Ғазначиликнинг функциялари ва вазифалари Давлатнинг молиявий назоратининг вазифалари қуйидагилардан иборат


Ғазначилик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради


Download 1.7 Mb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1595584
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12gazna

Ғазначилик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
  • Миллий ва чет эл валютасидаги давлатнинг молиявий ресурсларини тўплаш, давлат бюджети тушумлари ва харажатлари ҳажмининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқади.
  • Сертификат бериш асосида республика ва маҳаллий бюджет маблағларини, шунингдек, давлатнинг мақсадли жамғармалари маблағларини сарфлашни амалга оширади.
  • Давлатнинг пул оқимларини кириш, чиқиш ва қолдиғини бошқариш, ғазначиликни ягона ҳисобрақамидаги маблағларни самарали ишлатишни амалга оширади.
  • Давлат бюджети бўйича Ғазначиликнинг йиллик ва ойлик ҳисоботини тайёрлайди ва нашр қилади, Ғазначиликнинг меъёрий ҳужжатларини тасдиқлайди ва уни ижрочиларга етказади.
  • Молия Вазирлигининг топшириғига биноан давлат ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам қисқа ва узоқ муддатли маблағларни жалб этади.
  • Давлат бюджети депортаменти ва Молия вазирлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун ижросини назорат қилади, бюджет таснифига мувофиқ ғазначилик ҳисобрақамларини очади.
    • Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки ва тижорат банклари Ғазначилик талаби билан қуйидаги маълумотларни беришга мажбур:
    • Бюджет ташкилотларининг банкда очилган шахсий счётлари, унда маблағлар айланиши ва қолдиғи тўғрисида маълумот;
    • Ғазначилик сўраган аниқ бюджет ташкилотининг ёки унинг тавсияси билан очилган банк ҳисоб рақамидаги маблағлари тўғрисида маълумот.
    • Ғазначилик органлари қуйидаги функцияларни бажаради:
    • Марказлашган Ғазначилик:
    • Ғазначиликнинг бош китобини юритади.
    • Бюджетга тушган тушумларни бошқаради.
    • Харажатларни молиялаштиришга рухсат беради.
    • Бюджет ташкилотларини мажбуриятларини бошқаради.
    • Нақд пулларни бошқаради.
    • Тўловларни бошқаради.
    • Давлат қарзининг ҳисоб-китобини юритади.
    • Бюджет ташкилотларининг активларини ҳисоб-китобини юритади.
    • Молиявий ҳисоботни тайёрлайди.
    1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling