлар ўзларининг қимматли суғорма ерларида, далани ўғитламай, ўша-ўша донли экинларни, асосан буғдой экишмоқда… крестьянлар ўзлари учун ажратиб берилган бўлак чегарасида экин майдонини кенгайтириб қолмай, балки илгари туб ерли деҳқонлар экин экиб келган кўплаб бундай ерларни қаровсиз қолдиришди”28 деганди. У, шунингдек, кўчириб келтирилган рус крестьянлари қишлоқ хўжалик хом ашёсини етиштирувчиларнинг ёмонидирлар, чунки (метрополияга – Б.З.) сотиш учун техник экинларни экиш керак бўлган жойда улар буржуазияни қизиқтирмайдиган буғдой экиб келдилар, деб кўрсатган эди29.
Фарғона, Самарқанд вилоятларида ҳамда Сирдарё вилоятининг пахтакор ҳисобланган Тошкент, Чимкент уездларида кўчириб келтирилган русларга берилган ер бўлаклари майдони камайиши муносабати билан, доимо буюкдавлатчилик - шовинистик руҳда иш олиб борган Туркистон маъмурияти бу ерларда рус крестьянларини туб қишлоқ аҳолиси ҳисобига қўллаб-қувватлаш чораларини кўрган.
Айни маҳалда мустамлакачи маъмурият кўчирилиб келтирилган рус деҳқонларини пахта экиш билан шуғулланадиган қўшни туб деҳқонлар ҳисобига молиявий қўллаб-қувватлаш узоқ давом эта олмаслигини тушуниб, маъмурий чораларни ҳам қўллай бошлади. Чунончи, 1902 йилда Туркистон генерал - губернатори ўз фармойиши билан кўчириб келтирилган русларга Марғилон, Самарқанд, Хўжанд, Ашхабод ва Тошкент уездларида қўшимча пахта экиш учун зарур бўлган ерларни ажратиш мажбуриятини юклади. Каспийорти вилоятига келган россиялик савдогарлар ва тадбиркорлар ҳам пахта, пиллани қайта ишлаш ва улгуржи сотиш, шунингдек, тўқимачилик саноати билан ҳам қисман бўлсада шуғулланишган. Улар ўлкада, жумладан, Каспийорти вилоятида қанчалик мустамлакачиларча иш олиб борганликлари тўғрисида сибирлик савдогарлардан бирининг собиқ ходими- Н.Ивановнинг фаолияти гувоҳлик берарди. У Казалинскда 1865 йил, ёнида 3-4 минг сўм билан пайдо бўлганди. Ишни рус қўшинлари гарнизони учун озиқ-овқат, ем-хашакни чайқов баҳосида етказиб беришдан ҳамда ароқ, вино сотишдан бошлаб, 8 йил ичида 100 минг сўм капитал эгасига айланди. 1879 йилдан бошлаб у пахтани улгуржи сотиб олиш, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тўла равишда монополияга айлантириб олди, бир қанча шаҳарларда вино заводларини қурди, кўмир конларини сотиб олди30. Н.И. Иванов Россиянинг савдо-саноат фирмалари билан бир қаторда Туркистоннинг деярли барча шаҳарларида мол, асосан метрополияда чиқарилган мануфактура ва галантерия моллари билан савдо қиладиган дўконлар очди31.
Империя ҳукумати Туркистонни асосий пахта толаси етиштирувчи ҳамда уни Россия тўқимачилик саноатига етказиб берувчига тезроқ айлантириш мақсадида 1887 йили чет эл пахтасини олиб келишга божни ошириш тўғрисида қонун қабул қилди32. Туркистон, жумладан, Каспийорти вилояти ўша пайтлар Россия империяси ҳудудининг бир қисми ҳисобланарди. Бу ҳол, жумладан, Каспийорти вилоятида пахта етиштиришни кўпайтиришга объектив равишда ёрдам берди. Масалан, 80-йилларнинг бошида қарз берувчи махсус банклар орқали уларга банк ставкалари катта бўлмаган пул қарз беришга уриниб кўрилди. Бироқ Россия давлат банкларининг бўлимлари, айниқса, хусусий банклар имтиёзли қарзларни истаб-истамай ва оз миқдорда беришган.
Шунинг учун пахта экиш даромадли иш эканлигига ишонган деҳқонлар кўпинча рус ва маҳаллий судхўрларга ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлардилар. Натижада қарзини вақтида, шу жумладан, россиялик ва озгина маҳаллий савдо - воситачи фирмалар пахтага белгиланган нархлар паст бўлганлиги сабабли, тўлаш имкониятига эга бўлмай қолган кўплаб деҳқонлар хонавайрон бўлиб, ерсизлар қаторини тўлдира бошлашди33.
Россия ва Туркистонлик тадбиркорлар билан қўшма савдо саноат ширкатлари очишга интилиш Тошкентнинг босиб олиниши ва Туркистон вилоятини тузиш арафасидаёқ бошланган эди. Масалан, 1863 йилда Петербургда генерал-лейтенант С.А.Хрулев томонидан ишлаб чиқилган “Ўрта Осиё учун савдо бўйича ширкатлар низоми” нинг лойиҳаси эълон қилинганди. Бу лойиҳани Россия ҳукумати маъкулламади, лекин шахсан императорнинг розилиги билан 1866 йилда “Москва Тошкент товар ширкати” тузилиб, метрополиянинг йирик савдогарлари, фабрикантлари - Хлудовлар, Каретниковлар, Савва Морозов ва бошқалар унинг муассислари бўлишди.34 Бу ширкат Россия саноати учун қишлоқ хўжалик ва минерал хом ашё ишлаб чиқаришни кўпайтиришга , шунингдек янги мустамлака бозорини метрополия моли билан тўлдиришга ёрдам беришни ўзининг Туркистондаги асосий вазифаларидан бири деб ҳисобларди. Кейинчалик бир қатор маҳаллий тадбиркорлар, кўпроқ Бухоро яҳудийлари мустамлакачи амалдорларни пора бериб сотиб олиш орқали маъмурий тўсикларни енгиб ўтиб, дастмоя яратишга ҳамда асосан пахта тайёрлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ савдо - молия тузилмаларини вужудга келтиришга эришдилар. Бундай тузилмалар орасида ака-ука Вадьяевлар, Яушев, Ю. Давидов, Р. Потеляхов, Б. Пинхасов, ўзбеклар Комилбой Раҳимбоев, Тиллабой Собирбоев, Муҳаммад Бобоев, Муҳаммад Ахмадбоев, Саидғани Саидазимбоев, Бекмуҳаммад Нурмуҳаммедов, Ахмадбек Темирбеков, Миркомилбой Мирмўминбоев ва бошқаларнинг савдо уйлари ва фирмалари капиталининг катталиги ва фаолият кўлами, ҳар томонламалиги билан аниқ таниқли эди35.
Россия давлат банки бўлимлари ҳамда метрополиянинг турли минтақаларидаги ер банклари Туркистонда ғоят муҳим мустамлакачилик ролини ўйнади. Улар ўз капиталини Туркистон иқтисодиётини муайян мақсадни кўзлаб, энг аввало пахта, пилла етиштиришни, бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда аҳолини кўчириш амалиётини кенгайтириш манфаатлари йўлида эксплуатация қилиш учун фаол жорий этишга катта эътибор беришган. Александр III нинг фармони билан 1874 йил декабрда Тошкент, кейинчалик вилоятларда, жумладан, Фарғона вилоятида Россия Давлат банкининг бўлими очилди. 1881 йилда очилган Ўрта Осиё тижорат банки сингари, бевосита пахта етиштирувчиларни ва айниқса, рус савдо-саноат тузилмаларини кредитлаш, векселларини ҳисобга олиш, қимматбаҳо металларни олиб сотиш ишини анча кучайтирди. XX аср бошига келиб Нижегород, Самара, Полтава ер банклари ҳам қўшилиб, банклар капитал айланишидан, яъни соф молия - кредит операцияларидангина эмас, балки пахта тозалаш ва кўнчилик заводлари, пилла қуритиш корхоналари, пиллакашлик фабрикалари қурилишида, фойдали қазилмаларни казиб олишда, суғорма ерларни олиб - сотишда, кўчириб келтирилган русларни хўжалик нуқтаи назаридан қўллаб - қувватлашда ҳамда юз минглаб маҳаллий деҳқонларни, чорвадорларни асоратга солишда қатнашиб ҳам йирик даромад олишди.
Гарчи мустамлакачи маъмурият ва Туркистонда, вилоятларда, шунингдек, Каспийорти вилоятида иш олиб бораётган Россия банкирлари, савдо-саноат фирмалари, ширкатлар, Бухоро яҳудийлари ҳамда туб миллатли аҳолининг мулкдор қатламларининг капиталига асосланган рақобатдош банкир ва фирмалар, савдо уйларининг вужудга келишига бутун чоралар билан қаршилик қилган бўлсаларда, бунга бутунлай тўсқинлик қила олмадилар. Боз устига маҳаллий капиталистларнинг пахта, пилла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган савдо - иқтисодий, молиявий ташкилотлари Россия фирмалари ҳамда Россияга кириб келган Ғарбий Европа фирмалари, савдо уйлари томонидан ҳамкорлик қилишга муносиб шериклар сифатида тан олинди.
Тўғри, бундай ҳолатларда Туркистон маъмурияти россиялик капитал эгаларининг устун бўлишини таъминлашга интилишган. Буни майда кредитли корхоналар ва ширкатлар фаолияти мисолидагина эмас, балки Большая Ярославская мануфактура, Алексеев ширкати, Москва савдогарлар банки, Азов-Дон, Рус-Осиё банклари билан ҳамкорлик қилган “Беш бош” ва ҳатто яҳудий, “Ака-ука Вадьяевлар”нинг бирлашмалари фаолияти мисолида кузатиш мумкин.
Нафақат Ғарбий Европа, балки Америка молия - саноат доираларининг бой Туркистон ўлкасига, жумладан, Каспийорти вилоятига қизиқиши ортиб бораётганидан ташвишга тушган Россия ҳукмрон доиралари рус буржуазиясининг катта қисмини хайриҳоҳ мавқеига қарамай, Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги 1894 йилда қабул қилинган қонунида “Туркистон ўлкасида ер ва умуман кўчмас мулкни сотиб олишга ўз низомларига мувофиқ, фақат насроний динидаги рус фуқароларидан (таъкид бизники Б.З.), насроний бўлмаган туб жойликлар ёки Туркистон билан чегарадош Ўрта Осиё давлатлари (Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги – Б.З.) одамларидан иборат бўлиши керак бўлган пайчилик асосидаги ширкатлар ва акциядорлик жамиятларигагина рухсат этилади”,36- дейилганди. Шу қонунда чет элларга ёки яҳудий динига эътиқод қилувчи шахсларга кўчмас мулкни сотиб олиш таъқиқланган, уларга фақат вақтинча фойдаланиш учун сотиб олишга рухсат берилиши кўрсатилган37.
Шу билан бир қаторда Россия империяси Туркистондаги Каспийорти вилоятидаги пахтачилик фирмалари ва банкларини кенгайтириб турган38. Шундай бўлсада, анчагина чет эл фирмалари, яҳудий бойларга қарашли ташкилотлар рус банкларига ва акциядорлик жамиятларига капитал қўйиш йўли билан Туркистон - Каспийорти иқтисодиётида, айниқса, унинг саноатида жиддий позицияни эгаллади. Буларнинг бари, энг аввало, Россиянинг ҳарбий-сиёсий ҳукмронлиги Туркистоннинг Каспийорти вилоятини мустамлакага айлантиришдан кўзланган асосий мақсадлардан бирига - уни метрополия саноати учун пахта, пилла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларни етиштирувчи ва етказиб берувчига айлантиришга эришишга кўмаклашганди. 1902 йилда эса метрополия саноатининг пахта толасига бўлган талабининг деярли 50 фоизи уни Туркистондан - Каспийорти областидан етказиб бериш ҳисобига қондирилганди39. Бундан ташқари юз минг пудлаб пахта Россияга Бухоро ва Хивадан олиб кетилган. Бошқача айтганда, Россия мустамлака Туркистон ҳамда ўзига қарам Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ҳисобига пахта мустақиллигига эришди. Россия саноатининг пиллага бўлган эҳтиёжи борасида ҳам шу гапларни айтиш мумкин.
Каспийорти вилоятидаги Россия банклари, савдо - саноат ширкатлари, фирмаларининг имтиёзларини таъминлаш ҳамда туб аҳолига мансуб тадбиркорларнинг фаолияти доирасини, айниқса, метрополияга хом ашё, тайёр маҳсулотни улгуржи етказиб бериш ва у ердан маҳсулот келтириш фаолиятининг мустамлака маъмурияти, империя қонунлари томонидан белгиланишини, шунингдек, пахта якка хокимлигининг қарор топишини назарда тутган ҳолда, ўлка қишлоқ ҳўжалиги умуман метрополия манфаатлари йўлида мустамлакага айлантирилган эди ва ўлканинг, Каспийорти вилоятининг туб халклари учун жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқарди, деган хулосага келиш мумкин.
Саноатнинг қатор тармоқларида, жумладан, вилоятнинг нефть ва бошқа фойдали қазилмаларини ишлаб чиқаришда, шунингдек, анъанавий ҳунармандчилик соҳасида ҳам моҳияти ва характерига кўра кўп жиҳатдан бошқача ўзгаришлар юз берди. Оренбургдан Тошкентгача ва Михайловский қўлтиғи (Красноводск) дан Ашхабод - Чоржўй орқали Самарқандгача, XX аср бошига келиб эса Туркистон вилоятлари ўртасида энг аввало, Фарғона водийси ўртасида темир йўл ётқизилиши бунда жуда муҳим роль ўйнади. Бой ва аҳолиси зич жойлашган мустамлакани метрополия билан боғловчи темир йўл қурилишидан биринчи навбатда ҳарбий мақсадлар кўзланган эди, албатта. Дастлабки даврда Красноводскдан Самарқандгача бўлган йўл расмий равишда Каспийорти ҳарбий темир йўли деб бежиз номланмаган.
Темир йўл қурилишидан кўзланган аҳамияти жиҳатидан иккинчи мақсад русларни Туркистон ўлкасига - шу жумладан, Каспийорти вилоятига кўчириш, жойлаштириш кўламини кенгайтириш ва жараёнини тезлаштиришдан иборат эди. Айни шунинг учун ҳам империянинг ҳукмрон доиралари Туркистон ва Россияни темир йўл магистраллари билан боғлаш бўйича 40 лойиҳадан империянинг ҳарбий- стратегик ва сиёсий - иқтисодий мақсадларига кўпроқ мос келадиганларинигина танлаб олдилар. Темир йўл қурилгани сари унинг атрофидаги жойларда кўчириб келтирилган русларнинг сони ошиб борди. Айни маҳалда станциялар ва разьездлардаги темир йўл посёлкаларига фақат руслар жойлаштирилди. Туб аҳоли вакиллари 1914 йилга қадар темир йўлга ишга қабул қилинмаган. 1882-1900 йилларда Каспийорти ва Самарқанд вилоятларида темир йўл туфайли Россиядан кўчиб келганлар 40 минг кишидан ошиб кетди40. Лекин бу даврда айниқса, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида кўчириб келтирилганлар сони жадал кўпайиб борди. Ўша пайтда Сирдарё вилоятида 48 та рус қишлоғи барпо бўлди, шундан 17 таси 1891-1892 йилларга тўғри келади41. 90 йилларнинг ўзида Фарғона вилоятида хокимият идоралари томонидан 7 рус қишлоғи ташкил қилинганди42. Кейинги 15 йил ичида уларнинг сони Фарғона вилоятида 60 дан ошиб кетди. Самарқанд вилоятида 14 қишлоқ, Сирдарё вилоятида 147 қишлоқ вужудга келганди.43
Айни маҳалда, кўплаб фактларнинг гувоҳлик беришича, Каспийорти вилоятини босиб олиш ва мустамлакага айлантиришнинг дастлабки кунлариданоқ мустамлака маъмурият эътиборини фойдали қазилма конларини ишлашига қаратиб, Россиянинг молия - саноат доираларини бу ердан минерал хом ашёни ташиб кетиб, метрополиядан мустамлакага маҳсулот келтиришга рағбатлантирган. Бироқ объектив равишда иш шундай айланиб кетдики, пахтачилик ва саноатнинг у билан боғлиқ тармоқларида анча кучли позицияга эга бўлган рус банклари ва саноатчилари ўлканинг нефть ҳамда тоғ-кон саноати фаолиятига, расмий тақиқлашлар ва чеклашларга қарамай, чет эл капиталини жалб этдилар. Боз устига пахтачилик, ипакчилик ва чорвачилик ҳамда саноатнинг улар билан боғлиқ тармоқларидан фарқли равишда, нефт ва тоғ-кон саноатида туб аҳоли мулкдорлари етарли даражада рақобатлаша олмасди.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва минерал хом ашё, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни Россияга ташлаб кетиш ҳамда метрополиядан Каспийорти вилоятига қишлоқ хўжалик меҳнати қуроллари, хўжалик анжомлари, кийим-кечак, пойабзал, бошқа истеъмол молларини келтириш кўпайиб бораётган шароитда ўлка ва Каспийорти вилояти маъмурияти Россия буюмларига маҳаллий анъанавий ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг рақобатини босиш учун кўп чоралар кўрди. Бу чоралар шаҳар ва қишлоқ ҳунармандларига солинадиган солиқларни ошириш, ҳунармандчилик буюмлари сотилишининг йирик ҳунармандлик устахоналари соҳиблари бўлган олиб сотарлар қўлида жамланиши,44 Россия молларини вақтинча арзон нархда сотишдан иборат эди. Бундай мустамлакачилик тажрибаси ўн минглаб ҳунармандларнинг хонавайрон бўлишига, анъанавий ҳунарларнинг кўплаб турлари тугатилишига ҳамда туб аҳолига одатли бўлган арзон моллар ўрнига Россиянинг қимматроқ молларини сотиб олишга мажбур бўлишига олиб келди.
Рус аҳолисининг Каспийорти вилоятига кўчириб келтириб, туб аҳоли ҳисобидан ҳар томонлама жойлаштириш, шунингдек, мустамлака сиёсати билан белгилаб берилган, маҳаллий халқларга ижтимоий, иқтисодий, миллий зулм ўтказиш , вилоят маъмуриятини жойлардаги бошқарув тузилмаларини, 50 минг кишилик армияни ва шаҳарларнинг янги, рус қисмларини туб аҳоли ҳисобидан таъминлашни кўзлагани мустамлакачиликнинг дастлабки давридаёқ, солиқ миқдори оширилиб, уларни йиғиш усулларининг кескинлашувига олиб келди.
Империя амалдорлари Туркистонни таъминлаш учун метрополия катта харажатлар қилаётгани ҳақида тез-тез гапириб, ҳатто 1868-1881 йилларда бу ҳаражатлар мустамлакадан олинган даромадлардан 100 миллион сўмга ошиб кетганини ҳам таъкидлашганди45. Ўлкани 1882 йилда тафтиш қилган сенатор Ф.К.Гирс Туркистонда кўрилган зиён йилига 85,5 миллион рублни ташкил этганини кўрсатиб, шу муносабат билан “ Бу пулларнинг катта қисми туб аҳоли томонидан эмас, руслар томонидан тўланган ва айни маҳалда, бу маблағ, шубҳасиз, Туркистон туб аҳолиси турмуш фаровонлигини оширган,”- деб ёзганди46.
Сенатор Ф. Гирс, кейинчалик граф А. Игнатьев комиссияси ҳам мустамлакачи маъмурият солиқлар соҳасида қилган янгиликлари адолатсизликдан иборатлигини тушунган ҳолда, илгари натурал тарзда мавжуд бўлган кўплаб солиқлар ўрнига туб ўтроқ қишлоқ аҳолисидан кўчириб келтирилган руслардан эса улар ер булакларини олгач, беш йилдан кейин пул билан олинадиган ягона давлат ер солиғини жорий этиш тўғрисида таклиф киритишди47. Бунда туб мусулмон аҳолиси, худди илгаридек маҳаллий маъмуриятни, қозиларни, бийларни таъминлаш учун закот, ўлпон тўлашда, шунинигдек, суғориш каналлари, ариқлари, тўғонларни тозалаш, тузатиш, қишлоқ маҳаллаларни ободонлаштириш ишларини мажбурият сифатида бажаришда давом этарди.
Мустамлакачи маъмурият ўлканинг кўчманчи ҳамда ярим кўчманчи аҳолисидан олинадиган солиқ ва ўлпонни қисқа муддатда ошириб юборди. Агар 1865-1867 йилларда ҳар бир ўтовдан олинадиган ўлпон 1,5 рубль бўлган бўлса, 1868-1881 йилларда 2,75 рублга чиқди, 1882 йилда эса 4 рубль микдорида олина бошланди48. Бундан ташқари кўчманчиларнинг ҳар бир оиласидан (аслида ягона оила бўлган катта ва кичик авлод оилаларини ажратган ҳолда) маҳаллий (земский) эҳтиёж учун (шу жумладан, маъмурият маоши учун ҳам) 1,25 рубль ва кўпчилиги мутлақо алоқадор бўлмаган рус-тузем мактабларини таъминлаш учун 0,5 рублдан олинарди49. Солиқ ва ўлпонлар тўлаш масаласида истисно йўқ эди.
Россия учун оғир бўлган даврларда (1891-1892 йиллардаги ҳосилсизлик ва қурғоқчилик, рус-япон уруши ҳамда биринчи жаҳон урушидаги мағлубияти) Туркистон маъмурияти рус аҳолини ўлкага - Каспийорти вилоятига ёппасига жойлаштиришдан ташқари, рус армиясига ёрдам учун маҳаллий аҳолидан озиқ-овқат, арава, қўй , от, туяларни зўрлаб тортиб олиб, илгариги солиқлар миқдорини оширди ҳамда янги солиқларни, шу жумладан, ҳарбий солиқни жорий этди.
Мустамлакачилик йўли оғишмай амалга оширилганидан, юқорида келтирилган фактлардан ташқари, кейинги империя Вазирлар Кенгашининг Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида суғорма ерлардан олинадиган солиқни 100 фоиз ва лалми ерлардан олинадиганини 50 фоиз ошириш тўғрисида чиқарган фармойиши ҳам далолат беради. Генерал-губернаторликнинг Каспийорти ва Еттисув вилоятларига мазкур фармойиши таалуқли бўлмади, чунки у ерларда суғорма ва ишланма ерларнинг асосий қисми подшоликка, казакларга, мустамлака амалдорларига, армия зобитларига ҳамда кўчириб келтирилган русларга қарашли эди50.
Шундай қилиб Россия аҳолисининг бир қисмини Каспийорти вилоятига олиб келиш мезонларини ва вилоят туб аҳолисининг иқтисодиётини, шу аҳолини солиққа тортиш тизимидаги ўзгаришлар натижасида метрополиядан Каспийорти вилоятига асосан рус, украин, беларус миллатларига, православ (насроний) динига мансуб Россия фуқароси бўлган сиёсий жиҳатдан ишончли, вилоятда мустамлакачилик манфаатини таъминлашда қатнашиш учун фуқаролик ва хўжалик кобилиятига эга бўлган, империя манфаатлари учун қурол билан ҳам курашга тайёр турадиган кишилар кўчириб келтирилди.
- крепостнойлик ҳуқуқининг бекор қилиниши Россиянинг кейинги ижтимоий, сиёсий ислоҳотлари сингари чала, империя ҳукмрон доиралари эса кучайиб бораётган ички ва айниқса, ташки сиёсий муаммоларни ҳал қила олмасди. Шу боис мазкур мезонлардан баъзи чекинишларга йўл қўйилди. Бу чекинишлар, энг аввало, кўчириб келтирилганлар орасида қашшоқ рус деҳқонлари ҳамда шаҳар люмпенлари кўпчиликни ташкил қилганидан, шунингдек, Волгабуйи, Сибирь немислари, насроний айирмачилар (молоканлар, староотрядчилар)нинг ҳам кўчирилишига рухсат берилганидан ҳамда XX аср бошида айрим (асосан Еттисув ва Сирдарё) вилоятларга Болтиқбўйидан полякларининг кўчирилишида намоён бўлди;
- Империя ҳукмрон доираларининг мустамлакачилик ва буюкдавлатчилик сиёсати Каспийорти вилоятининг туб аҳолисини кўп минг кишилик рус армияси ва бошқарув органлари аппаратини кўчириб келтирилган русларнинг имтиёзли ижтимоий аҳолини таъминлайдиган даражадаги ҳажмга ва хусусиятига эга бўлган солиқ тизимига тортишда янада чуқурроқ намоён бўлди51.
Туркистон области тузилганига (1865 йил 2 март) қадар Оренбург ва Ғарбий Сибирь генерал-губернаторликларининг чегараларидан тортиб то Тошкент воҳасигача бўлган шаҳарларга, ҳарбий истеҳкомлар атрофига Россиядан аҳоли кўчиб кела бошлаган эди. Казалинск, Оқмачит (Перовск), Туркистон, Верный, Аягоз (Сергиополь), Жаркент, Тўқмоқ, Қоракўл, Пишпак, Марки (Мерке), Авлиёота, Талас, Чимкент ва бошқа шаҳарларга ва уларни боғловчи асосий йўллар бўйида барпо этилган ҳамда бўлажак посёлкаларга рус, украин, белорус аҳолиси кўплаб келиб бўлган эди. Урал, Ғарбий Сибирдан ташкилий равишда кўчирилган казаклар эса Еттисувнинг Хитой билан бўлган чегараларига яқин ҳудудларига жойлаштирилди.
Табиийки, рус қўшинлари кетидан келганлар ҳарбий маъмурият, кейинчалик ҳарбий - ҳалқ маъмурияти ёрдами билан шаҳарларда, айниқса қишлоқ жойларда жуда яхши имкониятларга ва катта имтиёзларга эга бўлишди. Масалан, 1865-1868 йилларда Туркистонга кўчиб келган рус крестянларнинг ҳар бир оиласи 100 десятинагача (109 гектар) деҳқончиликка яроқли ерга ва кенг яйловларга эга бўлди ҳамда барча тўловлардан озод этилган эди52.
Албатта, мустамлака маъмурияти вилоятга хўжалик жиҳатидан бақувват аҳоли кўчишини хоҳлаган эди. Бироқ XIX асрнинг етмишинчи ва ундан кейинги йилларида ташкилий тарзда кўчиртирилган крестьянлар орасида, айниқса, ўзбошимчалик билан кўчиб келганлар орасида бундайлари жуда озчиликни ташкил этишган.
Шуни ҳисобга олиб, империя ҳукмрон маҳкамалари Каспийорти вилоятига кўчиб бораётган православ эътиқодига мансуб аҳолига мумкин қадар кўпроқ кўмаклашишга ҳаракат қилишди. Бу борада ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлган, яъни Каспийорти вилоятида яшашни хоҳлаган солдат ва зобитлар устивор эътиборга сазовор бўлганлиги табиийдир.
Шу билан бирга Туркистон ўлкасини, жумладан, Каспийорти вилоятини мустамлакага айлантиришнинг биринчи босқичида, аҳолини кўчириш жараёни, бир қараганда, анча тартибсиз, стихияли бўлганидек кўринса-да ҳам Россиянинг ҳукмрон доиралари, биринчидан, бу ерга Қрим, Кавказорти, Волгабўйи мусулмон аҳолиси кўчиб келмаслигини; иккинчидан, чегара ҳудудларга, рус гарнизонлари яқинига ҳамда магистрал йўллар бўйига жойлаштирилаётган казаклар ва рус деҳқонларининг ҳар бир оиласига ўрта ҳисобда 10-15 десятинадан экинбоп ер берилишини, улар пул ўлпонлари ва турли мажбуриятлардан озод этилишини, лекин зарур бўлиб қолганида ўз ораларидан муайян миқдорда қуролли одамларни беришларини; учинчидан, мустамлакачи маъмурият буғдой экишга яроқли ерларни олдиндан экспроприация қилинишига ёки ажратиб олиб, уларни бир қатор имтиёзлар билан кўчириб келтирилган руслар ихтиёрига берилишларини қаттиқ назорат қилар эдилар.
Россия империясининг аҳолини кўчириш сиёсатининг улуғрус мезонлари шунда ҳам намоён бўлганки, турли йилларда Туркистонга ёки Каспийорти вилоятига мажбурий кўчирилган немислар, христиан айирмачилари (раськолниклар) солиқ-ўлпон тўлашдаги кўплаб енгилликлардан ва ҳайдалма ер билан таъминлашдаги имтиёзлардан ҳам маҳрум эдилар.
XIX асрнинг 60- йилларидан кейин империя ҳукмрон доираларида метрополиядан кўчирилганлар ер билан таъминланган ва яна юз минглаб кўчирилганлар оладиган ерларни хусусий мулк қилиб бериш тўғрисидаги масала анча вақт қизғин муҳокама қилинганди. Лекин Еттисув, Сирдарё областларини бошқариш тўғрисидаги 1867 йил 11 июлдаги Низом лойиҳасида аграр муносабатлар борасидаги масала унча ёритилмагани, биринчи генерал-губернатор К.П.Кауфманга эса "мазкур низом лойиҳасида кўрсатилган асослар қўлланиб, унда ўлка тузуми учун фойдали ва зарур деб эътироф этилган барча чора-тадбирларни кўриш" ҳуқуқи берилгани сабабли53 ер мулки тўғрисидаги масала деярли 15 йил давомида генерал-губернаторнинг кўрсатма характеридаги фармойишларига мувофиқ, лекин кўпинча анча эркин - рус амалдорлари ихтиёрича ҳал қилиб келинди. Бу кўпроқ казаклар ва Авлиёота уездларидаги суғорма ерларида жойлаштириш ҳамда ер билан таъминлаш амалиётига хос эдики, бу ерда туб аҳоли дашт ва тоғлик районларга зўрлик билан суриб чиқарилиб, уларнинг ҳатто яйлов ерлари ҳам тортиб олинарди. Айни маҳалда, биринчи генерал-губернатор кўчириб келтирилган русларга ерларни сотиб олишга махсус фармойиш билан рухсат берди. Мустамлака маъмурияти шу тариқа бу ерда асрлар давомида мавжуд бўлиб келган, ердан жамоа бўлиб фойдаланиш билан уйғунлашган ердан хусусий фойдаланишни шакллантира бошлади. Бундай рухсат туб аҳолига нисбатан зўравонлик қилиш учун катта имкониятлар яратиб бергани тушунарли, албатта. К.П.Кауфман ҳам, кўплаб бошқа юқори мартабали амалдорлар, рус армияси зобитлари ҳам тезда йирик заминдорларга айланиб қолганликлари тасодифий эмасди54. Подшо хонадонига, императорнинг яқин қариндошларига хусусий мулк сифатида қарашли бўлган "подшолик ер-мулки" эса тез кўпайиб борарди. Бундай ер-мулк Туркманистоннинг барча областларида, шу жумладан, Каспийорти областида ҳам мавжуд эдики, бу ерда буюк княз ихтиёрида бўлган жуда катта Мурғоб подшолик ер-мулки барпо қилинганди.
Маҳаллий туб ҳалқлар учун ҳаётий муҳим бўлган бу масала ҳалқларнинг ўз томонидан эмас, яъни деҳқончилик ва ер тузиш Бош Бошқармаси томонидан ҳам эмас, балки Россия Ҳарбий вазирлиги томонидан тугал ҳал этилгани диққатни тортади. Бу вазирлик томонидан оброк ўлпони ва туб аҳоли ерини давлатники деб эълон қилишга қарши эътироз билдирди, лекин кўчманчи аҳоли ерларини давлатники деб ҳисоблашга рози бўлди. Кўчманчиларнинг ерларини давлатники деб эълон қилиниши эса Туркистон ва Дашт ўлкалардаги кўп асрлик кўчманчи чорвачиликни сақлаб қолишни ҳавф остига қўйди. Шундай бўлса-да император томонидан 1886 йил 12 июнда имзоланган “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида Низом”га тегишли модда киритилди.
Туркистон туб халқлари учун ҳаётий муҳим бўлган бу масала халқларнинг ўзи томонидан эмас, яъни деҳқончилик ва ер тузиш бош бошқармаси томонидан ҳам эмас, балки Россия Ҳарбий вазирлиги томонидан тугал ҳал этилгани диққатни тортади. Бу вазирлик оброк ўлпони ва туб аҳоли ерини давлатники деб эълон қилишга қарши эътироз билдирди, лекин кўчманчи аҳоли ерларини давлатники деб ҳисоблашга рози бўлди. Кўчманчиларнинг ерларини давлатники деб эълон қилиниши эса Туркистон ва Дашт ўлкалардаги кўп асрлик кўчманчи чорвачиликнинг сақланиб қолиниши хавф остига қўйди. Шундай бўлса-да, император томонидан 1886 йил 12 июнда имзоланган "Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида Низом”га тегишли модда киритилди.
Мустамлака бошқарув тизими учун кўп миллатли туб аҳолининг ижтимоий аҳволи учун тегишли бўлган сиёсий, адлиявий ва бошқа жиҳатлар нотайин бўлгани ҳолда мустамлакачи маъмурият ҳарбий- полиция режими ўрнатилганидан бошлаб туб аҳоли ҳуқуқларини, деярли барча манфаатларини ошкора инкор этиб, поймол қилиб келди. Кўчириб келтирилган русларни Туркистон шаҳарларида, айниқса қишлоқ жойларида маҳаллий аҳолини сиқиштириш, унинг ер мулкини талон тарож қилиш эвазига имкони борича дурустроқ- яхшироқ жойлаштиришга интилди. 1886 йил 12 июнда қабул қилинган “Низом”да Туркистоннинг туб аҳолисига нисбатан қўйилган талаблар асло бўшаштирилмаган. Аксинча, деҳқонлар ва кўчманчилар тасарруфида қолдирилган ерлардан солинадиган солиқ оширилган ва жамоадан олинадиган солиқ ўрнига ҳар бир ўтовдан олинадиган солиқ жорий этилганди. “Низом”да Туркистонда фақат руслар махсус васиқа билан мустаҳкамлаб, туб миллатлар аҳолиси учун эса “одатий равишда”55 ер сотиб олиш тартиби белгиланган эди. Кўчманчилар эса ерни фақат ижарага бериш ҳуқуқига эга эдилар.
Биринчи расмий “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида Низом”нинг мазмунидан келиб чиқиб шуни таъкидлаш мумкинки, гарчи ўлкани мустамлака қилишнинг асосий мезонлари шу жумладан, кўчириб келтирилган русларни кўплаб жойлаштириш йўли билан мустамлакага айлантириш 1881 йил 10 июндаги “Деҳқонларни бўш давлат ерларига кўчириш тўғрисида муваққат қоидалар”да қисман таърифланган бўлсада, Россия империяси ва Туркистоннинг, Дашт генерал–губернаторликларнинг маъмурияти барча соҳаларда айни буюкдавлатчилик- шовинистик ва мустамлакачилик мақсадларига риоя қилишган ҳамда шунга мувофиқ ҳарбий, маъмурий ва ижтимоий-иқтисодий чораларни амалга оширишган.
Улар орасидан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш даркор:
-фақат православ динидаги русларни эмас, балки раскольникларни- христиан айирмачиларни ҳам ички ишлар вазирлигининг рухсати билан кўчиришга йўл қўйилди;
-Россиядан кўчирилганлар учун кўзда тутилган имтиёзлар ва енгилликлар Туркистон ҳарбий округидан заҳирага чақирилган православ қуйи амалдорларга ҳам таълуқли қилиб қўйилди;
-кўчириб келтирилганлар дастлабки 5 йил ичида ҳар қандай ўлпондан тўлиқ, кейинги 3 йилда эса ярмига озод қилинди;
-кўчириб келтирилган 15 ёшдан катта бўлган эркаклар ҳарбий мажбуриятдан озод этилди.56
Рус деҳқонларининг ушбу қоидалар бўйича Туркистон вилоятларига, шу жумладан Каспийорти вилоятига кўчирилишининг ихтиёрийлигини намойиш этишнинг ташқи кўринишидан самарали усулларидан бири жойлаштириш эҳтимол тутилган жойларга турли қишлоқлардан вакилларни юбориш эди. Вакиллар ҳатто шимолий Эронга ҳам юборилган, лекин бундай манзилларга “империя мақсадлари учун яроқсиз унсурларни” кўчиришга йўл қўймаслик қаттиқ назорат қилинарди.
Туб аҳоли зич жойлашган ҳудудларда рус қишлоқларини барпо этиш учун кўпинча мустамлака маъмурияти кўчирилувчиларни жойлаштириш бўйича кўплаб ташвишларни ўз зиммасига олишга мажбур эди. Масалан, Империя деҳқончилик ва давлат мулки вазири Ермолов бу нуқтаи назарни ифодалаб қуйидагиларни қайд этади. “Туркистонни рус мустамлакасига айлантиришнинг ғоят секин бораётгани, асосан, хазинанинг бевосита ихтиёрида рус кишиларини (Таъкид бизники- З.Б.) режали равишда жойлаштиришга мўлжалланган ер фонди йўқлиги ва туб аҳоли эга бўлган ер миқдори буткул аниқланмаганлиги билан изоҳланади”57. Шу сабабли Ермолов Туркистоннинг барча областларида кўчманчилар учун ортиқча бўлган ерларни аниқлаш, уларни тортиб олиб, кўчириб келтирилган русларга беришни таклиф этди58.
Шу муносабат билан қайд этиш зарурки, империя ҳукмрон доиралари Туркистондаги конкрет вазиятдан катъий назар православ рус фуқароларини ер билан энг кўп таъминлаш ва улар учун ҳар қандай имтиёзларни сақлаб қолишга эътибор берган. Чунончи, 1881 йилда ва 1883 йилда қабул қилинган қоидаларда империя ҳукумати насроний деҳқонларни кўчириш, ер майдони меъёрини кўчиб бораётган оила бошига 9 десятинага тушириш ҳамда ҳайдалма участка 10 йилдан сўнг, ҳар йили экин экиш шарти билан унинг мулкига ўтиши59 имкониятини назарда тутган бўлса, 1886 йил 12 июнда қабул қилинган қоидалар билан “фақат православ рус фуқаролари”ни Туркистонга кўчириш мумкин бўлиб қолди60. Энди ер қанча бериш имкони бўлса, шунча, бироқ кўчириб келтирилган оиладаги ҳар бир ишловчи бошига 10 десятинадан ортиқ бўлмаган миқдорда бериладиган бўлди: кўчириб келтирилганлар дастлабки 5 йил ичида ер солиғидан озод этилди, кейинги йилларда эса шу солиқни ярим миқдорда тўлайдиган қилинди61.
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Россия ва Бухоро амирлиги ўртасида 1873 йилда тузилган битимга биноан Бухорода Россия императорининг сиёсий агентлиги ташкил қилиниб, Амударё флотилияси, бир қатор гарнизонлар, божхоналар барпо этилди ва Чоржўй, Янги Бухоро (Когон), Карки, Патти-Ғисор, Термиз шаҳарларига, кейинчалик темирйўл станцияларига рус аҳолиси кўплаб кўчирилди62. Худди шундай ҳаракатлар 1874 йилда тузилган Каспийорти ўлкаси (1882 йилда областга ауйлантирилган) ҳудудида хусусан, Красноводск, Ашхобод, Мурғоб, Кушка ва бошқа шаҳарларда, горнизонларда фаол олиб борилди.
Шу тариқа Россия империяси ва Туркистон маъмурияти XIX асрнинг 90-йилларигача ўлканинг барча йирик, ўртача шаҳарларида, Афғонистон, Эрон ва Хитой билан чегаралар яқинида ҳарбий гарнизонларни, казакларнинг станицаларини ташкил қилибгина қолмасдан, балки насроний эътиқодига мансуб рус, украин, белорус крестьянларини кўчириш ишини кенг кўламда йўлга қўйди. 90-йиллар бошларида рус, украин, белорус аҳолисининг сони 160 мингдан ошди. Шулардан 13 фоизи шаҳарларда, 87 фоизи 116 посёлкаларда ва темирйўл станциялари атрофида яшаган. Энг кўп рус аҳолиси Еттисув областида – 75 минг киши, ва Сирдарё областида – 38 минг киши жойлашган эди63. Самарқанд областида 10 посёлкада 2,5 минг киши, Фарғона областида 7 посёлка – 1,9 минг киши Каспийорти областида 19 балиқчи ва қишлоқ жойларидаги посёлкаларда 11 минг киши бўлган64.
Красноводск – Самарқанд темир йўлининг ўтказилиши (1883-1887 йиллар) Каспийорти ва Самарқанд областларига, Амударё бўлими ҳудудига ва Бухоро амирлигидан зўрлик билан тортиб олинган ерларга (Когон, Чоржўй, Карки ва ҳ.к.) рус аҳолини кўчириш, жойлаштириш ишини анча осонлаштирдию Пайдо бўлган имкониятлардан унумли фойдаланишга Россия императорининг Каспийорти областининг қулай жойларига русларни кўчириш тўғрисидаги 1892 йилги фармони ҳам жиддий омил бўлди. Бу фармонга биноан шу областга кўчиб келганлар 10 йил мобайнида барча солиқлардан ҳар хил мажбурий хизматдан ҳам озод этиларди ва ҳар оилага жойлашиб олиш учун 100 рубл ёрдам сифатида берилар эди65. Натижада, 1900 йилгача Каспийорти областида (1882 йилдан 1898 йилгача Кавказ ноиблиги таркибида бўлган) ўнлаб темир йўли станциялари ёнидаги ва балиқчилар посёлкаларидан ташқари 20 дан ортиқ рус крестьянларининг селениялари пайдо бўлди, рус, украин, белорус аҳолининг умумий сони эса 35 мингга етди66.
Россиядан кўчиб келган казакларни, рус крестьянларини таъминлаш мақсадида ХХ аср бошларигача маҳаллий аҳолидан Еттисув областида 752197, Сирдарё областида 159561, Фарғона 9925, Самарқанд областида 22907, Каспийорти областида 10318 десятина ер тортиб олинди67. Шу билан бир қаторда Туркистонда россиялик саноатчилар, савдогарлар, тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантирувчи турли имтиёзлар, рус ишчиларининг меҳнат ҳақи маҳаллий ишчиларникидан 2-3 баравар ортиқлиги ва бошқа шарт- шароитлар шаҳарларда, тоғ-кон корхоналар, темир йўл станциялари ёнидаги посёлкаларда яшовчи рус аҳолининг турмуш даражаси туб аҳолиникидан анча юқори бўлишини таъминланган. Россиядан кўчиб келиб 2-3 йил мобайнида қўним топмасдан, тўғри келган ишга ёлланиб, зўрға кун кечирганлар ҳам бўлган. Масалан, Туркистон генерал-губернаторининг девонига – рус аҳолисини кўчириш билан билан шуғулланувчи бошқарма мудири ёзганидек, “ўлкага ер олишга даъвогарлар орасида илгари кўчиб келган ерсизлар кўп. Уларнинг орасида уруш қатнашчилари ва Туркистон ҳарбий округининг заҳирасидаги солдатлари ҳам бор”68. Лекин маъмурият ҳар қандай чоралар билан уларни ҳам жойлаштириш, барча имкониятларни яратиб бериши уддасидан чиққан.
Турли сабаблар оқибатида Туркистондаги шаҳарлик ва қишлоқ рус аҳоли орасида ижтимоий табақаланиш содир бўлган объектив жараён натижасидир. Жуда йирик маблағлар эгалари ҳам, ўрта ҳол ишчи ва крестьянлар ҳам рус (украин, белорус) аҳолисининг аксариятини ташкил қилган ҳолда Туркистоннинг Сирдарё (асосан Тошкент шаҳри туфайли), Самарқанд, Фарғона областлари ижтимоий- иқтисодий жиҳатлардан Еттисув ва Каспийорти областларидан анча кўпроқ ривожлангани боис ўша асосий областларда ижтимоий табақаланиш маҳаллий аҳоли орасида ҳам кучлироқ, чуқурроқ эди. Рус аҳолисининг турмуш даражаси уездлар бўйича ҳам фарқланар эди.
Туркистон областлари орасида туб аҳолининг сонига нисбатан рус аҳолисининг салмоғи 1897 йил Еттисув областида 9,66 фоизни (95465 киши), Каспийорти областида 8,7 фоизни (44834 киши), Самарқанд областида 1,63 фоизни (14006 киши), Фарғона областида атиги 0,63 фоизни (9842 киши) ташкил этган69. Андижон қўзғолонидан кейин 2 йил мобайнида Фарғона областига деярли 4 минг рус крестьянлари кўчириб келтирилди70.
XIX асрнинг охирида, аниқроғи, 1897 йилда, Туркистонда рус аҳолининг сони 197420 кишини ташкил қилган бўлса, улардан 95941 киши шаҳарларда, тоғ-кон посёлкаларида яшаган, 101479 киши эса қишлоқ ҳудудларида71 истиқомат қилган. Умуман эса Туркистонда рус аҳолиси ва туб аҳоли ўртасидаги ижтимоий тенгсизлик, айниқса, қишлоқларда яққол кўринар эди. Масалан, туб аҳолининг ҳар бир хўжалигига ўртача ҳисобда 2,1 десятина суғориладиган ер тўғри келса, метрополиядан кўчиб келган аҳолининг ҳар бир хўжалигига 4,2 десятинадан тўғри келган. Аҳолининг сон бошига ҳисобланганда эса туб аҳолининг хўжалигига 0,57 десятина, рус аҳолисининг хўжалигига 1,84 десятинадан тўғри келган72. Яъни рус аҳолиси туб аҳолига нисбатан деярли 3,5 баробар кўпроқ ерга эга бўлган ҳамда турли солиқлардан озод бўлган ёки имтиёзларга эга эди .73
Шу билан бирга қайд этиш лозимки, Россиядан Каспийорти вилоятига кўчиб келганларнинг орасида ўта қашшоқлар ҳам, ҳеч қандай ижтимоий фаолиятига мойиллиги йўқлар ҳам кўп эди. Мустамлака маъмурияти биринчиларга туб аҳоли ҳисобидан ҳар томонлама кўмаклашган, иккинчиларга қарши курашган. Шу муносабат билан қайд этиш жоиздирки, инсонпарварлик анъаналарига доимо риоя қилган туб миллатли аҳоли мустамлакачиликдан ҳар қанча тазйиқ, ижтимоий зулм кўрса ҳам рус аҳолига оғир пайтларда, айниқса, қурғоқчилик ёки бошқа офатлар рўй берганда ёрдам берганлар. Буни ҳатто мустамлаканинг барча маҳкамалари тан олишган. Масалан, Туркистон давлат мулклари бошқармасининг бошлиғи бу ҳақида 1898 йил 9 октябрда “атрофдаги аҳоли кўпинча рус аҳолисига ёрдам бергани туфайли кўчиб келганлар очликдан омон қолишди ва чорвасини сақлаб қолишди”,- деб ёзган эди74.
Метрополиядан кўчиб келган аҳоли мустамлакачиликнинг ишончли таянчи бўлиши учун уни нафақат моддий, балки маданий устунлигини ҳам таъминлаш зарурлигини яхши билган ҳолда Россия империяси ва ўлка маъмурияти масалага жиддий ёндашган эдилар. Бу борада қийинчиликлар кўп эди, чунки метрополиядан кўчиб келган аҳоли, айниқса, казаклар ва рус крестьянлари, бесавод бўлганлиги сабабли фарзандларини ўқитиш аҳамиятини тушунмаган. Россиянинг ўзида қишлоқ жойларда аҳоли ўз фарзандларини черков қошидаги 3-4 йиллик мактабларда ўқишига рози бўлган, шаҳарларда эса аҳолининг мулкдор, моддий жиҳатдан таъминланган қатламларга мансуб аҳолининг фарзандлари бошланғич мактабларга ва ўрта таълим гимназияларига кўпроқ жалб этилган.
Туркистонда ва областларда эса Россиядан биринчи даврларда кўчиб келган казаклар, русий забон аҳоли анча вақт мобайнида фарзандларини ўқитиш, мактабларни ташкил қилиш масалаларига умуман эътибор бермаган. Фақат 1852-1858 йилларда айрим жойларда – жумладан, Перовск, Казалинск, Сергиополь (Аягоз), Лепинск (Копал), православ руҳонийлари томонидан 2-3 йиллик ўқув ташкил қилинган эди. Туркистон генерал- губернаторлиги тузилганидан кейин биринчи расмий рус мактаблари Қизил-Арвотда, Ашхободда 1879 йилда пайдо бўлган. Ўлкада 1876 йилда атиги 25 та бошланғич рус мактаблари бўлиб, уларда 1074 нафар ўқувчи бўлган, яъни 8-11 ёшдаги барча рус болаларнинг 17 фоизигина ўқишга жалб этилган эди75.
1885-1899 йилларда Красноводск- Ашхобод- Самарқанд ва Ховос- Андижон темир йўллари ўтказилиши сабабли йирик станцияларда темир йўл маҳкамасига қарашли мактаблар очилди. XIX асрнинг 70- йилларида рус- тузем мактабларини ташкил қилиш бошланди, лекин 90-йилларнинг ўрталарида уларнинг сони атиги 28 га етди ва уларда 51 рус, маҳаллий аҳолининг 650 фарзандлари ўқиган76.

Download 360.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling