Девор эластик жисм бўлмаганлиги учун кучланишлар билан деформациялар ўртасидаги боғлиқлик чизикли бўлмайди (20.2-расм). Тош-ғишт теримнинг берилган кучланишлар бўйича деформация модули бу кучланишларга туғри келадиган нуқтадаги эгри чизиққа ўтказилган уринма қиялик бурчагининг тангенси орқали ифодаланади.
20.2-расм. Теримнинг киска муддатли сиқилишида кучланиш-
деформацияларининг ўзаро боғлиқлиги
Терим деформациясининг модули Л.И.Онишчик формуласидан
Е=Е0(1- ) (20.2)
ёки қурилиш меъёрларида белгиланганидек, Е=0,8Ео бўйича аниқланади. Бу ерда Ео-эластиклик модули; Ru -тош-ғишт теримнинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлик чегарасининг ўртача қиймати.
Эластиклик модулининг вақтинчалик қаршиликка пропорционаллиги тажриба йўли билан аниқланган. Арматураланмаган терим учун эластиклик модули қуйидаги формула орқали топилади.
Е0= Ru,
бу ерда - теримнинг эластиклик характеристикаси.
Деворнинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлик чегараси (вақттинчалик қаршилиги) нинг ўртача қийматини қуйидаги формуладан аниқлаш мумкин: Ru=k×R, бу ерда R-теримнинг ҳисобий қаршилиги; k-хавфсизлик коэффициенти
Do'stlaringiz bilan baham: |