Ўзбекистоннинг энг янги тарихи hsm


Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850)


Download 5.73 Mb.
bet3/8
Sana06.11.2023
Hajmi5.73 Mb.
#1750399
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-MARUZA TAYYOR

Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850)

Ғоятда ўткир зеҳн эгаси ва ноёб қобилият соҳиби бўлган ал-Хоразмий ёшлик чоғидан бошлаб аниқ ва табиий фанларни ўрганишга қизиқди, араб, форс, ҳинд ва юнон тилларини эгаллади, бу тилларда ёзилган китобларни қунт билан ўқиб, мутолаа қилди.

  • Ғоятда ўткир зеҳн эгаси ва ноёб қобилият соҳиби бўлган ал-Хоразмий ёшлик чоғидан бошлаб аниқ ва табиий фанларни ўрганишга қизиқди, араб, форс, ҳинд ва юнон тилларини эгаллади, бу тилларда ёзилган китобларни қунт билан ўқиб, мутолаа қилди.
  • Хоразмий математика, геометрия, астрономия, география, тарих илми ва бошқа фанлар соҳасида баркамол ижод қилди. Унинг “Ал Жабр вал муқобала” (“Тенгламалар ва қаршилантириш”), “Ҳисоб ал-Ҳинд” (“Ҳинд ҳисоби”), “Китаб сурат ал-Арз” (“Ер сурати ҳақида китоб”), “Китаб ат-Тарих” (“Тарих китоби”), “Китаб ал-Амал Бил Устурлабат” (“Устурлоб билан ишлаш ҳақида китоб”) каби асарлари олимга жаҳоншумул шуҳрат келтирди.

Аҳмад ал-Фарғоний (797-865)

Аҳмад ал-Фарғоний (797-865)

  • Аҳмад Фарғоний математика, география, астрономия, тарих соҳаларида ижод қилган. Аҳмад Фарғонийнинг ижодий фаолияти Бағдодда улуғ мутаффакир олим Ал-Хоразмий раҳбарлигидаги “Байт-ул-Ҳикма” билан боғлиқдир. У араб атамашунослигини пайдо бўлиши ва илмий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб, Бағдод ва Дамашқда расадхоналар қурилишида шахсан қатнашди. Аҳмад Фарғонийнинг “Китоб фи Усул илм ан-Нужум” (“Фалакиёт илмининг усуллари ҳақида китоб”), “Фалакиёт рисоласи”, “Фалак асарлари сабабияти”, “Ал-Мажистий”, “Илм-хайя”, “Ал Фарғоний жадваллари”, “Устурлоб билан амал қилиш ҳақида”, “Ой ернинг устида ва остида бўлганида вақтни аниқлаш рисоласи”, “Етти иқлим ҳисоби”, “Устурлоб ясаш ҳақида китоб” асарларининг қўлёзмалари Англия, Франция, Германия, Миср, Ҳиндистон, АҚШ ва Россияда сақланмоқда.

Абу Наср Форобий (873 – 950)

Абу Наср Форобий (873 – 951)

  • Абу Наср Форобий 873 йилда Фороб (Ўтрор)да таваллуд кўрган ва 951 йилда Дамашқда вафот этган. Шарқ фалсафасининг отаси Форобий Бағдодга келгач фаннинг турли соҳалари бўйича билимларини чуқурлаштиришни давом этди. У фаннинг деярли барча соҳаларини эгаллаб, 160 дан ортиқ асар ёзди. Форобийнинг риёзиёт, фалакиёт, табобат, мусиқа, фалсафа, тилшунослик ва адабиётга оид асарлари бутун оламга машҳур бўлди. У ёзган “Аристотелнинг “Метафизика” асаририга илмий шарҳи, “Тирик мавжудот аъзолари ҳақида”, “Мусиқа китоби”, “Бахт-саодатга эришув ҳақида”, “Сиёсат ал Мадания” (“Шаҳарлар устида сиёсат юргизиш”), “Фозил одамлар шаҳри”, “Масалалар моҳияти”, “Қонунлар ҳақида китоб”, “Тафаккур юргизиш мазмуни ҳақида”, “Мантиққа кириш ҳақида китоб”, “Фалсафанинг моҳияти ҳақида китоб” ва бошқа асарлар буюк олимнинг илм ва дунёқараш доирасининг беқиёс даражада кенглиги ва чуқурлигидан далолат беради.

Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling