Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»


V. Меҳнат шартномаси (контракт)ни расмийлаштириш


Download 41.19 Kb.
bet5/13
Sana27.01.2023
Hajmi41.19 Kb.
#1134490
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
133 уз

V. Меҳнат шартномаси (контракт)ни расмийлаштириш
Меҳнат шартномаси (контракт)ни бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ҳамда сақлаш учун ҳар икки томонга берилади.
Шартнома (контракт)да томонларнинг манзиллари кўрсатилади.
Меҳнат шартномаси (контракт) сана кўрсатилган ҳолда имзолар билан тасдиқланади. Корхона, муассаса, ташкилот ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахснинг имзосини гербли муҳр билан тасдиқлайди (гербли муҳр бўлмаган тақдирда имзонинг ҳақиқийлиги ва ваколатлилигини тасдиқловчи бошқа муҳр билан тасдиқланади).
Ходимнинг талабига кўра меҳнат шартномаси (контракт) у биладиган тилда тузилади ва давлат тилида тузилган шартнома (контракт) билан бир хил кучга эга бўлади.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Буйруқ тузилган меҳнат шартномаси (контракт) мазмунига зид бўлмаслиги керак.
VI. Меҳнат шартномаси (контракт) шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик, жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ва бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси (контракт) шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
(VI бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Жумладан, меҳнат шартномаси (контракт) тузишда қуйидаги шартлар белгиланиши мумкин эмас:
меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари, қонун йўл қўядиган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик билан назарда тутилмаган интизомий жазолар белгилаш;
(VI бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
синов муддатини Меҳнат кодекси билан белгиланган энг юқори муддатдан ортиқча белгилаш;
ўриндошлик асосида ишлашга қўшимча чеклашлар жорий қилиш;
қонунда назарда тутилганидан ортиқча иш вақти муддати белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимлар учун қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда моддий жавобгарлик жорий этиш.
(VI бўлимнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига
2-ИЛОВА

Download 41.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling