Фосфатли хом ашёларни бойитиш


Қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш технологик схемалари


Download 407.9 Kb.
bet5/7
Sana22.11.2023
Hajmi407.9 Kb.
#1794499
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
fasfatli o\'g\'itlarni boyitish (1)

6.3. Қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш технологик схемалари.
6.2 — расмда камерали усул билан қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш схемаси тасвирланган. Бу усул жараёнлар кетма-кетлиги бўйича хам, ишлатиладиган жихозлар бўйича хам оддий суперфосфатнинг ишлаб чиқаришдаги камерали усулга ўхшайди. Апатит концентрати ва концентрланган фосфат кислота аралаштиргичга узлуксиз бериб турилади, хосил бўладиган суспензияга озгина миқдорда (апатит массасининг 3% гача) майдаланган охактош кукуни қўшилади. Шу хисобига камерада шаклланадиган суперфосфат массаси (охактошнинг парчаланиши натижасида хосил бўладиган карбонат ангидрид хисобига) ғоваклашиб қолади ва камерадан осонлик билан фрезер ёрдамида туширилади. Массанинг туриш вақти аралаштиргичда 3-6 минутни, камерада 1-1,5 соатни, харорати эса аралаштиргичда 70-80°С ни, камерада 90-100°С ни ташкил қилади. хозирда қўлланилаётган (7,1 м диаметрли) камераларга реагентларнинг бир соатдаги сарфи: апатит 12-13 т ни, фосфат кислота (52-54 % Р2О5) 22-24 т ни, охактош 0,4 т ни ташкил этади. Камерадаги массани шакллантириш баландлиги 1,2-2 м га тенг. Фосфор кислотага концентрланган сульфат кислота хам қўшилиши мумкин; бу эса (махсулот бирлигига нисбатан) фосфат кислота солиштирма сарфини камайтириш имконини беради, ундаги Р2О5 ни қисман (51-52% гача) камайтиради. Камерада апатит концентратининг парчаланиш даражаси 70% дан ошмайди. Камерали қўшалоқ суперфосфатни омборли етилтиришда хам худди оддий суперфосфатдаги каби ишлар амалга оширилади, бунда парчаланиш даражаси 77-80% гача кўтарилади. Сўнгра унинг эркин кислоталилигини камайтириш учун охактош кукуни ва бошқа қўшимчалар билан нейтралланади ва донадорланади. Камерали усулда (100 кг апатитга 110 кг Р2О5 хисобидан фосфат кислота меъёри бўйича) олинган қўшалоқ суперфосфат таркибида 43-44% ўзлашадиган Р2О5 бўлади. 1 т ўзлашадиган Р2О5) хисобидаги донадорланган қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш учун 320-330 кг (Р2О5 хисобида) апатит ва 810-820 кг (Р2О5 хисобида) фосфат кислота сарфланади



6.2— раcм. Апатит концентратидан камерали усулда қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш схемаси:


1 — бункер; 2 — меъёрлаштиргич; 3 —бак; 4 — сарфлагич; ;5- аралаштиргич; 6-қуйқани охак билан аралаштириш ; 7 — суперфосфат камераси; 8 — абсорберларга газларни ўтказиш учун газ ўтказгич қувур; 9 — камерали суперфосфатнинг узатувчи конвейер; 10 — камерали суперфосфатни сочувчи; 11 — грейферли (ковушли) кран; 12 — қўшалоқ суперфосфат учун бункер; 13 — лентали конвейер; 14 — дезинтегратор; 15 — нейтраллаш барабани; 16 — элеватор; 17 — элак; 18 — нейтралланган суперфосфат учун бункер; 19 — лентали таъминлагич; 20 — доналаштиргич; 21 - қуритиш барабани; 22 — ўчоқ; 23 — тегирмон.

Камерали усулда буғлатилган экстракцион фосфат кислота қўлланилиши талаб этилади. Унинг камчилиги, худди оддий суперфосфат ишлаб чиқаришдаги каби, махсулотнинг узоқ вақт омборда етилтирилишидир; бу эса — йирик омборли иншоатларга, мехнат сарфларига, махсулотни бир неча бор даврий аралаштиришдаги энергияга ва атмосфера хавосининг фторли газлар билан ифлосланишига кетадиган харажатларнинг ортиши билан боғлиқ. Буғлатилган экстракцион фосфат кислотанинг ишлатилишига асосланган камерали ва камера-оқимли усулларда қўшалоқ суперфосфат олишдаги фторли бирикмаларнинг ажралиши унчалик кўп эмас. Масалан, апатит (-3% фтор тутган) ва буғлатилган фосфор кислота (52-54% Р2О5 ва 0,6-0,8% F) дан қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқаришда фторнинг 22-32%и (аралаштиргич, камера ва омборда 12-15%и, доначаларни қуритиш, ажратиш, майдалаш ва совутишда эса 10-15%и) газли фазага ажралади, қолган 70-80%и эса тайёр махсулотда қолади. Аралаштиргич ва камерадан чиқариладиган газлардаги фторнинг концентрацияси (асосан SiF4 тарзида) хаммаси бўлиб 0,15-0,2 г/м3 ни ташкил этади. Доначаларни қуритишда ажраладиган газлар (2НF+ SiF4 аралашмаси) таркибида кўп миқдорда чанг бўлади. Шунинг учун SiF4 нинг абсорбциясидан олинадиган Н2SiF6 нинг кучсиз эритмаси маxсулот сифатида бўлмайди. Жараённи ўтказиш ва донадорлаш бўлинмаларидаги абсорбция тармоқларининг қурилмалари оддий суперфосфат ишлаб чиқаришдаги тармоқлар билан бир хилда бўлади.


Xозирги пайтда қўшалоқ суперфосфатнинг оқимли схема бўйича борадиган усуллари кўпрок қўлланилмоқда. 3— расмда апатит концентратидан олинган экстракция фосфат кислота ва осон парчаланадиган Кингисеп фосфарити асосида қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқаришнинг оқимли схемаларидан бири тасвирланган. Фосфорит бункер 1 дан лентали ўлчов меъёрлаштиргичи 2 орқали аралаштиргич 3 га берилади. Худди шу ерга меъёрлаштиргич 4 орқали фосфат кислота (28-36% Р2О5) келиб тушади. Юқори концентрацияли кислотанинг қовушқоқлиги катта бўлганлиги учун хосил бўладиган суспензиянинг оқувчанлиги ёмонлашади. Шунинг учун буғлатилган экстракцион фосфат кислота (52-54% Р2О5) ишлатилганда, бу кислотани ишлатишдан олдин 34-36% Р2О5 гача — жихозлардан чиқувчи газларни, ундаги қўшалоқ суперфосфат чангларини тутиб қолиш учун ювишдан олинадиган абсорбцион эритмалар билан суюлтирилади. Суспензия аралаштиргичдан узлуксиз равишда реакторлар 5 га тушади, уларнинг хажми ундаги реакцион массани 60-90 минут аралаштирилишини таъминлайди. 70-100°С да шунча вақт ичида -50% фосфорит парчаланади, суюқ фаза дикальцийфосфат билан тўйинади ва кейинги унинг аралаштирилиши хеч қандай ахамият касб этмайди,
Чунки реакция кескин тўхтайди. Бунинг сабабини фосфорит заррачалари сиртининг жуда майда дикальцийфосфат кристаллари билан қуйқаланишидан деб хисоблашади. Хароратнинг ортиши билан дикальцийфосфатнинг эрувчанлиги камаяди, шунинг учун катта интенсивликдаги унинг кристалланиши фосфорит заррачалари сиртининг шундай қисмида содир бўладики, у ерда суспензия массасидагига нисбатан парчаланишнинг экзотермиклиги хисобига харорат юқори бўлади. Фосфорит сиртидаги қуйқали катламда, шунингдек экстракцион фосфат кислотадаги F - ионларидан хосил бўладиган кальций фториднинг майда кристаллари хам бўлиши мумкин.
Суспензияни донадорланган махсулотга айлантириш орқали жараён якунланади: суспензия насос 6 билан БДК - барабанли донадорлаш-қуритгичи аппарати 7 га узатилади, у ерга эса шунингдек ёқилғи ёндиргич 8 дан ўтхона газларига киради.

Газлар абсорбцияга




Download 407.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling