фойдаланувчи иэслар ишлаб чиқаради (85%)


Download 67.57 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana17.11.2023
Hajmi67.57 Kb.
#1782774
  1   2   3   4
Bog'liq
1 Маъруза



1- Маъруза 
 
1.1. ИЭСЛАРНИНГ ИССИҚЛИК СХЕМАЛАРИ. 
 
Ўзбекистонда электр энергиясининг асосий қисмини органик ёқилғилардан (кўмир, табиий 
газ, мазут) фойдаланувчи ИЭСлар ишлаб чиқаради (85%). 
Турли хил ИЭСлар мавжуд: 
Улар орасида: 
1) асосий юритгичларга қараб: 
а) конденсацион электр станциялари – иссиқлик электр станциялари
(ИЭС), иссиқлик электр марказлари (ИЭМ), атом электр
станциялари (АЭС), атом иссиқлик электр марказлари (АИЭМ); 
б) газ турбинали электр станциялари – ГТЭС; 
в) буғ газли электр станциялар – БГЭС. 
2) сув ва буғ кўрсаткичларига боғлиқ: 
а) паст босимли (Р < 3,0МПа); 
б) ўрта босимли (Р < 9.0 МПа); 
в) юқори босимли (Р = 9,015,5МПа); 
г) ўта критик босимли (Р = 24,5 МПа). 
3) ИЭСларнинг тузилишига қараб: 
а) блокли (битта турбинага битта буғ қозони ўрнатилади); 
б) кўндаланг боғланишли ИЭС лар (битта турбинага 2-3та буғ
қозони ўрнатилади). 
Республикамизда асосан блокли ИЭС лар ишлатилади, улар қаторига: 
ТошДИЭС, Сирдарё ДИЭС, Янги-Ангрен ДИЭС ва бошқаларни ҳам келтириш мумкин. 
ИЭС лар таркибига асосий ва ёрдамчи қурилмалар киради. 
Асосий қурилмалар буғ қозони, буғ турбинаси, қозон ва уларга қарашли ускуна ва 
қурилмалардан иборат. Ёрдамчи қурилмаларга сув тозалаш бўлими, ёқилғи хўжалиги, техник сув 
таъминотлари ва бошқалар киради. 1-расмда ИЭСнинг оддий принципиал иссиқлик чизмаси 
берилган. 
Бу чизмада ИЭСнинг асосий циклида сув, буғ йўллари ва йўналишлари кўрсатилган. Шартли 
равишда бу йўллар қуйидаги трактларга бўлинади:
1) буғ қозонидан конденсаторгача - буғ тракти; 
2) конденсатордан деаэраторгача - конденсат тракти; 
3) деаэратордан буғ қозонигача - таъминот тракти. 

Г 
К 
БТ 
ЮБИ-3 

Download 67.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling