Филлипс мактабдаги умумий хавотирлик Sizga butun sinf bilan hamqadam bo'lish qiyinmi?
Download 24.02 Kb.
|
Филлипс мактабдаги умумий хавотирлик
Жадвал 3
САВОЛЛАРНИНГ КАЛИТИ
Натижалар 1) Мос келмайдиган натижалар хисоблаб топилади ва фоизга кўтарилади. Ҳар бир респондент учун. 2) Бу кўрсаткичларни индивидуал диаграмма тарзида намоён қилинади. 3) Ҳамма синнф учун мос келмаган кўрсаткичларни фоизи ҳисобланади <50%; >50%; ва >75%. 4) Бу кўрсаткичларни ҳам диаграмма шаклида кўрсатилади. 5) Омилларга мос келмаган ўқувчиларнинг сони фоиз хисобида (хамма омиллар учун) кўрсатилади. 6) бошқатдан ўлчанганларни фарқлари хисобланади. 7) Ҳар бир синалувчи ҳақида тўлиқ маълумот (тест натижаларига кўра) келтирилади. Ҳар бир омилнинг тавсифномаси. Мактабдаги умумий ҳавотирлик – мактаб ҳаётидаги ҳолатларга боғлиқ бўлган боланинг умумий эмоционал ҳолатини беради. Агар бунда боланинг ҳолати юқори бўлса умумий ҳавотирлик юқори бўлади. Ижтимоий стрессни бошидан ўтказиш – бола ижтимоий муносабатга киришадиган вақтдаги эмоционал ҳолатлари (биринчи навбатда тенгдошлари билан) аниқланади. Муваффақиятга эришишига бўлган эҳтиёж фрустрация – юқори натижаларга эришишда боланинг муваффақиятга эришишида тўсиқ бўладиган психик кўринишлар ва бошқалартаҳлил қилинади. Ўзини намоён қилишдаги қўрқув – ўзини бошқалар олдида намоён қилишда, ўз имкониятларини кўрсатиш вақтида вужудга келадиган негатив эмоционал ҳиссиётлар. Билимларни текшириш вазиятидаги қўрқув – боланинг имкониятларини, ютуқларини, билимларини (айниқса ҳамманинг олдида) текширишга бўлган негатив муносабатларнинг мавжудлиги. Атрофдагиларни талабларига тўғри келмаслик қўрқуви – бошқаларни бу бола ҳақидаги фикрини доимо ижобий бўлишига қаратилган фаолият, бунда атрофдагилар унга салбий фикр билдиришидан хавотирланади. Стрессга қаршилик кўрсатишнинг паст физиологик хусусияти – боладаги психофизиологик ҳолатларнинг ўзига ҳослиги, боланинг стрессли вазиятларга нисбатан мослашишнинг пастлиги. Бу кўрпинча атрофдаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда бўлиши мумкин. Агар атрофдаги ҳолат ёмон бўлса болада стрессга қаршилик кўрсатиш камаяди. Ўқитувчилар билан муносабатдаги қўрқув – боланинг ўқув даражасини пасайишида мактабдаги катта инсонларга нисбатан қўрқувнинг мавжудлиги, умумий негатив эмоционал фон. Download 24.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling