Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Download 0.61 Mb.
bet7/21
Sana21.01.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1106196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
BMI 2011 G\'OIPOV B.A

Аралаш двигател
Двигател баъзи деталларнинг, масалан, поршеннинг қопламалар ёрдамида иссиқликдан изоляциялаш ёки уларни керамик материаллардан тайёрлаш, чиқинди газларнинг температураси янада юқори бўлишига эришишга ёрдам беради. Шу сабабли наддувли двигателларда чиқинди газларнинг иссиқлик энергияси цилиндр деталлари иссиқликдан изоляцияланмаган дизеллардаги 30-40 % билан солиштирилганда ёнилғи ёнганда олинган 55-57 % ни ташкил қилади. Бундай катта энергияли чиқинди газларни турбокомпрессор узатгичидан ташқари қўшимча иш бажаришга мажбур қилиш имкони туғилади .
Камминс” фирмасининг мутахассислари серияли двигател базасида яратилган юқори қувватли турбокомпаундли (аралаш) транспорт дизели деб номланган лойиҳани амалга оширишда айнан шу йўлдан боришди. Аралаш двигателнинг ишлаш принципи қуйидагича двигател цилиндридан чиқадиган чиқинди газлар двигателнинг цилиндрига босим остида ҳаво берувчи ( 0,5-2кг/см³) турбокомпрессорнинг турбинасига бориб тушади. Юқори температурали чиқинди газлар (600-700°С) бу турбинадан ўтиб, тирсаксимон валли двигателнинг репродукторли узатгич билан боғланган тортиш турбинасига бориб тушади. Ҳисоблашлар шунингдек кейинги мотор синовлари тирсаксимон валнинг айланишлар сони камроқ бўлганда (2200 айл/мин ўрнига 1900 айл/мин ) двигател 17 % га кўпроқ қувватга эришган.
Турбокомпаундли двигател стендда 1000 соат ҳамда 420 км ли синов майдонида тягач таркибида синовдан ўтказилди. Бу синовларнинг натижалари двигателнинг ФИК 5 % га ортганини ёнилғини солиштирма сарфи эса худди ўша ўлчамдаги серияли дизелга нисбатан 12-15 %га камайганини кўрсатди. Двигателнинг ресурси ҳозирча 250 соатдан ошмайди.
Двигателлар жуда тез ишдан чиқишининг асосий сабаби фойдаланиладиган керамик материалларнинг мустахкамлик хоссалари паслигидадир. Бироқ шунга қарамай фирма мутахассислари яқин кунларда юқори самарали керамик ва турбокомпаундли двигателни битта агрегатга бирлаштириб қуришга киришишларига умид қилмоқдалар. Бундай транспорт ички ёнув двигателининг қуввати тирсаксимон валнинг айланишлар частотаси 1900 айл/мин бўлганда 640 от кучига яқин бўлади; Бу фирма ишлаб чиқараётган шу ўлчамли дизель двигатели қувватидан тахминан 60 % га ортиқ. Ҳисоблашлар янги двигателнинг ФИК 48 % бўлишини кўрсатди. Иссиқликнинг совитувчи суюқликка йўқотилишини бартараф этиш ҳамда ишқаланиш ҳисобига йўқотишларнинг камайтирилиши келажакда ёнилғининг солиштирма сарфини замонавий авто транспорт двигателларига нисбатан 55-60 % га камайтириш имконини бериши кўзда тутилмоқда.
Албаттда, цилиндрли - поршенли гуруҳ деталларнинг температураси юқори бўлиши сабабли уларнинг минерал ёки синтетик мой билан эмас балки газли мой билан артилади; сирпаниш подшипниклари тебрантирувчи подшипниклари билан алмаштирилади, клапнларнинг йўналтирувчилари шайносларнинг тиқинларини ва туртгичларни ўз-ўзини мойловчи материаллардан тайёрлашга тўғри келади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling