Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Инвестиция тушунчасига изох бераётганда корхона қийматига 
эътибор бермай тушунчага тўлиқ мазмун бериб бўлмайди. Асосан 
корхона қийматини оширувчи менеджерлар хисобланиб, бу ходим 
томонидан доимий корхонанинг келгусидаги стратегияси ишлаб 
чиқилади ва бошқариб борилади. Корхона қиймати ўзида мужассам 
этувчи тизимни белгилаб, бу 2 қисмдан иборат: 
-корхонани шахсий капиталини бозор қиймати 
-корхона мажбуриятларини бозор қиймати. 
Корхонани қиймати дейилганда асосан унинг капитали юқори 
бўлишини эмас, балки, хизматлар ва товарлар бозорини 
таъминлашдаги корхонанинг мазкур капиталини холати билан 


43 
изохланади.Бу холат корхона инвестициясини йўналишларини 
аниқлайди: агар унинг капиталини даромадлиги ўсишини 
таъминловчи ва корхонани ракобатбардошлигини улар оширса, у 
холда корхонани қиймат(ценность)и ортади ва унинг эгалари бойиб
боради. 
Бу билан бирга, корхона қийматини иқтисодий назарияси: 
корхонани хохлаган вақтдаги қиймати унинг келгусидаги барча 
тушумларини хозрги қийматига тенглигини улчаш орқали кўриб 
чиқилади
6
.
Купчилик муаллифлар инвестициялар деб капитални қайта ишлаб 
чиқаришга, уни саклаб туришга хамда кенгайтиришга сарфланган пул 
маблағларни тушунади.
7
Шунга якин тушунчани Ўзбекистонлик 
олимлар хам қўллаб-қувватлайдилар. Д. Гозибековнинг фикрича 
«Инвестициялар умуман капиталнинг хозирги қийматини саклаш ва 
(ёки) бу қийматнинг жамғармаларини купайтириш мақсадларида 
капиталга айлантириш пайтида бўлади. Шу сабабли, улар шу вақт 
оралигида истеъмол қилинмайди ва муайян муддатга аниқ-конкрет 
объект ва жараёнларга бириктирилади, уларда банд қилинади, бунда 
улар аниқ ва аниқ бўлмаган хатарларга дуч келади».
8
Рус тилида чоп этилган айрим иқтисодий адабиётларда
9
инвестициялар – бу пул маблағлари сарфлари бўлиб, даромадни 
истеъмолга эмас, балки келажакда янада юқорирок даромад ёки 
ижтимоий самара топишдан иборат бўлган жами ижтимоий ёки якка 
6
Книш. Инвестиции. Учебное пособие, М.ИНФРА- 2004.320 с. 
7
Игошин Н.В. «Инвестиции: организация управления и финансирвоание», М.: ЮНИТИ, 2002 й. 81 б. 
8
Ғозибеков Д.Г. «Инвестицияларни молиялаштириш муаммолари», иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун 
ёзилган диссертация. Т., 2002 й., 24 б. 
9
Тумусов Ф.С. «Инвестиционнуй потенциал региона». М.: «Экономика», 1999 й., 13 б. 


44 
капитални такрор хосил қилиш учун фойдаланиладиган деб 
тушунилади.
Айрим адабиётларда ишлаб чиқаришни, тадбиркорликни 
ривожлантириш, фойда олиш ёки бошқа пировард натижалар олиш 
мақсадларида турли тармоқлар, инвестицион лойихаларга молиявий, 
мулкий ва интеллектуал неъматлар қўйилмаларининг жами 
турларини инвестициялар деб аталади.
10
Ушбу 
муаллифларнинг 
фикрича, 
инвестициялар 
ишлаб 
чиқаришни кенгайтиришга ёки уни янгилашга, яъни реал капитални 
оширишга сарфланган ресурслар хисобланади. 
Лекин шуни хам айтиш керакки, инвестициялар нафакат реал 
капитални оширишга сарфланадиган ресурслардир, ушбу ресурслар 
моддий, номоддий активларга, қимматли қоғозларни сотиб олишга 
хам сарфланади. Инвестициялар келажакда фойда яратиш мақсадида 
иқтисодий ресурсларни узоқ муддатга ишлатиш деб хам тушунилади. 
11
Яъни, капитални капитализациялаш ва жамғармаларни яратиш 
мақсадларида пировард мақсадга етишгача молиявий ресурсларни 
банд қилиш инвестициялар деб аталади.
12
Ўзбекистонлик олимлар: «Инвестиция – бу мулк шаклидан 
қатъий назар тадбиркорлик асосида фаолият юритаётган жисмоний ва 
юридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий самара 
олиш мақсадида ўз ихтиёридаги молиявий, моддий ва интеллектуал 
10
Золотогоров В.Г. «Инвестиционное проектирование», Минск, 1998 й., 12 б. 
11
Беренс В., Хавранек П.М. «Руководство по оценке эффективности инвестиций». М.:«Инфра-М», 1995 й., 353б.
12
Джонс Эрнест «Деловуе финансу», М., 1998 й., 416 б.


45 
бойликларини Қонун доирасида бўлган хар қандай тадбиркорлик 
объектига сарфлашидир».
13
Бизнинг фикримизча, юқорида келтирилган муаллифларнинг 
«Инвестиция» тушунчасига берган таърифлари хозирги шароитга ва 
бозор иқтисодиёти талабларига мос келади. Барча таърифлар 
инвестициянинг иқтисодий мазмунини очиб берган. Лекин шуни хам 
айтиш лозимки, профессор А. Улмасовнинг таъкидлашича 
инвестициялар факат ишлаб чиқариш сохасига қўйиладиган 
маблағларни хисобга олади. Бу ерда, фикримизча, ўз навбатида 
инвестицияларнинг таркибий қисми бўлган қимматли қоғозлар ва 
интеллектуал инвестициялар эътибордан четда қолиб кетади. 
Иқтисод 
фанлари 
номзоди 
Ф. 
Гозиевнинг 
таърифида 
инвестициянинг барча турлари хисобга олинган. Аммо унинг 
таърифида 
инвестиция 
факат 
тадбиркорлик 
фаолиятидаги 
объектларга барча турдаги мулкий, молиявий ва интеллектуал 
бойликларни хисоблайди. 
Бизнинг 
фикримизча, 
юқорида 
келтирилган 
инвестиция 
тушунчалари факат бир томонламадир, улар ёки ишлаб чиқариш 
сохасига қўйиладиган маблағларни ёки тадбиркорлик объектларига 
сарфланадиган моддий, молиявий ва интеллектуал бойликларни 
ифодалайди. 
Фикримизча, инвестиция деганда кўп қиррали фаолиятни 
тушуниш лозим ва у бўш бўлган молиявий маблағларни келажакда 
моддий ва молиявий бойликни яратувчи объектларга сарфлашни
мулк ва худудларни бошқаришни ифодалайди. 
13
Хайдаров Н. «Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион фаолиятидаги молия-солиқ 
муносабатларини такомиллаштириш масалалари», иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган 
диссертация автореферати. Т., 2003 й., 14-15 б. 


46 
Шунингдек, «Инвестиция» атамаси феодализм давридаги
«инвеститур» 
феодларга 
эгалик(ваколатини 
олиш) 
қилиш(бошқариш) учун (даврида) вассалани жорий этиш(амалга 
ошириш) деб юритилган. Бу сўзлар улар устидан мулк(ссуд)ка эгалик 
килищ хуқуқи ва уларни ахолиси билан бирга церк ерларини 
бошқариш орқали эписқопларни номлари берилган. Ном олиш 
даврида эгалик(бошқариш) қилиш(облачения) ва ваколатларни улар 
ўртасида тақсимотларини тасимлаш мос маросим сифатида амалга 
оширилган. Инвеститур инвеститорга ўзидологиясини ўтказиш, 
сингдириш мақсадида ўзининг ишончли вакил(бировни хомийлигида 
амалга минган одам)и -гумашталари томонидан эгалик қилиш 
ваколати орқали бу худудларни бошқаришда иштирок этиш, уларни 
ресурсларидан фойдаланишга рухсат олиш учун ўзини янги 
худудларига инветиция қилиш(мулокот)и учун имконият яратди. Ва 
охир нихоят бу бир томондан: худуд ахолисидан интенсив 
фойдаланиш орқали бу худудни олаётган даромадини оширишга 
эришилди, иккинчи томондан бу ривожлантирувчи омил сифатида 
намоён бўлди. 
Иқтисодий категориялар ўртасидаги турли хил фарқлар ва 
ноаникликлар «Инвестиция» ни бошқа хохлаган маблағлар қўйиш 
билан ўхшаш томонларини бир хил деб хисоблашга олиб боради. 
Инвестиция тушунчасини мохиятини очишда кўпроқ ва 
кенгқамровли аниқ қўйидаги тушунчалар ёрдам беради: инвестиция – 
Ижобий ижтимоий самарага эришиш ва соф фойда олиш мақсадида 
тадбиркорлик ва бошқа фаолиятлар объектларига қўйиладиган 
жумладан; интеллектуал бойликларига, мулклар ва мулкий 


47 
хуқуқларга, кредит, товарли белгиларга , лицензияларга, жихоларга, 
машина ва ускуналарга, технологияларга, пайларга, мақсадли банк 
жамғармаларига қўйиладиган пул маблағларидир.Бу тушунчалар 
Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги
Қонунда хам кўрсатиб ўтилган ёки “инвестициялар - иқтисодий ва 
бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий 
неъматлар хамда уларга доир хуқуқлар;” деб қисқа ва лўнда қилиб 
кўрсатиб ўтилган. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling