"Filosofiya" tushunchasining kelib chiqishi, ma’nosi va mohiyati
Download 0.55 Mb.
|
Filosofiya
“Filosofiya” tushunchasining kelib chiqishi, ma’nosi va mohiyati. “Фалсафа” тушунчасининг келиб чиқиши. Ҳар қандай номаълум сўз мазмунини унинг этимологиясидан, яъни у қачон, қандай ва нима учун юзага келганини аниқлашдан бошлаш ўринли бўлади. ―Фалсафа” тушунчаси юнонча ―фило‖ – севаман, ―софия‖ – донолик сўзларидан келиб чиққан бўлиб, мазкур атаманинг дастлабки маъносини доноликка муҳаббат деб талқин қилиш мумкин. Фалсафа сўзини илк бор қадимги юнон мутафаккири Пифагор ишлатган. Шуни таъкидлаш лозимки, Пифагор ҳам, қадимги даврнинг бошқа файласуфлари ҳам дастлаб «фалсафа» тушунчасига унинг кейинчалик пайдо бўлган ва моҳият эътибори билан, фалсафани «барча фанлар подшоси» даражасига кўтарган маъносидан бошқачароқ маъно юклаганлар. “Dunyoqarash” tushunchasining mazmuni, dunyoqarashning tarixiy shakllari. Айни шу даврдан бошлаб инсоннинг анча ривожланган дунѐқараши шакллангани ҳақида ва умуман тўпланган билимлар, амалий кўникмалар, вужудга келган қадриятлар, ўзи ва ўзини қуршаган дунѐ ҳақидаги тасаввурлар мажмуи сифатидаги одамлар дунѐқараши тўғрисида ишонч билан сўз юритиш мумкин. Ҳаѐт тажрибаси ва эмпирик билимлар асосида шаклланадиган дунѐқараш оддий дунѐқараш деб аталади ва инсоннинг дунѐ ҳақидаги тасаввурларининг тизимсиз мажмуи сифатида амал қилади. У ҳар қандай дунѐқарашнинг негизи ҳисобланади ва одамларга кундалик ҳаѐти, фаолиятида йўл кўрсатиб, уларнинг хулқ-атвори, аксарият қилмишларини белгилаб, муҳим регулятив функцияни бажаради. Кенг маънода, дунѐқараш – инсоннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўзўзига нисбатан ѐндашувлар тизими, шунингдек унинг мазкур ѐндашувлар билан белгиланган ҳаѐтий идеаллари, эътиқодлари, билиш ва фаолият тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир. Турли даврлар билишни янада теранлаштирди ва инсон дунѐқарашини кенгайтирди. Шунга мос равишда оддий (эмпирик) дунѐқараш ҳам бойиб борди, унинг негизида ўзини ўзи ташкил этиш қонунларига мувофиқ янада мураккаброқ тузилмалар астасекин шаклланди ва бу пировард натижада дунѐқарашнинг алоҳида шакллари ѐки, тарихий типлари фарқланишига олиб келди. Мифологик дунѐқараш. ―Миф‖ тушунчаси юнонча мйтҳос сўзидан келиб чиққан бўлиб, афсона, ривоят деган маънони англатади. Миф –турли халқларнинг дунѐнинг келиб чиқиши, табиат ҳодисалари, фантастик мавжудотлар, худолар ва қаҳрамонларнинг ишлари ҳақидаги тасаввурини ифодаловчи муайян тарзда тизимга солинган дунѐқарашдир. Дин сўзи арабчадан таржимада эътиқод, ишонч, ишонмоқ деган маъноларни англатади.) Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ѐтади. Гарчи дин куртаклари ―ақлли одам‖ дунѐқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунѐқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг мавҳум фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган. Диний дунѐқараш илоҳий қудратларга эътиқод қўйиш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу дунѐқараш шаклини инсон қалбидаги қуйидаги ҳолатлар белгилайди: - эмоционал – руҳий ҳолатлар; - эътиқод; - эътиқоднинг хатт ҳаракатларда ифода этилиши. Фалсафий дунѐқараш. Милоддан аввалги VII-VI асрларга келиб асосан миф ва дин таъсирида одамлар дунѐқараши нафақат кенгайди, балки анча мураккаблашди. У мавхум назарий фикрлаш қобилияти ва (тўпланган билимлар кўринишида) реал асосларга эга бўлиши натижасида ўз ривожланишининг бутунлай янги даражасига кўтарилди. Бунга, ҳеч шубҳасиз, меҳнат тақсимотига олиб келган ривожланган ижтимоийиқтисодий муносабатлар, маълум миқдорда ортиқча мавжудлик воситалари, бўш вақтнинг пайдо бўлиши ҳам имконият яратди. Буларнинг барчаси муайян шахслар доирасига интеллектуал фаолият билан профессионал даражада шуғулланиш имконини берди. Falsafa fanining asosiy funksiyalari va tahlili. . Фалсафа у ѐки бу муаммоларни ҳал қилар, қонунлар, муайян тамойилларни таърифлар ѐки гипотезалар, ғоялар ва назарияларни илгари сурар экан, айни вақтда (баъзан шу тариқа) ҳар хил функцияларни бажаради. Фалсафанинг муҳим функцияларидан дунѐқарашни шакллантириш, билиш, методологик, интегратив, маданий, аксиологик, ахлоқий ва тарбиявий функцияларни қайд этиш мумкин. Уларнинг барчаси бир-бири билан узвий боғлиқдир. Бу функцияларнинг роли ва аҳамияти фалсафанинг амал қилиш соҳаси, у ҳал қилаѐтган вазифалар даражаси ва хусусияти билан белгиланади. Falsafa fanining bilimlar sohasi va muammolari. Фалсафа ўз шаклланиши ва ривожланишининг қадимги давридаёқ, табиат, инсон, жамият ва маънавиятни, шунингдек сабабий боғланишлар, қонунлар ва шу кабиларни билиш соҳасида юксак натижаларга эришди ва оқилоналик нуқтаи назаридан одамларнинг дунё ҳақидаги умумий тасаввурига айланди. Аммо оламнинг чексиз даражада ранг-баранглиги ва серқирралиги туфайли ўша даврдаёқ парчаланмаган фалсафий билимлар ва тасаввурлардан айрим бўлимлар ажралиб чиқа бошлади, вақт ўтиши билан ривожланиб, анча аниқ шакл-шамойил касб этди ва янги билимлар билан тўлдирилди. Пировард натижада улар фалсафий билимнинг тузилишини (структурасини) ташкил этди. Қуйидагилар фалсафий билимнинг муҳим таркибий қисмлари: онтология – мавжудлик, борлиқ ҳақидаги билим; гносеология (бошқа бир терминологияга кўра – эпистемология) – билиш назарияси; ижтимоий фалсафа – жамият ҳақидаги таълимот; аксиология - қадриятлар ҳақидаги таълимот; фалсафий антропология – инсон ҳақидаги таълимот ва бошқалар. Фалсафий муаммолар моҳиятини тушуниб етиш, уларнинг энг муҳимларини аниқлаш ва ниҳоят, фалсафий билимлар билан ошно бўлиш – кўрсатилган бўлимларни синчиклаб ўрганиш, бунда уларга яхлит бир бутуннинг таркибий қисмлари сифатида ёндашиш демакдир. Пировардда биз фалсафанинг ўзига хос тили, ўз ёндашувлари ва методлари, ниҳоят, табиат, жамият ва тафаккурга оид энг муҳим алоқалар, хоссалар ва қонунларни ўзида акс эттирувчи умумий тушунчалар – категориялар тизими вужудга келганининг гувоҳи бўламиз. Бунда фалсафадаги ҳар бир бўлим ёки йўналиш ҳам ўз тушунчалар аппаратига, яъни билимнинг фақат шу соҳасига хос бўлган ва унинг асосий моҳиятини ёритиб берадиган категориялар тизимига эгадир.
Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling