Феълларда пресуппозиция ҳодисаси Азамат Меҳмоналиевич Тошпўлатов
Download 22.91 Kb.
|
А.ТОШПЎЛАТОВ. ФЕЪЛЛАРДА ПРЕССУПОЗИЦИЯ ҲОДИСАСИ
Бу одам артист жумласида “одам” маъноси “артист” сўзининг таксономик белгисида мавжуд. Шунинг учун унинг бевосита қўлланиши пресуппозитив функция эмас, балки ассертив функция бажаради.
Бу ерда артист бор типидаги мавжудлик билдирувчи гаплардаги отнинг барча семантик компонентлари бутун жумла учун характерлидир. Шундай қилиб, таснифловчи белгилар экзистенционал маълумот учун аҳамиятлидир. Унинг характерловчи белгилари эса субъектга характеристика берувчи ахборот учун қимматли. Пресуппозиция гапнинг актуал бўлиниши билан ҳам маълум даражада боғланади. Айниқса, уларнинг алоқаси синтактик конструкция таркибида мантиқий урғу остидаги фокус орқали намоён бўлади. В. В. Богдановнинг таъкидлашига кўра, агар гапда фокус бўлса, у бир вақтнинг ўзида рема ҳисобланади. Одатдаги шароитда рема ўз ичига бир ва бир неча сўзларни бирлаштириши мумкин, фокус эса уларни минимумгача қисқартиради. Масалан, Мен қизиқ китобларни ўқийман жумласида қизиқ сўзи фокус бўлса, у рема, бошқа сўзлар эса тема ҳисобланади. Шу билан бирга, фокус доимо пресуппозиция таъсир доирасида туради. Хусусан, мантиқий урғу қизиқ сўзига тушган юқоридаги жумладан бошқа китобларни ўқимайман пресуппозицияси келиб чиқади. Актуаллашишнинг бошқа воситалари: сўз тартибининг ўзгариши ёрдамида актуаллашиш, лексик ва грамматик воситалар ёрдамида актуаллашиш ва бошқалар ҳам пресуппозиция билан чамбарчас боғлиқ. Буларнинг ҳаммаси актуал бўлиниши билан пресуппозиция тушунчаларининг бир-бири билан мураккаб алоқаси ҳақида гувоҳлик беради. Шунга қарамай, актуал бўлиниш ва пресуппозиция шаклий ва мазмуний жиҳатдан ўзаро фарқли белгиларга эга. В. В. Богданов фикрича, уларнинг шаклий фарқлари шундан иборатки, пресуппозиция учун минимум икки предикат ифоданинг бўлиниши, уларнинг бири иккинчиси ичида яширин ҳолда мавжуд бўлиши характерлидир. Масалан, Карим уй қуряпти предикат ифодаси ичида яширин ҳолда уй қуриляпти предикат ифодаси мавжуд. Иккинчи ифода биринчисининг пресуппозициясидир. Актуал бўлиниш компонентлари эса бир предикат ифода доирасида ажратилади. Улар ўртасидаги мазмуний фарқ шундан иборатки, актуал бўлиниш маълум ва янгиларни жумла таркибидан ажратишга мўлжалланган. Маълум шу жумлани олдинги жумлага боғлаб, текст ясаш учун хизмат қилса, янги шу жумла маъносини олға силжитади. Пресуппозиция эса гапнинг функционал томони билан боғланмайди. Актуал структура гапнинг шаклий томонини ҳам қамраб олса, пресуппозиция бундай хусусиятга эга эмас. Маълумки, сўздаги етакчи морфема – асос. У семантик ядрога эга, лексик маъно ҳам унга боғлиқ ва қўшимча морфемалар иккинчи даражали роль ўйнайди. Лекин бу биринчи қарашда шундай. Профессор Л. В. Шчерба талабаларга сўзнинг нафақат асоси, балки ҳар бир қисми аҳамиятли эканлигини тушунтириш учун қуйидаги “жумла”ни ҳавола этади: “Глокая куздра штеко будланула бокра и курдячит бокрёнка” ва мана шу ғайриодатий синтактик қурилма асосида морфемиканинг роли ва аҳамиятини тушунтириб беради.13 “Жумла”да “грамматик элементларни” актуал жиҳатдан ажратиш мумкин, лекин пресуппозиция мавжуд эмас. Демак, гапнинг актуал бўлиниши ва пресуппозиция ўзаро боғлиқ ҳодисалар бўлса-да, аммо улар ўртасида мазмуний ва шаклий томондан муҳим фарқлар бор. Шу болани жиним суймайди. Кўрарсан, бир кун сенга Download 22.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling