Ғилдиракли трактор ва автомобилларнинг умумий динамикаси
Download 0.61 Mb.
|
1 2
Bog'liq17. ТваА тургунлиги
lк ≤ хg ≤ lп
Аввал аниқланган lin бурчаги занжир тасмали тракторни қўзғалмас (статик) холатида неча градус баландлик бурчагигача ағдарилмай тура олишини кўрасатади. Босим маркази координатаси хg ни аниқлаш лозим, чунки бу кўрсаткич тракторни бўйлама турғунлигига бевосита таъсир қилади (расм). Келтирилган бўйлама турғунлик шартларидан кўриниб турибдики, босим марказ координатаси хg ягона ўзгарувчан кўрсаткич. Шуни эътиборга олиб бу кўрсаткични расмдаги О нуқтага нисбатан куч моментлар тенгламаси орқали аниқланади: бу формула турғунлик шарти хgСк қўлланилган ҳолатда ёзилган. Агар ярим бикр осмали трактор баландликка қараб тормозланган ҳолда турса бу формулани кўриниши: бу формулада УG соs ибораси қўлланилган. Ярим бикр осмали тракторни баландликка қараб неча градус бурчакда ағдарилмай тура олиш бурчагини аниқлаш учун қуйидаги математик амаллар бажарилади: G соs·о.м -Gssin·hо.м G соs· Ск Формулани G соs иборага бўланида: о.м - tg ·hо.м. Ск Ушбу иборадан ярим бикр осмали тракторни бўйлама текисликда неча градусда тура олиш бурчаги аниқланади, бунда lin. баландликка пастликка Балансир осмали тракторлар учун: баландликка пастликка Ярим бикр ва балансир осма қўлланилган тракторларни бўйлама энг сўнги мезон бурчакларида турганлигини ифодаловчи схемаслар. Машинани бўйлама ўқига нисбатан айланиб ағдарилишга қаршилик қиладиган хусусият кўндаланг турғунлик деб айтилади. Ағдарилиш содир бўлишдан аввал машинани бир томонидаги ғилдиракларига ёки занжир тасмасига (чап ёки ўнг томонидаги) ер томонидан таъсир қилувчи реакция кучлари камаяди. Энг сўнги ҳолатда машинани оғирлик марказ нуқтасидан ўтказилган вертикал вектор О нуқтасидан ўтганида ағдарилиш содир бўлади. Статик кўндаланг турғунлик машинани қўзғалмай турганида ағдарилмайдиган энг сўнги кўндаланг қиялик бурчаги билан баҳоланади. Машинани ағдарила бошлаган кўнгдаланг қиялик бурчагини βlim билан, кўндаланг қияликда пастга сирпана бошлаган бурчакни эса βс билан белгиланади (расм) Ғилдиракли тракторни чекланган энг сўнги кўндаланг қиялик бурчагида турганида таъсир қилувчи кучлар схемаси. Маълумки ғилдиракли трактор кўндаланг қияликда ағдарилиб кетиши учун қияликни баланд томонида турган ғилдиракларга ер томонидан таъсир қилувчи реакция кучи У2 ни миқдори нолга тенг бўлиши керак. Тракторни ушбу ҳолатдаги βlim бурчак қийматини аниқлаш мумкин. Ағдарилиши мумкин бўлган ўқ О2 га нисбатан куч моментлари тенгламаси ёзилади: Gsin βlim·hо.м. -0,5 ·В· G·соs βlimО, бундан бунда В –тракторни кўндаланг базаси. Аниқланган формулада тракторни оғирлик марказ нуқтаси унинг бўйлама симметрик ўқида жойлашади деб қабул қилинади. Ғилдиракли тракторларни кўндаланг турғунлигига олд ғилдирак ўқларини тебраниши қўшимча таъсир ўтказади, чунки ғилдирак ўрнатилган ўқ вертикал –кўндаланг текисликда айланиш қобилятига эга. Занжир тасмали тракторларда кўндаланг қияликда чекланган статик турғунлик сақлашни энг сўнги бурчаги βlim аниқланади (расм) бунда в –занжир тасмани кенглиги Занжир тасмали тракторни чекланган энг сўнги кўндаланг қиялик бурчагида турганида таъсир қилувчи кучлар схемаси Трактор ва автомобиллар кўндаланг текислик бўйича харакатланганида турғунлик сифати пасаяди, чунки уларни юриткичлари ернинг дўнгчалри ва ариқчалари машинани пастдан юқорига ирғитади, натижада турғунлик пасаяди. Ғилдиракли тракторларни қияликдан пастга сирпаниш имкониятининг аниқлаш учун барча таъсир қилувчи кучларни харакатланаш текислигига паралел бўлган ўқга проекцияланади (расм): Ζ1 + Ζ2Gsin β, Бунда Ζ1 + Ζ2 –ғилдиракларга ер томонидан таъсир қилувчи ёнлама реакция кучлар йиғиндиси: Ёнлама реакция кучлар Ζ1 ва Ζ2 ларни энг катта бўлган қиймати аниқланади: (Ζ1 + Ζ2)mах z · G·соs β, бунда z –кўндаланг қияликда трактор пастликка сирпанганида унинг юриткичларини тупроқ билан тишлашишини тавсифлайдиган коэффициент. Ёнлама реакциялар қийматини 128 тенгламага қўйилганидан сўнг: G·sin ≤z· G·соs ёки tg ≤ z tglim =z Ғилдиракли тракторга кўндаланг текисликда таъсир қиладиган куч ва моментлар Тенгламадан кўриниб турибдики кўндаланг қияликда трактор пастликка сирпаниб кетмаслиги учун қиялик бурчагини тангенси тишлашиш коэффициентидан кам бўлиши керак. Ғилдиракли ва занжир тасмали тракторлар ҳамда автомобилларни ҳаракатланиш шароитига нисбатан тишлашиш коэффициент z миқдори жадвалда келтирилган.
Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling