Ф,И,ш бма тингловчичси
-расм. Кичик бизнес субъектларида молиявий бошқаришнинг асосий усуллари тизими4
Download 6.16 Mb.
|
Кичик бизнес субьектларини кредитлашни амалдаги холати ва тахлили
1-расм. Кичик бизнес субъектларида молиявий бошқаришнинг асосий усуллари тизими4
Мамлакатимизда кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сонли “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги Фармонлари. Мазкур Қарор ва Фармонларда белгиланган вазифаларни самарали ижросини таъминлаш мақсадида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришга тижорат банклари томонидан кредит маблағларини йўналтириш борасидаги чора-тадбирлар фаол тарзда амалга оширилмоқда, мазкур кредитлар ҳисобидан ҳудудларда жами 20 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилган. Хусусан, 2021 йилда аҳолига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 6,8 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилганлиги мазкур соҳани ривожлантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш орқали даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг фаол тарзда амалга оширилаётганлиги билан изоҳланади. Хотин-қизлар ўртасида бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб қилиш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларга ажратилган банк кредитлари ҳажми 2021 йил якуни бўйича 2017 йилга нисбатан қарийб 3 баробарга ошган ҳолда 7,7 трлн. сўмни ташкил этган. 2021 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ва чет эл банкларининг кредит линияларини жалб қилиш борасида ҳам чора-тадбирлар фаоллик билан амалга оширилмоқда. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ушбу мақсадда тижорат банклари томонидан 30 дан зиёд чет эл банклари ва халқаро молия институтлари билан уларнинг кредит линияларини жалб этиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, кичик бизнес субъектларига хорижий кредит линиялари ҳисобидан 1,7 млрд. АҚШ доллари миқдорида ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробар кўп кредитлар ажратилган. Download 6.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling