1-савол. Суюқлик деганда қандай тушунчаларга эгасиз? - Жуда кичик миқдордаги кучлар таъсирида ўз шаклини ўзгартирувчи физик жисмга СУЮҚЛИК деб айтилади.
Гидравлика фанида суюқликлар 2 турга бўлинади. - Аэродинамика ва термодинамика фанлари ўрганади
ТОМЧИЛАНУВЧИ СУЮҚЛИКЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ - ТОМЧИЛАНУВЧИ СУЮҚЛИКЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
- Ҳажми босим таъсирида жуда кам ўзгаради ва сиқилишга қаршилиги жуда катта
- Ҳарорат ўзгариши билан ҳажми оз миқдорда ўзгаради
- Чўзувчи кучларга деярли таъсир кўрсатмайди
- Сиртида молекулалараро ўзаро қовушқоқлик кучи юзага келади ва у сирт таранглик кучини вужудга келтиради.
С У Ю Қ Л И К Л А Р Д А Б О С И М - С У Ю Қ Л И К Л А Р Д А Б О С И М
- Суюқликларга таъсир қилувчи асосий кучлардан бири гидростатик босимдир. Бу ерда мувозанат ҳолатидаги суюқликнинг ихтиёрий ҳажми ифодаланган. Бу ҳажм ичида ихтиёрий А нуқта олиб, ундан ВС текислик ўтказамиз. Натижада ҳажм икки қисмга ажралади. ВС сиртда А нуқта атрофида бирор S юза ажратамиз. Ҳажмнинг I қисми орқали II қисмига ВС юза бўйича босим кучи берилади.
- Бу кучнинг S юзага таъсир қилган қисмини Р билан белгилаймиз.
- Қаралаётган S юзага таъсир қилувчи Р куч гидростатик босим кучи ёки қисқача гидростатик куч дейилади. Р кучи II қисмга нисбатан ташқи куч, бутун ҳажмга нисбатан эса ички куч ҳисобланади. Р кучнинг S юзага нисбати бу юзанинг бирлик миқдорига таъсир қилувчи кучни беради ва у ўртача гидростатик босим деб аталади:
- (1.1)
- Агар S юзани кичрайтира бориб, нуқтага интилтирсак (S0), рўр бирор чегаравий нуқтага интилади:
- (1.2)
- Бу қиймат А нуқтага таъсир қилаётган босимни беради ва у гидростатик босим деб аталади. Умумий ҳолда гидростатик босим р билан ўртача гидростатик босим рўр тенг эмас. Улар бири биридан кичик миқдорга фарқ қилади.
- Гидростатик босим Н/м2 билан ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |