Fizika-matematika
йил учун қандай лойиҳалар мавжуд?
Download 2.67 Mb.
|
Гидроавтоматикадан масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммоли жиҳатлар нимада
2023 йил учун қандай лойиҳалар мавжуд?
Жорий йил якунига қадар республикада умумий қуввати 2910,6 MW бўлган 7та электр станция (1та ИЭС, 1та шамол, 3та қуёш ва 2та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган. Хусусан: Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 MW бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси; Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 MW бўлган шамол электр станцияси; Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 MW бўлган қуёш фотоэлектр станцияси; Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 MW бўлган қуёш фотоэлектр станцияси; Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 MW бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган. Аҳамиятлиси, ушбу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда. Шунингдек, гидроэнергетикада: Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 MW бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади; Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 MWдан 175 MWга оширилади. Энергетика вазирлиги тақдим этган маълумотлар асосидаги диаграмма Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 2017-2022 йилларда умумий ҳисобда 5021 MW янги қувватлар ишга туширилган. Таққослаш учун, 1991-2016 йилларда бу кўрсаткич 3300 MWни ташкил қилган. 2022 йилнинг ўзида умумий қуввати 1474 MW бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилган. Муаммоли жиҳатлар нимада? Биринчидан, соҳага етарли даражада инвестиция жалб қилиш учун эркин бозор яратиш талаб этилади. Бозорни бир кунда яратиб бўлмайди, бу жуда мураккаб иш, аммо амалга ошириш имконсиз бўлган вазифа ҳам эмас. Кўплаб мамлакатлар бу йўлни босиб ўтган, Ўзбекистон уларнинг тажрибаларини ўрганиши керак. Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил якуни бўйича парламентга қилган анъанавий мурожаатномасида табақалаштирилган тарифларга ва умуман эркин бозорга ўтиш босқичма-босқич бўлишини таъкидлади. Иккинчидан, мулк ҳуқуқини таъминлаш. Инвесторлар маблағларини хавф-хатарга қўйган ҳолда, барча рискларни инобатга олиб, Ўзбекистонда станция қуради ва мижозларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқарган электр энергиясини етказиб беради. Бу борада уларга ҳуқуқий кафолатлар бўлиши керак. Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан инвестициявий лойиҳалар асосида янги гидроэнергетик қувватларни барпо этиш, хусусан, замонавий талаблар асосидаги янги гидроэлектр станцияларни қуриш, модернизация лойиҳаларини амалга ошириш, шу билан бирга, истиқболли саналган микро ва кичик ГЭСларни қуришга катта урғу берилмоқда. Download 2.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling