ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛГАНЛИК УЧУН МАХСУС РЕНТА СОЛИҒИ Солиқ тўловчилар: Қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва (ёки) уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, шунингдек углеводород хом ашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини тўловчилар деб эътироф этилади. Солиқ кодексининг 452-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фойдали қазилмаларнинг тегишли гуруҳларидаги фойдали қазилмалар жумласига қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари киради. Табиий газ, газ конденсати ва нефть углеводород хом ашёси жумласига киради. Солиқ кодексининг 69-бобига мувофиқ фаолиятини маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида амалга оширувчи юридик шахслар солиқ тўловчи ҳисобланмайди. Солиқ солиш объекти Солиқ кодексининг 4543-моддасида белгиланган тартибда аниқланадиган, қазиб олинган (ажратиб олинган) металлни ёки углеводород хом ашёсини реализация қилишдан олинган рента даромади фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини солиш объектидир. Рента даромади(4543-модда) Қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ёки углеводород хом ашёсини реализация қилишдан олинган, солиқ кодексининг 176-моддаси талаблари ҳисобга олинган ҳолда баҳога қўшимча қиймат солиғини ва акциз солиғини киритмай аниқланадиган, битим тарафлари томонидан қўлланилган баҳодан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган даромадлар ҳамда уларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ рента даромади деб эътироф этилади. Рента даромади бирламчи ишлов беришдан (саноат йўсинида дастлабки қайта ишлашдан, рудани бойитишдан) ўтган ва реализация қилиш учун яроқли бўлган металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) фаолияти доирасида аниқланади. Рента даромади бирламчи ишлов беришдан (саноат йўсинида дастлабки қайта ишлашдан, рудани бойитишдан) ўтган ва реализация қилиш учун яроқли бўлган металларни ёки углеводород хом ашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) фаолияти доирасида аниқланади.
Рента даромади
Do'stlaringiz bilan baham: |