Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet5/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

Калит сўзлар:
Қопловчи сирланмаган керамика. Кошинлар. Қопловчи керамика. Сирланган майолика. Сирланган кошинлар.


Назорат учун саволлар:

  1. Меъморий ёдгорликларнинг курилиш материаллари чидамлилиги қандай

аниқланади?

  1. Ўрта Осиё меъморий ёдгорликларининг таъқиққилинган материаллари

таркибида кандай курилиш материаллари аниқланган.

  1. Қопловчи сирланмаган керамика қандай материаллардан ташкил топади?

  2. Қайси материаллар қопловчи сирланган керамикани ифодалайди?



Фойдаланилган адабиётлар:


5.Маъруза: Хоразм ва Мовароуннахр меъморий керамика мактаби. (XI-XIV асрлар).

Режа: |


  1. Меъморий керамиканинг Хоразм мактаби.

  2. Меъморий ёдгорликларда юқори силикат кошиннинг пайдо бўлиши.

  3. Меьморий безакнинг энг гўзал турининг яратилиши. Кошин майолика ва

мозаика.

Меъморий қоплама учун ишлатиладиган глазурли керамика эрамизгача бўлган узоқ даврлардаёқ қўлланилган. Ўшандаёқ, у икки хил кўринишни олган: юзаси шаффоф бўлмаган эмаль билан қопланган, аслида лойдан тайёрланган керамика ва кварц кукунининг озгина лой ва оҳак билан қоришмасидан иборат бўлган кошин. Фаянс сирлар шаффоф ва Шаффоф бўлмаган ҳолда учрайди. Мовароуннаҳр керамикаси биринчи турдаги керамикага киради, кошин бу ерда фақат IXIV аср ўрталаридагина пайдо бўлган. Персия ва Озарбайжон маҳсулоти (паст силикатли) билан тўқнаш келган, лойли керамика ишлаб чикарадиган Хоразм, XII асрдан бошлаб, маҳсулот тури ва материал таркиби бўйича уларга тақлид қилмай, кошин ишлаб чиқара бошлайди.


Хоразм фаянси юқори силикатли, кремнезем 89-98% ни ташкил қилади. Хоразмда меъморий керамика мактабининг ташкил топиши ўз заминига эга:

  1. Хоразм иқтисоди ва маданиятининг юқори даражаси.

  2. Персия билан яқин алоқаси.

  3. Фаянс учун хом ашё чексиз заҳираси - кварц қумлари, оҳактош ва кваэцитнинг мавжудлиги.

XII аср охирида мовий ва кўк сирли майда ямоқчалар силлиқланган терракота ва ҳарфларни ёпиштирилган катта плиталар кўринишида намоён бўлади. Сир қоплама - ишқорли - қўрғошин - қалайли.
XIV асрда асосий эътибор меъморий кошиндан фойдаланишга қаратилган: шаффоф ишқор остидаги юпқа нақшли олти бурчак плиткалар, фаянс плиткаларида панно, юлдузлар эпиграфик қаторлар.
Кейинроқ меъморий кошиннинг янги тури пайдо бўлди (Тўрабек хоним мақбараси). Устидан керамик краскалар билан бўялган ишқор қалай глазурли майолика ва мозаика кўринишидаги тенги йўқ кошин Хоразм фахри ҳисобланади. Хоразмнинг усталари ўзларининг бой тажрибасини Мовароуннахрда ҳам сақлай олдилар. Туркистоннинг қадимги иншоотлари ва Мухаммад Башшаро (Тожикистон) мақбарасида Хоразм учун хос бўлган кошин тепадонлар бор.
XIV асрда карвон саройнинг кошинли жойларида илгариги материалларга хос баъзи ўхшашликлар сақланган. Кейинги кошин бирмунча ўзгаради, мустаҳкамлиги пасаяди, куйдириш ҳарорати 1000°С дан ошади, зарралар ўлчами катталашади, глазурлар тури ўзгаради. Кўк глазурда ишланган нақшли персия фаянси намуналари, кўк шаффоф глазур остида оқ, қизил, олтин югуртирилган чизиқди майоликага айлантирилади.
XIV асрда Хоразм Олтин Ўрда давлатининг йирик савдо ва маданий марказларидан бири эди. XIV асрнинг 20-30 йилларида кошин майоликанинг икки тури яратилади. Бири юқорида қайд этилган Эрон фаянсининг давомчиси ва иккинчиси, қора ва яшил нафис нақш устидан шаффоф ишқор ва ишқорли қўрғошин билан қопланган кошин. Кейинроқ қоплама фаянснинг янги тури пайдо бўлади. Унда глазур остидаги ёрқин нақшлар эмал ва сариқ, кулранг, яшил, жигарранг, кўк ва қизил рангли керамик краскалар билан ёки икки, уч қават глазур билан қопланади.
Қопламанинг бу турига Урганчдаги Тўрабек хоним мақбараси мисол бўлади. Маълумки, Волгадаги Олтин Ўрда (қишлоғи) станицаси қурилишига Хоразмдан усталар олиб кетилган ва қазилма материалларида шундай бўёқлар палитраси, тайёрланиш техникаси ва юқори силикат таркибига эга бўлган фаянсли мозаика тўплами мавжуд.
Темур томонидан Олтин Ўрданинг вайрон қилиниши савдо йўлларининг янги жойга кўчирилиши Хоразм иқтисодига путур ётказади. Унинг усталари ўз ихтиёрлари билан ёки ноиложликдан Темурнинг улкан давлатида ёйилган ҳолда ишлай бошлайдилар. Улар ўзга юртликлар билан биргаликда Мовароуннахр курилиш санъатини яратиш ва кўтаришда катта ҳисса қўшадилар.
Самарқанд ва Шахрисабзда Хоразм усталари мавжуд; бўлган керамистлар бригадаларига бирлашган эдилар. Бу бригадаларда перс асирлари асосий ўринни эгалларди. Кошин таркиби ҳар ерда ҳам ўрта силикатли, фақат алоҳида ҳолларда у Хоразм кошинига яқин туради. Бу ерда Хоразм усталари Олтин Ўрда шаҳарларидагидан бошқача шароитда эди. Улар Олтин Ўрда шаҳарларида асосий қурувчилар ҳисобланиб, ўз иш принципларини қўллаганлар. Шимолий Кавказ ва Поволжье қадимги қишлоқлари фаянсини Хоразм фаянсидан ажратиб бўлмайди.
Шаҳрисабздаги Оқ Саройнинг турли хил қоплама керамикаси орасида Хоразм нақшлари туширилган кўк глазурли кошин плиталари ишлатилган. Хожа Аҳмад Яссавий (Туркистон шаҳри) мақбарасида кошин фақат юқори силикатли. Мозаикада қизил ранглар, жигарранг билан алмаштирилган, панелларда нозик медальонлар Тўрабек хонимдаги орнаментни қайтаради.
Турли мактаб усталари Самарқандда қанчалик тўпланса, турли хил фаянсларнинг аралашуви шунчалик кучаяди. Керамистлар ишини фақат орнамент хусусияти, фаянснинг ўхшаш шакллари билан ажратиш мумкин. Кошин таркиби бўйича аралаш, ўрта силикатли (82-85 %) озгина уқаланувчан, мозаика деталларини қирқиш учун унча чидамли бўлмаган ҳолда тайёрланади. Натижада, Хоразм ишлари, Самарканд, Бухоро, Жанубий Хоразм, шунингдек, Олтин Ўрда шаҳарлари, Поволжье ва Шимолий Кавказ ёдгорликларида катта шуҳрат қозонади.
Шундай қилиб, Хоразм керамистларининг маълум мамлакатлар билан алоқаси меъморий декорнинг энг гўзал турини яратиш имконини берди: ХУ - ХУП асрларда кўпгина Шарқ мамлакатлари учун умумий бўлган кошин майолика ва мозаика.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling