Фотоэлектрик тизимларнинг турлари ва таркиби
Гибрит қуёш фотоволтаик тизимлари
Download 227.07 Kb.
|
Фотоэлектрик тизимларнинг турлари ва таркиби
Гибрит қуёш фотоволтаик тизимлари
Гибрит уланган қуёш фотоволтаик тизимлари - бу тармоқ билан қуёш фотоволтаик тизимларини биргаликда хамда энергия захираловчи тизими (аккумляторлари) мавжуд ишлаш режимидир. Яни қисқача қилиб айтганда автоном қуёш фотоволтаик тизим (оф-грид) ва тармоққа уланган қуёш фотоволтаик тизимларини (он-грид) биргаликда қилиб уланишидир. Бу тизимда хам тармоқдан хам электр энергияси олиниши ёки тармоқа электр энергияси берилиши мумкин ва яна аккумляторларга электр энергиясини захира қилинади. Тармоқда хам қуёш панелида хам электр энергияси мавжуд бўлмаганда захираланган энергиядан фойдаланилади. Масалан, тунда, хаво булитли бўлганда ва фотовалтаик тизим электр энергиясини йетказолмай қолганда захираланган энергиядан фойдаланилади. Бу тизимда худди тармоққа уланмаган (оф-грид) қуёш фотовалтаик тизимлари сингари, эхтиёж учун зарур энергия истемолининг 100% ни ёки деярли 100% ни қоплайдиган энергия ишлаб чиқарилади. Этарлича қуёш панеллари уланганда, уйдаги юкламанинг маълум бир қисми қуёш электр энергияси билан таъминланиши мумкин. Гибрит фотоволтаик тизимлар одатда бир ёки бир нечта панеллар, инвертер, кабеллар, марказлашган электр таминот тизими, аккумляторлар ва электр юкламадан иборат. Инвертер қуёш панелларини тармоққа улаш учун хизмат қилади. Электр энергиясидан фойдаланаш режимига қараб, қуёш фотовалтаик системаси ортиқча энергия ишлаб чиқариши мумкин. Уни тармоқдан ташқари тизимда бўлгани каби батареяларга юборади ва ортиқча ишлаб чиқарилган энергияни тармоққа юборишингиз мумкин ва сизга ушбу электр энергияси учун компенсатция берилади. Ортиқча электр энергиясини электр тармоқларига сотиш мумкин. Агар қуёш энергияси учун махсус оширилган тарифлар қўлланилса, иккита ҳисоблагич ўрнатилади - бири ишлаб чиқариш учун, иккинчиси истеъмол учун. Шу билан бирга, барча электр энергияси қуёш батареяси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси электр тармоқларига юқори нархда сотилади, уйнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи эса электр энергиясини тармоқлардан оддий нархда сотиб олиш орқали қондирилиши хам мумкин. Шу тариқа, нафақат йил давомида электр энергиясининг нол сарфланишини, балки йилига нол электр энергияси истеъмолини ҳам таъминлаш мумкин (ёзда электр тармоғига ортиқча энергия берилади, қишда эса қуёш нури етишмаса, электр энергияси электр тармоғига етказиб берилади). Хозирги кунда хонадонлар учун унча катта қувватли бўлмаган системаларни шундай иш режимида улаш мақсадга мувофиқдир. 1.5-расм. Гибрит қуёш фотоволтаик тизими 1- қуёш панеллари; 2- инвертор; 3- аккумляторлар; 4- тармоқ; 5- юклама. Download 227.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling