Foyda oddiy nima. Foyda nima, turlari. Foydaning asosiy turlari Har bir tadbirkor korxonaning daromadi va foydasi nima ekanligini, shuningdek, ular daromaddan qanday farq qilishini bilishi kerak


Доход — это увеличение экономических возможностей для компании, а расходы — их уменьшение


Download 25.69 Kb.
bet2/2
Sana06.02.2023
Hajmi25.69 Kb.
#1169621
1   2
Bog'liq
Foyda oddiy nima

Доход — это увеличение экономических возможностей для компании, а расходы — их уменьшение. Прибыль — это разница между доходом и расходами.
Аввало солиқлар тизими ва солиққа тортиш тизимининг фарқини билиб олиш зарур. Солиқлар тизими моҳияти жиҳатдан бир хил, ўзаро боғлиқ бўлган ва марказлашган пул фондига ҳамда бошқа давлат фондларига тушадиган солиқ турларининг йиғиндисидир.
Қонун чиқарувчи идоралар томонидан белгиланган ва ижрочи идоралар томонидан ундириладиган солиқларнинг ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари йиғиндисига солиққа тортиш тизими дейилади.
Ўзбекистоннинг солиққа тортиш тизими ўз мазмунига кўра солиқ элементлари, уларни ташкил қилиш тамойиллари ва усулларини ўргатади. Солиқ элементларига солиқ субъекти, объекти, манбаи, ставкаси, солиқ бирлиги, имтиёзи, солиқ оғирлиги (солиқ юки) каби тушунчалар киради.

  1. Солиқ субъекти –солиқ муносабатларида қатнашувчи солиқ тўловчилардир. Улар ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга бўлинади. Солиқ муносабатларида фақат солиқ тўловчиларгина эмас, солиқ ундирувчи ҳам қатнашади. Солиқни давлат ундиради. Унинг номидан махсус ташкилот қатнашади, яъни бу ишни давлат солиқ хизмати идоралари бажаради. Солиқларни тўғри ҳисоблаш, тўлиқ тўлаш жавобгарлиги солиқ тўловчи субъектга юклатилган.

  2. Солиқ объекти- солиқ солинадиган даромад, харажат, оборот ёки мулкдир. Унинг фойда, иш ҳақи, қўшилган қиймат, ер, иморат, жами харажат каби турлари мавжуд. Объект доимо субъект билан боғлиқ, субъектники бўлади. Субъектсиз объект бўлмайди. Масалан, ҚҚСда объект ортилган маҳсулот (бажарилган иш ва хизмат) оборотидир, даромадга солинган солиқда-фойда, мол-мулк солиғида мулк қиймати, ер солиғида ер майдони ва бошқалар.

  3. Солиқ манбаи-бу субъектнинг даромадидир. Баъзи солиқларда даромад ва фойда ҳам солиқ объекти, ҳам солиқ манбаи бўлади. Лекин бошқа солиқларда объектлар ҳар хил, манба эса-даромад бўлади. Солиқларнинг шундай қонуни борки, улар ҳеч қачон манбаа миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим. Акс ҳолда манбаа йўқолади.

  4. Солиққа тортиш бирлиги-бу ерда объектнинг ўлчов бирлиги. Бу фойда солиғида сўм, ет солиғида кв.метр, сув солиғида куб метр ва бошқалар.

  5. Солиқ ставкаси- объектнинг ҳар бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёридир, яъни давлатнинг объектдаги улуши ҳиссасидир. Солиқ ставкаси икки хил усулда: қатъий ставкаларда (сўмларда) ва нисбий ставкаларда-фоизларда ифодаланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш ва инфляция шароитида нисбий ставкаларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундай ҳолларда бюджет инфляциядан кўп маблағ йўқотмайди. Агар ставка сўмларда ҳисобга олинса, солиқлардан тушган бюджет даромади йил охирига келиб ҳеч қандай иқтисодий аҳамиятга эга бўлмай қолиши мумкин. Солик ставкаларининг пропорционал, прогрессив ва регрессив турлари мавжуд.

  6. Солиқ имтиёзи-солиқ имтиёзлари деганда солиқ тўловчиларга солиқ ва йиғимларни тўлашдан қисман, вақтинчалик ва тўлиқ озод эти шва солиқ базасини камайтириш тушунилади.

Солиқ имтиёзлари бугунги кунда 3 хил тури мавжуд:

  1. Солиқдан батамом озод этувчилар;

  2. Солиқдан қисман ва вақтинча озод этилувчилар;

  3. Солиққа тортиладиган базадан камайтириладиган солиқлар.

  1. Солиқ оғирлиги- тўловчининг ҳамма солиқлар ва йиғимлар йиғиндисини бюджетга тўлашидир. Солиқ оғирлиги фойдага ёки жами даромадга нисбатан олинади. Мамлакат миқёсида ҳамма тўланган солиқ ва йиғимларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи ҳам солиқ оғирлигини ифодалайди дейилади. Аммо солиқ оғирлиги аниқ тўловчининг даромадига нисбатан жами тўлаган солиқлари ва тўловлари салмоғидир.

Агар солиқ тўловчи солиқларни тўғри тўлаган бўлса, унга солиқ оғирлиги мос келади. Лекин баъзи корхоналарда эгри солиқлар бўлиб, унинг ҳуқуқий тўловчилари корхона ҳисоблансада, солиқ оғирлиги истеъмолчи, яъни аҳоли зиммасига тушади. Охирги истеъмол қилувчилар аҳоли ҳисобланади. Бу ерда эгри солиқлар ҳисобига аҳолининг реал даромадларини бироз бўлсада, пасайиш ҳоллари учрайди. Солиқ оғирлигини макродаражада, соҳалар бўйича ва микродаражада аниқлаш мумкин.
Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини амалиётда ҳаракат қилаётганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо яшаб, солиқ моҳиятини кўрсатиб туриши зарур. Бугун пайдо бўлиб, эртага йўқ бўлиб кетадиган ҳолатлар солиқ функцияси бўла олмайди. Демак, категория функцияси доимий, қатъий такрорланиб турадиган воқеъликни ифодалайди. Шундай услубий ёндашишидан келиб чиқиб солиқлар функциясини аниқлаш керак. Функция ва вазифани фарқига бориш зарур. Функция – доимийдир, вазифа эса ўткинчидир.
Солиқларнинг функциялари масаласида катта баҳслашувлар мавжуд, лекин ягона бир фикрга келинган эмас. Кўпчилик иқтисодчилар солиқларга фискаль, бошқарувчи, рағбатлантирувчи, назорат функциялари хос деб таъриф беришади. Бугунги кунда солиқларнинг фискаль, тақсимлаш ва назорат функциялари мавжуд.
Солиқларнинг фискаль функциясида ҳақиқатдан ҳам солиқлар хазинага тушади. Бу воқеълик кўзга яққол кўриниб турганлигидан амалиётчилар шу функцияга тирмашиб олишган, яъни чуқурроқ фикр юритсак, яратилган ички ялпи маҳсулот қиймат ёки корхонадаги даромадларни аввал тақсимламасдан туриб, уларни тўғридан-тўғри бюджетга ўтказиб юбориш ҳолати бўлмайди. Аввало ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатдорлигини таъминлаб, сўнг даромаддан бир қисмини хазинага олиш зарур. Шунинг учун хазина функциясини тўлиқ ва кенг маънода тақсимлаш функцияси десак тўғри бўлади.
Солиқларнинг назорат функцияси ҳақиқатдан ҳам доимий ҳаракат қилади. Лекин, бу функция тақсимлаш функцияси билан ёнма-ён туриб даромадларни тўғри тақсимланаётганлигини, солиқларнинг тўғри ва ўз вақтида тушаётганлигини назарий жиҳатдан назорат қилади. Назорат функцияси солиқ идоралари ишининг ривожланиш асосидир.
Download 25.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling