Fayzullaev Tolibjon Parafarmasevtika tovarlarini tasnifi Reja
Download 34.5 Kb.
|
Tolibjon mi
Fayzullaev Tolibjon Parafarmasevtika tovarlarini tasnifi Reja: Parafamasevtika tovarlarini xususiyatlari; Davolash kosmetika tovarlari; Sanitariya gigena mahsulotlari; Biologik faol qo’shimchalar ta’rifi va tavsifi; Парафармацевтика маҳсулотлари – бу дорихона муассасалари ассортиментига қўшимча товарлар, йўлдош дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бўлиб, касалликларни олдини олиш ва даволаш, инсоннинг аҳволини енгиллаштириш, тана аъзоларига парвариш қилиш учун мўлжалланган.Бугунги кунда қўшимча ассортимент товарларининг қуйидаги номенклатураси қабул қилинган: Она ва бола учун мўлжалланган товарлар. Бу гуруҳга аёллар (ҳомиладор, эмизикли аёллар) учун маҳсус ич кийим: бандажлар, туғишдан олдинги ва туғишдан кейинги белбоғлар; болани чўмилтириш учун буюмлар ёки мосламалар; сутни соғиб ташлаш учун тўпламлар; памперслар, кўтликлар; чақалоқлар ва уларнинг оналари учун гигиена воситалари ва ҳ.к. Боғлаш ва маҳкамлаш учун мўлжалланган товарлар. Бу гуруҳга турли боғлаш воситалари, даволаш гольфлари, пайпоқлари, колготкалари; турли ҳажм ва турдаги лейкопластирлар, турли мақсадга мўлжалланган тиббий боғичлар ва бошқалар киради Беморларни парвариш қилиш учун мўлжалланган товарлар. Бу: дори дозаторлари, бадан уюшиб қолишига қарши тўшаклар, чойшаблар; ахлат қабул қилиб олгичлар, сийдик қабул қилиб олгичлар. Саломатлик кўрсаткичларини назорат қилиш учун мўлжалланган товарлар. Бу гуруҳга қон босими, пульс, куч, қувват, тана ҳароратини ўлчаш учун мўлжалланган турли асбоблар (воситалар, аппаратлар); эрта ҳомиладорликни диагностика қилиш учун экспресс-тестлар, овуляция тестлари,наркотикларни аниқлаш учун тестлар, юқумли касалликларни (гепатит, сифилис, ОИТС ва ҳ.к.), ўткир миакарда инфаркти, бир қатор онкология касалликларини диагностика қилиш учун тестлар ва бошқа турдаги (холестеринни, қондаги глюкозани аниқлаш ва б.) назорат воситалари(чизиқчали тестлар) киради Парфюмерия-косметика товарлари деганда фақат ёки асосан тозалаш мақсадида, ёқимли ҳид келиши учун, ташқи кўринишни ва/ ёки тана ҳидини ўзгартириш, уларни ҳимоя қилиш ёки яхши ҳолатда сақлаш учун ва инсон танасининг турли аъзоларига (тери, соч қоплами, тирноқ, лаб, тиш, оғизнинг шиллиқ қатлами ва ҳ.к.) суртиш (ёрдамчи воситалар билан ёки уларсиз) учун мўлжалланган препаратлар ёки воситалар тушунилади. Парфюмерия-косметика товарлари 2 гуруҳга бўлинади: 1.Парфюмерия ёки хушбўй қилиш ва гигиена воситалари. 2.Косметика ёки тери ва сочларни парвариш қилиш учун товарлар. Парфюмерия ёки хушбўй қилиш ва гигиена воситаларига атир, одеколон, хушбўй сувлар ва бошқа воситалар киради.Косметикага тери, соч ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш воситалари киради. Декоратив воситалар – бу лаб бўёғи, киприклар учун туш, қош ва киприк учун қалам, қобоқлар учун бўёқ, грим, упа, тирноқ парвариши учун воситалар ва бошқалардир. Даволаш-гигиена воситаларига лосьонлар, кремлар, тиш тозалаш кукунлари, паста ва эликсирлар, соч учун лак ва бўёқлар ва бошқалар киради.Даволаш-гигиена воситалари тери, соч, оғиз бўшлиғини соғлом ҳолатда сақлашга, тери ва сочнинг баъзи нуқсонларини (сепкил, ҳуснбузар, терлаш, қазғоқ ва б.) бартараф қилишга ёрдам беради. Уларни ишлаб чиқариш учун турли хом ашёдан фойдаланилади: ўсимлик ва ҳайвон ёғлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари, оқсил, аминокислоталар, минерал тузлар, витаминлар, шифобахш ўсимликлар экстракти, мева ва сабзавот сувлари, асалари асали ва кўплаб бошқа моддалар. Бошқа косметика гуруҳига терлашга қарши воситалар ва дездорантлар, қуёшда тобланиш учун ва тобланишга қарши воситалар, ванна учун, қон сўрувчи ҳашо-ротларнинг чақишига қарши воситалар киради.Даволаш-косметика товарлари тери, соч, оғиз бўшлиғига ижобий таъсир қилиши, зарарсиз бўлиши лозим, ҳиди кучли эмас, аммо ёқимли бўлиши керак. Даволаш-гигиена воситаларининг хавфсизлиги ва самаралилиги тегишли соғлиқни сақлаш органларида текширилади ва сифат сертификатига эга бўлиши керак. Парфюмерия-косметика товарларини ишлаб чиқариш, сақлаш, транспортда ташиш ва сифатини текширишга қўйиладиган талаблар қуйидаги Санитария қоидалари ва нормаларида баён этилган: Даволаш- косметика товарлари стеллажларда, қуёш нуридан сақланган жойда, иситиш ускуналаридан узоқда, +6-25ºС ҳароратда, ҳавонинг нисбий намлиги 55-70% бўлган шароитда сақланиши лозим. Сақлаш муддати 4-18 ой. Даволаш-косметика товарлари ассортименти Даволаш-косметика товарлари ассортименти тананинг қайси аъзосига қўллашга қараб таснифланади: Қуёшдан ҳимояланиш воситалари. Соч ва бош терисини парваришлаш воситалари. Даволаш-косметикаси воситалари, асосан, тананинг алоҳида аъзолари, хусусан юз, қўл, оёқ, бадан, бош терисини ва сочларни парвариш қилиш учун мўлжалланган. Ўз навбатида, юз терисини парваришлаш воситалари бир неча гуруҳга бўлинади. Юз терисини парваришлаш воситалари косметика воситалари ассортиментининг катта қисмини ташкил этади, чунки ташқи кўриниш муаммоси аксарият одамлар учун ўта муҳим. Юз териси нуқсонлари туғма ва ташқи ноқулай омиллар, организмдаги модда алмашинуви бузилишига олиб келувчи нотўғри овқатланиш таъсирида орттирилган бўлади ва оқибатда “муаммоли” терига сабаб бўлиши мумкин. Бу гуруҳга юз терисининг эластиклиги ва тонусини тикловчи, уни ташқи муҳит омилларининг салбий таъсиридан ҳимояловчи воситалар, тонли кремлар, лабни парваришлаш, юз териси депиляцияси воситалари киради. Шу муносабат билан юз терисини парваришлаш учун воситалар ассортименти бир неча гуруҳга ажратилади. Юз терисида касалликлар, нуқсон ва камчиликлар бўлса, ҳузнбузар тошганда қўлланиладиган, ҳузнбузар тошишига мойиллиги бўлган “муаммоли” терини парвариш қилиш учун қўлланиладиган (тозалаш, тетиклаштирадиган ва намлайдиган), доғ тушган, сезувчан, таъсирчан ва сувсизланган терини парваришлаш учун мўлжалланган воситалардан фойдаланилади. Бугунги кунда таниқли фармацевтика фирмалари (KRKA ва бошқалар) терининг турли муаммоларини (ёғли, нормал, қуруқ) инобатга олган ҳолда товарлар серияси кўринишидаги маҳсулотларни ишлаб чиқарадилар. Болалар учун Жонсан ва Жонсон (АҚШ, филиаллари Австрия, Италия, Франция, Германия ва бошқа кўплаб мамлакатларда) компанияси турли маҳсулотлар ишлаб чиқаради – Жонсон бэби туркуми.Булар: болаларни парвариш қилиш учун гигиена воситалари, терини параришлаш учун ёғ-гель, болалар косметик креми, косметик лосьон, болалар косметик ёғи, шу жумладан алоэ, мойчечакли ёғлар, кремли атир совун, чўмилиш учун кўпик, пахта бошли гигиеник таёқчалар, болалар бадани учун сепки, тозалаш салфеткалари, болалар сочи учун шампунь, шу жумладан мойчечакли ва буғдой ниши экстракти қўшилган шампунлар. Шампунлар турли сочларни ювиш учун мўлжалланган: таркибида терини ёғсизланишдан ҳимоялайдиган ва сочга хуш таъсир кўрсатадиган фойдали қўшимчалар бор.Шунингдек, қон сўрувчи ҳашаротларни йўқ Болалар учун Жонсан ва Жонсон (АҚШ, филиаллари Австрия, Италия, Франция, Германия ва бошқа кўплаб мамлакатларда) компанияси турли маҳсулотлар ишлаб чиқаради – Жонсон бэби туркуми .Булар: болаларни парвариш қилиш учун гигиена воситалари, терини параришлаш учун ёғ-гель, болалар косметик креми, косметик лосьон, болалар косметик ёғи, шу жумладан алоэ, мойчечакли ёғлар, кремли атир совун, чўмилиш учун кўпик, пахта бошли гигиеник таёқчалар, болалар бадани учун сепки, тозалаш салфеткалари, болалар сочи учун шампунь, шу жумладан мойчечакли ва буғдой ниши экстракти қўшилган шампунлар. Шампунлар турли сочларни ювиш учун мўлжалланган: таркибида терини ёғсизланишдан ҳимоялайдиган ва сочга хуш таъсир кўрсатадиган фойдали қўшимчалар бор.Шунингдек, қон сўрувчи ҳашаротларни йўқ қилишга мўлжал-ланган шампунлар, эмульсия ва дезинфекцияловчи суюқликлар, масалан, соч учун дезинфекцияловчи шампунь ва суюқликлар бор. Педилин – битга қарши эмульсия ва шампунлар . Бензилбензоат – бит ва клапанларни йўқ қилувчи паразитларга қарши тиббий воситалар, гель, мазь, эмульсия. Соч бўёқлари табиий (хна, ўсма) ва сунъий (турли рангда чиқарилади ва ҳар қандай сочларни бўяйди) бўёқлар. Соч турмакни сақлаш воситалари – бу оддий, бўяшга мўлжалланган, В5 витамини, қичитқи ўт, каштан экстракти қўшилган бўёқлар ва б., фиксаторлар. Дорихоналарда ортиқча тукни қириш учун мўлжалланган турли восита-ларни сотишга руҳсат этилган, масалан, мазь, суюқлик, кремлар ва ҳ.к. е) Косметик воситалар ассортиментида қуёшдан ҳимоялаш воситалари ҳам мавжуд, хусусан крем, сут, ёғ, гель, лосьон, спрей ва бошқалар. Бу Сан микс (KRKA, Словения) ва Нормалис воситалари туркуми. Санитария-гигиена маҳсулотлари ассортиментида тиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш воситаларининг улуши катта. Оғиз бўшлиғи овқат ҳазм қилиш йўлининг боши ҳисобланиб, организмга турли органик, ўсимлик ва синтетик таби-атли озуқавий моддалар кириб келиши учун хизмат қилади. Овқат парчалари оғизда қолади, у ердаги микромуҳит эса уларнинг кўпайишига ва кейинги номақбул оқибатларга – турли касалликларга, нохуш ҳидларга, тиш бузилишига ва шу кабиларга олиб келади. Шунинг учун тиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш воситалари ҳар бир инсон учун ҳар куни муҳим, чунки улар парвариш қилиш шаҳсий гигиена чорасига киради. Тиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш учун мўлжалланган замонавий воситаларни бир неча гуруҳга таснифлаш мумкин: Тишларни тиббий йўл билан тозалаш воситаларига қуйидагилар киради: - тиш чёткалари; - тиш орасини тозалаш воситалари: тиш тозалаш чўплари, тиш иплари - тиш орасини тозалаш воситалари: тиш тозалаш чўплари, тиш иплари (флосслар), ленталари, чёткалари; - тиш пасталари, кукунлари; - тиш эликсирлари (тиш чайгичлар). Тишларни механик тарзда тозалаш учун асосий восита – бу тиш чёткалари, улар тишларни бактериал карашдан яхши тозалайди, милкларни юмшоқ массажлайди, мутлақо зарарсиз материаллардан тайёрланади. Замонавий тиш чёткалари асосан сунъий қилдан (нейлон-612, тай- некс) тайёрланади, чунки чўтка қилида кўплаб микроорганизмлар тўпланади. Тиш чёткаларининг қаттиқлиги 5 даражали: 1) жуда қаттиқ; 2) қаттиқ; 3) ўртача; 1) юмшоқ; 5) жуда юмшоқ. 2) Қилларнинг қаттиқлиги кишининг ёши ва милкнинг ҳолатига қараб танланади. Қаттиқлиги ўртача ва юмшоқ чёткалар энг самарали ҳисобланади. Чётка бошининг ҳажми болалар учун 18-25 мм, катталар учун 30 мм. Қиллар 3-4 қатор бўйлаб, тутам-тутам қилиб жойлаштирилади. Қилларнинг узунлиги ҳар хил: қисқалари марказда, узун ва юмшоқлари чеккада жойлашади. Янги ва замонавий чёткалар индикаторга эга бўлиб (қил тутамлари озуқа бўёқлари билан бўялади), чётка ишлатилгани сайин улар ўз рангини ўзгартириб боради. Чётканинг ранги ўчиши уни алмаштириш лозимлигидан далолат беради. Баъзи моделларда индикатор чётканинг дастагида бўлади. Болалар учун дастагига шақилдоқ ўрнатилган чёткалар ишлаб чиқарилади (тўғри ишлатилганда чётка жаранглайди). Тиш чёткалари ассортиментида электр тиш чёткалари ҳам бор бўлиб, ишлатганда чётканинг ишчи қисми айланма ҳаракат қилиб, тебранади, бир вақт-нинг ўзида тишларни тозалайди ва милкни массаж қилади. Булар, “Braun Oral F PlaK Control Ultra timer D 9525” (Германия) таймерли чёткалари; тишларни тозалаш вақти камида 2 дақиқа (стоматологларнинг маслаҳати).Қўлда сирғалмаслиги учун чёткаларнинг дастаги пластмасса ва резинадан тайёрланади. Таниқли фирмаларнинг чёткаларида (SmithKline Beecham фирмасининг Aquafresh чёткалари; Жонсон ва Жонсон фирмасининг Reach Acces ва Interdental чёткалари) ўзига хос хусусиятлар бор бўлиб, улар чёткаларни қалбакиларидан фарқлаш имконини беради, масалан, асл маҳсулотда қиллар бир хил кесилган ёки 2 даражали бўлади, аммо зиг-загсимон бўлмайди, қиллар дастакка нисбатан бурчак остида, шунингдек, дастакда бошмалдоқ учун маҳсус жой бор. Болалар учун Жонсан ва Жонсон (АҚШ, филиаллари Австрия, Италия, Франция, Германия ва бошқа кўплаб мамлакатларда) компанияси tурли маҳсулотлар ишлаб чиқаради – Жонсон бэби туркуми. Булар: болаларни парвариш қилиш учун гигиена воситалари, терини параришлаш учун ёғ-гель, болалар косметик креми, косметик лосьон, болалар косметик ёғи, шу жумладан алоэ, мойчечакли ёғлар, кремли атир совун, чўмилиш учун кўпик, пахта бошли гигиеник таёқчалар, болалар бадани учун сепки, тозалаш салфеткалари, болалар сочи учун шампунь, шу жумладан мойчечакли ва буғдой ниши экстракти қўшилган шампунлар. Шампунлар турли сочларни ювиш учун мўлжалланган: таркибида терини ёғсизланишдан ҳимоялайдиган ва сочга хуш таъсир кўрсатадиган фойдали қўшимчалар бор. Шунингдек, қон сўрувчи ҳашаротларни йўқ қилишга мўлжал-ланган шампунлар, эмульсия ва дезинфекцияловчи суюқликлар, масалан, соч учун дезинфекцияловчи шампунь ва суюқликлар бор. Педилин – битга қарши эмульсия ва шампунлар . Бензилбензоат – бит ва клапанларни йўқ қилувчи паразитларга қарши тиббий воситалар, гель, мазь, эмульсия. Соч бўёқлари табиий (хна, ўсма) ва сунъий (турли рангда чиқарилади ва ҳар қандай сочларни бўяйди) бўёқлар. Соч турмакни сақлаш воситалари – бу оддий, бўяшга мўлжалланган, В5 витамини, қичитқи ўт, каштан экстракти қўшилган бўёқлар ва б., фиксаторлар. Дорихоналарда ортиқча тукни қириш учун мўлжалланган турли восита-ларни сотишга руҳсат этилган, масалан, мазь, суюқлик, кремлар ва ҳ.к. е) Косметик воситалар ассортиментида қуёшдан ҳимоялаш воситалари ҳам мавжуд, хусусан крем, сут, ёғ, гель, лосьон, спрей ва бошқалар. Бу Сан микс (KRKA, Словения) ва Нормалис воситалари туркуми. Санитария-гигиена маҳсулотлари ассортиментида тиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш воситаларининг улуши катта. Оғиз бўшлиғи овқат ҳазм қилиш йўлининг боши ҳисобланиб, организмга турли органик, ўсимлик ва синтетик таби-атли озуқавий моддалар кириб келиши учун хизмат қилади. Овқат парчалари оғизда қолади, у ердаги микромуҳит эса уларнинг кўпайишига ва кейинги номақбул оқибатларга – турли касалликларга, нохуш ҳидларга, тиш бузилишига ва шу кабиларга олиб келади. Шунинг учун тиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш воситалари ҳар бир инсон учун ҳар куни муҳим, чунки улар парвариш қилиш шаҳсий гигиена чорасига киради. Тиш ва оғиз бўшлиғини парвариш қилиш учун мўлжалланган замонавий воситаларни бир неча гуруҳга таснифлаш мумкин: Тишларни тиббий йўл билан тозалаш воситаларига қуйидагилар киради: - тиш чёткалари; - тиш орасини тозалаш воситалари: тиш тозалаш чўплари, тиш иплари - тиш орасини тозалаш воситалари: тиш тозалаш чўплари, тиш иплари (флосслар), ленталари, чёткалари; - тиш пасталари, кукунлари; - тиш эликсирлари (тиш чайгичлар) Тишларни механик тарзда тозалаш учун асосий восита – бу тиш чёткалари, улар тишларни бактериал карашдан яхши тозалайди, милкларни юмшоқ массажлайди, мутлақо зарарсиз материаллардан тайёрланади. Замонавий тиш чёткалари асосан сунъий қилдан (нейлон-612, тай- некс) тайёрланади, чунки чўтка қилида кўплаб микроорганизмлар тўпланади. Тиш чёткаларининг қаттиқлиги 5 даражали: 1) жуда қаттиқ; 2) қаттиқ; 3) ўртача; 1) юмшоқ; 5) жуда юмшоқ. 2) Қилларнинг қаттиқлиги кишининг ёши ва милкнинг ҳолатига қараб танланади. Қаттиқлиги ўртача ва юмшоқ чёткалар энг самарали ҳисобланади. Чётка бошининг ҳажми болалар учун 18-25 мм, катталар учун 30 мм. Қиллар 3-4 қатор бўйлаб, тутам-тутам қилиб жойлаштирилади. Қилларнинг узунлиги ҳар хил: қисқалари марказда, узун ва юмшоқлари чеккада жойлашади. Янги ва замонавий чёткалар индикаторга эга бўлиб (қил тутамлари озуқа бўёқлари билан бўялади), чётка ишлатилгани сайин улар ўз рангини ўзгартириб боради. Чётканинг ранги ўчиши уни алмаштириш лозимлигидан далолат беради. Баъзи моделларда индикатор чётканинг дастагида бўлади. Болалар учун дастагига шақилдоқ ўрнатилган чёткалар ишлаб чиқарилади (тўғри ишлатилганда чётка жаранглайди). Тиш чёткалари ассортиментида электр тиш чёткалари ҳам бор бўлиб, ишлатганда чётканинг ишчи қисми айланма ҳаракат қилиб, тебранади, бир вақт-нинг ўзида тишларни тозалайди ва милкни массаж қилади. Булар, “Braun Oral F PlaK Control Ultra timer D 9525” (Германия) таймерли чёткалари; тишларни тозалаш вақти камида 2 дақиқа (стоматологларнинг маслаҳати).Қўлда сирғалмаслиги учун чёткаларнинг дастаги пластмасса ва резинадан тайёрланади. Таниқли фирмаларнинг чёткаларида (SmithKline Beecham фирмасининг Aquafresh чёткалари; Жонсон ва Жонсон фирмасининг Reach Acces ва Interdental чёткалари) ўзига хос хусусиятлар бор бўлиб, улар чёткаларни қалбакиларидан фарқлаш имконини беради, масалан, асл маҳсулотда қиллар бир хил кесилган ёки 2 даражали бўлади, аммо зиг-загсимон бўлмайди, қиллар дастакка нисбатан бурчак остида, шунингдек, дастакда бошмалдоқ учун маҳсус жой бор. Тиш ораси воситалари: тиш тозалаш чўплари, тиш иплари (флосслар), ленталари, чёткалари тишлар орасидаги ва чётка етмайдиган жойлардагиТиш пасталари. Тиш тозалаш учун тиш чёткаларидан ташқари, тиш пасталари ёки кукунлари керак ва уларни врач ёрдамида танлаган маъқул, чунки гигиеник пасталар билан бир қаторда кариес, пародонтоз, стоматит ва бошқа касалликларни даволашга мўлжалланган шифобахш воситалардан ҳам фойдаланиш мумкин.Тиш пасталари – бу кўп таркибли аралашма бўлиб, уларнинг таркибида майдаланган абразив кукунлар (масалан, бўр), яллиғланишга қарши воситалар (игна барглилар, қарағай, арча экстракти), дори воситалари, оқартириш учун озиқ-овқат содаси, кариесни олдини олиш учун фтор бирикмалари, оғиз бўшлиғини тетиклаштириш учун дезодорантловчи воситалар, мустаҳкам эмульсия ҳосил қилиш учун устки-фаол моддалар бор. Тиш пасталари оддий ва кўпикланадиган, гигиеник ва шифо-бахш-профилактик препаратлар ҳамда махсус қўшимчалар қўшилган, болалар учун ва универсал (бутун оила учун) бўлади. Гель ҳосил қилувчи пасталар юқори даражада кўпик ҳосил қилишга қодир бўлади, таъми мазали; ранги турлича бўлиб, қўшиладиган бўёқларга боғлиқ, аммо бундай пасталарнинг тозалаш хусусияти кучли эмас. Таркибида фтор бўлган пасталар (Colgate, Lakalut, Oral-B, Aquafresh, Маклинз, Новий жемчуг туркумлари) энг кенг тарқалган, чунки фтор тишларнинг микроорганизмлар таъсирида ҳосил бўладиган кислоталарга резистентлигини оширади..Биологик фаол қўшимчалар: таърифи, тавсифи БФҚ – бу табиий ёки табиий билан айнан бир хил биологик фаол моддалар композицияси бўлиб, бевосита овқат билан бирга истеъмол қилиш ёки рационни ўсимлик, ҳайвонот ёки минерал хом ашёдан олинган алоҳида озиқавий БФҚ билан, шунингдек кимёвий ёки биологик фаол моддалар ва уларнинг комплекслари билан бойитиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига киритиш учун мўлжалланган. БФҚ икки гуруҳга бўлинади. БФҚ-нутрицевтиклар – бу овқатга биологик фаол қўшимча бўлиб, инсон овқатининг кимёвий таркибини тўғрилаш учун қўлланилади. Уларнинг таркибида алмаштириб бўлмайдиган озиқавий моддалар: витаминлар, политўйинган ёғли кислоталар, макро ва микроэлементлар, озиқавий толалар, бошқа озиқавий моддалар бор. Парафармацевтиклар таркибида ўсимлик, ҳайвонот, минерал ёки бошқа манбадан олинган компонентлар (органик кислоталар, гликозидлар, алкалоидлар, ошловчи моддалар, биофлавиноидлар ва бош.) бор бўлиб, улар айрим аъзоларнинг функциясига тўғриловчи таъсир қилишга қодир. БФҚнинг асосий физиологик функциясига қуйидагилар киради: ёғ, углевод, оқсил ва минерал алмашинувини тартибга солиш, фермент тизимларини фаоллаштириш, оксидантларга қарши ҳимоя, ҳужайра нафас олиши жараёнларини таъминлаш, электролит балансини ва кислотали- ишқорли мувозанатни сақлаб туриш, репродуктив функцияни ва иммун фаолликни, қон қуюлишини, миокарда қўзғалувчанлигини ва томир тонусини, асаб фаолиятини ва ксенобиотиклар биотрансформациясини тартибга солиш ва бошқалар. БФҚ таркибида кучли таъсир қилувчи, наркотик ва заҳарли моддалар, шунингдек тиббиёт амалиётида қўлланилмайдиган ва озиқ-овқат учун ишлатилмайдиган ўсимлик хом ашёси бўлмаслиги лозим. Бундан ташқари, БФҚ ишлаб чиқаришда ген муҳандислигидан фойдаланган ҳолда олинган ўсимлик хом ашёси ва чорвачилик маҳсулотидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. БФҚ экстракт, настойка, бальзам, изолят, кукун, қуруқ ва суюқ концентратлар, сироп, таблетка, капсула ва бошқа кўринишда чиқарилади. Қадоқланган ва ўрамларга жойланган БФҚнинг этикеткасида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: – маҳсулотнинг номи ва тури; – техник шартлар (мамлакатда ишлаб чиқарилган БФҚ учун); – қўллаш соҳаси; – тайёрлаб чиқарган ташкилот номи ва унинг юридик манзили; – маҳсулотнинг оғирлиги ва ҳажми; – ингредиентлар, шу жумладан озиқавий қўшимчалар таркиби; – озиқавий қиммати (калорияси, оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар); – сақлаш шартлари; – алоҳида сотиш шартлари (зарурат бўлса); – яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарилган сана; – қўллаш усули; – қўллаш бўйича тавсиялар ва дозаланиши; – қўллашга қарши кўрсатмалар ва нохуш таъсирлари (зарурат бўлса). Агар БФҚ тетиклантирувчи, гормонсифат ва инсон организмининг тўқималарини ўстирадиган таъсирга эга бўлса, у ҳолда қўллашга қарши кўрсатмалар баён этилиши шарт. БФҚ дорихона муассасига қабул қилинаётганда маркировка, эслатма, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилиши лозим. 1. БФҚ ассортименти БФҚ Федерал рўйхатида келтирилган таснифга мувофиқ қўллаш белгиларига қўра барча БФҚларни тизимлаштириш мумкин. МАТга таъсир қилувчи БФҚ уч гуруҳга бўлинади: 1) седатив ва тинчлантирувчи; 2) бироз тетиклантирувчи; 3) бош мия метаболизми яхшиланишига ёрдам берувчи. Бу гуруҳ БФҚлари ассортиментига “Успокаиваюший чай”, “Алтайский №6” ва бошқа фиточойлар; “Валериана”, “Спокойний сон” ва бошқа драже, таблетка ёки капсулалар киради. Таркибида женшень бўлган БФҚлар организмнинг умумий ҳолати яхшиланишига ёрдам беради, булар “Экстракт женшеня”, “Мед тонизируюший с экстрактом женшеня”, “Королевский женшень” ва бошқалар. Бош мия тўқималари озиқаланишини яхшиловчи БФҚ ичида таркибида гингко болоба экстракти бор воситалар ҳам мавжуд, бу “Гингко Болоба” ва бошқалар. БФҚларнинг катта гуруҳи таркибида витаминлар бўлиб, тўқима алмашинуви жараёнларига таъсир қилади. Ошқозон-ичак йўли функциясига ижобий таъсир қилувчи БФҚлар: “Лесная сказка”, “Адонис плюс” ўт чойлари. Буғдой кепаги асосидаги воситалар овқат ҳазм қилинишини яхшилайди: “Отруби пшеничные хрустяшие”, Лимфосан” ва бошқалар. Ўсимлик асосидаги, ўпкани ҳимояловчи таъсир кўрсатувчи БФҚлар”Лохеин”, “Гербарин” ва бошқалар.ОИЙ касалликларининг олдини олиш учун бифидофлора асосида бир қатор БФҚлар ишлаб чиқарилган: “Ацидобифилин”, шунингдек ачитқили сутли маҳсу- лотлари“Бифитон”, “Бифидойогурт” ва бошқалар. Сийдик-таносил тизимига таъсир қилувчи БФҚлар: таркибида шифобахш ўсимликлар бўлган “Мочегонний чай”, “Очишаюшиц”, “Можжевеловий сироп” ва бошқалар.Суяк ва тоғай тўқималаридаги жараёнларни тартибга солувчи БФҚлар: “кальцимакс” (остеопороз профилактикаси учун), “Кальцемид”, “Анти-кариес”, “Гравинова гранулят”, “Кальцинова” ва бошқалар. Таркибида узум уруғи экстракти, ич юргизувчи ўтлар, спирулина сув ўтлари бўлган БФҚлар ортиқча вазн шаклида намоён бўладиган гормонал алмашинув жараёнларини тартибга солади: “Цитра-слим” (комплексли таркиб), “Спирулина”, “Летяшая ласточка”, “Черный дракон” ва бошқалар. Бир қатор БФҚлар номақбул омилларнинг (кимёвий токсинларнинг) организмга заҳарли таъсирини камайтириш хусусиятига эга. Улар уч гуруҳга бўлинади: 1) Адсорбент БФҚлар; 2) Алкоголнинг заҳарловчи таъсирини камайтирувчи БФҚлар; 3) Чекишнинг заҳарловчи таъсирини камайтирувчи БФҚлар. Адсорбентлар ассортиментига “Фибропан” буғдой кепаги, “Зостерин-Ультра” денгиз ўтларидан олинган пектин киради.Алкоголнинг заҳарли таъсирини бартараф этувчи БФҚлар: “Фолиум” (таркибида тошчўп ўти бор), “Пари” (ўтлар тўплами), “Петрович” (фиточой). Никотиннинг заҳарли таъсирини бартараф этувчи БФҚлар: “Антисмок”, “Антиник”, “Никорол” ва бошқалар. Download 34.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling