14.6-расм. Мусбат ва манфий зарядли зарраларни электр майдон кучланганлиги йўналишлари: а-мусбат заряднинг майдон кучланганлик чизиқлари йўналиши, б-манфий заряднинг майдон кучланганлик чизиқлари йўналиши.
Куч чизиқларини шундай зичлик билан чизилади-ки, 1м2 юзани кесиб ўтаётган куч чизиқлари сони сон жиҳатдан шу юзадаги электр майдон кучланганлигига тенг бўлиши керак. 14.7а-расмда қарама-қарши ишорали икки заряднинг электр майдон кучланганлик чизиқлари тасвирланган. Бу ерда электр майдон кучланганлик чизиқлари мусбат заряддан бошланиб, манфий зарядда тугагунча эгриланганлигини кўриш мумкин. Электр майдони фазонинг ҳар бир нуқтасида электр майдон кучланганлик чизиқларига ўринма бўйича мусбат заряддан манфийга томон йўналган (расмдаги Р нуқта). 14.7б-расмда бир хил ишорали мусбат зарядланган зарядли зарраларнинг электр майдон кучланганлик чизиқлари тасвирлаган ва бундай йўналишли электр майдон кучланганлиги чиқарувчи зарядлар бир биридан қочиши кузатилади. Зарядланган пластиналар орасидаги электр майдон кучланганлик чизиқлари бири бирига деярли параллел бўлганлиги учун пластиналарнинг электр майдони бир жинсли деб қаралади
Е = cонст (14.7в-расм).
Бунда фақат пластина четларидаги майдон кучланганлик чизиқлари эгриланганлиги учун бир жинслиликдан четлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |