Фойда ва зарарларни тақсимлаш билан боғлиқ шартномалар. Режа
Мушорака шартномасининг талқини
Download 137.55 Kb.
|
1 2
Bog'liqIslom moliya Mustaqil ish
Мушорака шартномасининг талқини
Муаллиф Таъриф талқини M. Usmani Бизнес ва савдо талқинида ушбу атама қўшма корхона (оддий шерикчилик)ни англатади, бунда барча шериклар умумий ишдаги фойда ёки зарарни тақсимлайдилар, ушбу сўзнинг мазмуни ислом Мушорака атамаси «ширкат»нинг хусусий шакли – «ширкат ул-амвал» билан чекланган, унда икки ёки ундан ортиқ шахслар ўз капиталини қўшма тижорий корхонага инвестиция қиладилар. Баъзан у «ширкат ул-амал»ни ҳам ўз ичига олади, унда шерикчилик хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилади. I. Warde Қўшма корхона (оддий шерикчилик) тўғрисидагикелишувда банк мижоз билан шерикчиликка киришади, бунда уларнинг ҳар иккиси устав капиталида иштирок этадилар ва баъзан лойиҳа ёки битимни бошқарадилар. H. Visser Улушли иштирок шартномасининг шакли сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Фойда ва зарарлар келишилган шартларга мувофиқ, гарчи ҳар қандай адолатли мутаносибликда тақсим қилиниши мумкин бўлса-да, одатда, у шерикларнинг фирма капиталидаги улушига мутаносиб тақсим қилинади. M. Al-Jarhi, M. Iqbal Банк ва мижознинг қўшма лойиҳаси бўлиб, у банк ва мижоз ўртасида шерикчилик тўғрисида келишув имзоланишини кўзда тутади ва унга мувофиқ томонлар лойиҳани биргаликда молиялаштирадилар. Фойда ва зарарлар томонларнинг Лойиҳани молиялаштиришдаги иштирокига мутаносиб мижоз ва банк ўртасида тақсимланади. Р. Беккин Мулкий шерикчилик бўлиб, унда икки ёки бир нечта шахс ўз омонатларини умумий лойиҳага бирлаштирадилар ва улушли иштирок тартибида компанияни ташкил этадилар. Р. Воҳидов Капиталда икки томон иштирок этадиган тадбиркор ва молиявий иштирокчининг шерикчилиги. Фойда томонларнинг келишуви бўйича, зарарлар эса капиталдаги иштирокка мутаносиб тақсимланиши мумкин. М. Калимуллина Икки ва ундан ортиқ тарафлар ўртасида шерикчилик тўғрисидаги шартнома бўлиб, бунда ҳар бир шерик маълум бир пул ёки моддий активларни умумий ишга киритади, шартномага кўра бу уларнинг ҳар бирига, фойдани тақсимлаш шартлари асосида компания активларидан фойдаланиб, иш юритиш имконини беради. Мушорака шартномаси, шунингдек, қуйидаги асосий тоифалари бўйича таснифланади: 1. Фиқҳ бўйича ўрнатилган шерикчилик шакли. Бунга ширкат ул-ақднинг шакллари киради. 2. Замонавий корпорациянинг шакллари. Фиқҳ бўйича анъанавий шерикчилик шерикчиликнинг қуйидаги шаклларини ўзичига олади: – ширкат ул-инон ёки ширкат ул-амвал икки ёки ундан ортиқ томон ўртасидаги шартномавий шерикчиликни ўз ичига олади, унга кўра ҳар бир иштирокчи маълум бир пул миқдорини киритади ва бу уларнинг ҳар бирига шерикчилик активларини тасарруф этиш имконини беради, бу ерда фойда шерикчилик ташкил этиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ, зарарлар эса ҳар бир иштирокчининг шерикчилик капиталидаги бадалига мутаносиб тақсимланиши шарт қилинади; – ширкат ул-вужуҳ (мажбурият асосидаги шерикчилик) икки ёки ундан ортиқ томон ўртасидаги томонларнинг обрўси асосида, фойда олиш мақсадида активларни қарзга сотиб олиш учун шерикчилик ташкил этиш тўғрисидаги келишувни ўзида акс эттиради, унга кўра, томонлар аниқлаган фоизли нисбатга мувофиқ тарафлар ўз мажбуриятларини бажариш масъулиятини зиммаларига оладилар. Бундан ташқари, томонлар ҳар бир шерик учун фойдада иштирок этиш улуши ва мажбуриятни аниқлаб олишлари керак, бунда мана шундай иштирок томонларнинг розилигига кўра, фойдадаги иштирок улушидан келиб чиқиб, катта ёки кичик томонга фарқ қилиши мумкин; – ширкат ул-амал икки ёки ундан ортиқ томон ўртасида малакали ёки юқори малакали меҳнатни бажаришга доир хизматлар кўрсатиш, маълум бир хизматлар, юқори малакали маслаҳатлар бериш ёки товарлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек, келишилган фоиз нисбатига мувофиқ фойдани тақсимлаш учун келишувни ўзида акс эттиради. Шерикчиликнинг ушбу шакли капитал инвестициялар киритишни назарда тутмайди. Музораба шартномасининг кенг тарқалган ва таянч шаклларидан бири ширкат ул-амвал шериклик шартномаси ҳисобланади. Замонавий корпорациялар ва уларнинг кўпчиликка маълум шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади: – шарика ал-мусоҳама (ҳиссадорлик жамияти); – шарика ал-тадамун (солидар (умумий) масъулиятли компания); – шарика ат-тавсия ал-басита (коммандит шерикчилиги); – шарика ат-тавсия бил-асҳам (масъулияти чекланган ҳиссадорлик компанияси); – шарика ал-муҳосса (оддий шерикчилик); – шарика ал-мутанақис (камайиб борувчи шериклик). Шерикчиликнинг ушбу шакли ширкат ул-инон шартномасидан келиб чиққан. Шарика ал-мусоҳама (ҳиссадорлик жамияти) савдолашиладиган акциялари тенг улушларга тақсимланган капиталга эга компанияни ўзида акс эттиради, бунда ҳар бир ҳиссадорнинг жавобгарлиги капиталдаги унинг улуши билан чекланган бўлади. Бу молиявий шерикчиликнинг шаклидир. Шарика ат-тадамун (солидар (умумий) масъулиятли компания) ўзида хусусий шерикчилик шаклини акс эттиради, у ўзига хос ҳуқуққа (товар белгиси) эга рўйхатдан ўтказилган компания сифатида гавдаланади. Шарика ат-тавсия ал-басита (коммандит шерикчилик) бошқарувчи ва пассив (мустақиллиги чекланган – Б. Ж.) шерикларни қамраб олган хусусий шерикчилик шаклини ўзида акс эттиради. Мазкур шерикчиликда бошқарувчи шериклар ўзининг шахсий мулки билан компаниянинг мажбуриятлари бўйича субсидиар масъулиятни зиммасига олади. Ҳар бир пассив шерикнинг мажбурияти унга тегишли бўлган лотлар билан чекланади, лекин ушбу мажбурият унинг шахсий мулкига татбиқ этилмайди. Айрим инвесторларнинг масъулиятини уларга муқобил тўловлар тақдим этмай чеклаш мумкин, бундай ҳолатда компания субсидиар жавобгарлик ва чекланган масъулиятни зиммасига олган шериклардан иборат бўлиб қолади. Шарика ат-тавсия бил-асҳам (масъулияти чекланган ҳиссадорлик компанияси) молиявий шерикчилик шаклини ўзида акс эттиради. Мана шундай компаниялар акциясига обуна тенг сондаги акциялар билан бошқарувчи ва пассив шериклар иштирокида амалга оширилади. Шарика ал-муҳосса хусусий компаниянинг шаклларидан бири ҳисобланади, шериклар шерикчилик шакллангунига қадар, ҳар бир потенциал шерикнинг молиявий ҳолатини ва мажбуриятлар бўйича шахсий мулки билан жавоб бера олиш қобилиятини баҳолайдилар. Мушорака ал-мутанақис (камайиб борувчи шериклик) – шерикчилик шакли бўлиб, унда шерикларнинг бири бошқа шерикнинг улушини унинг эгалик ҳуқуқи буткул ҳажмда ўзига ўтиб бўлгунча қадар, аста-секин сотиб олишга ваъда беради. Шерикчиликнинг энг кўп тарқалган шаклларидан ширкат уламвал (шерикчилик)ни батафсил кўриб чиқамиз. Шартномага кўра икки ёки бир неча шахс ўз омонатларини умумий лойиҳага бирлаштирадилар ва улушли иштирок қоидасидан келиб чиқиб компания тузадилар. Фойдани тақсимлаш тўғрисидаги келишув шартнома амал қилиши бошланишида тузилган бўлиши лозим, акс ҳолда ислом фиқҳи меъёрларига кўра шартнома кучини йўқотган ҳисобланади. Иштирокчилар ўртасида фойдани тақсимлаш механизми ва улар ҳар бирининг улуши томонлар тарафидан ўзаро шартнома асосида аниқланади, бунда фойда улуши киритилган капитал улушидан фарқ қилиши мумкин. Шу билан бир вақтда зарарлар томонлар ўртасида киритилган капиталга мутаносиб тақсимланади, яъни томонларнинг ҳар бири қўшма корхона муваффақиятсизликка учраган тақдирда ўзи киритган капитални йўқотиш хатарига дучор бўлади. Тузилаётган шерикчиликда ҳар бир капитал эгаси лойиҳа бошқарувига аралашиш ҳуқуқига эга ва шу билан ахборотдан бехабарлик ҳамда шунга муносиб хатарлар салбий оқибатининг олди олинади. Лойиҳани молиялаштириш иккитадан ортиқ томонлар тарафидан амалга оширилиши мумкин ва бу ҳолатда лойиҳани бошқариш иштирокчи томонларнинг барчаси ёки уларнинг бири тарафидан амалга оширилади. Бошқаришда қатнашишдан воз кечган шериклар «сокин шериклар» деб аталади. Бу ҳолатда улар бизнесни бошқаришда бевосита иштирок этиш эвазига, фойданинг каттароқ улуши шаклидаги мукофотни олиш ҳуқуқига эга «ишчи шериклар»дан фарқли равишда, ўзларининг инвестициядаги улушларидан ортиқ миқдордаги фойда улушига талабгор бўла олмайдилар. Иштирокчилар, шунингдек, шерикчилик ишларини бошқариш учун менежер ёллашлари мумкин, лекин у ўз меҳнати учун ўрнатилган тўловни олади ва фойдадан улушга эга бўлмайди. Агар менежер ўз капиталини алоҳида шартнома шаклида корхонага киритмоқчи бўлса, у ҳолда капитал эгаси ва менежер сифатидаги унинг вазифалари алоҳида ажратилади ва у уларнинг ҳар бири учун турлича – фойдадан улуш ва мувофиқ иш ҳақи шаклида мукофот олади. 1. Банк ва мижоз битим шартларини муҳокама қилади ва (бизнес режани амалга ошириш учун) шерикчиликда иштирок этиш тўғрисида келишув тузади.__ Download 137.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling