Фуқаро А. Азимовга Қибрай туман солиқ инспекциясидан жорий ўтган
Download 346.42 Kb. Pdf ko'rish
|
солиқ1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол: 1. Солиқ қарздорлиги юзасидан давлат солиқ хизмати органининг амалга оширган хатти - ҳаракати тўғрими 2.
Фуқаро А.Азимовга Қибрай туман солиқ инспекциясидан жорий ўтган йил учун жисмоний шахсларнинг мол-мулк (1.500.000 сўм) ва ер (350 000 сўм) солиқларини тўлаши ҳақидаги тўлов хабарномаси қонунда белгиланган муддатда чоп этилиб, солиқ тўловчига ўз вақтида тақдим этилган. А.Азимов пенсионер хисобланиб, эгалигида иморат мавжуд, солиқ тўловчи қонун ҳужжатларида кўрсатилган имтиёзни тақдим этмаган ҳамда солиқларни ўз вақтида тўламаганлиги туфайли солиқ қарзи ҳосил бўлган, давлат солиқ хизмати органлари солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига ариза билан мурожаат қилган ва суд 1 850 000 сўмлик солиқ қарзини қарздорнинг молмулки ҳисобидан ундириш юзасидан суд буйруғини туман мажбурий ижро бюросига тақдим этган. Савол: 1. Солиқ қарздорлиги юзасидан давлат солиқ хизмати органининг амалга оширган хатти - ҳаракати тўғрими? 2. Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб солиқ тўловчининг мажбурияти ва имкониятлари қандай? 3. Пенсионер А.Азимов эгалигидаги мол-мулк учун 1 500 000 сўм миқдорида солиқ суммаси келиб чиқиши учун объектнинг бахоси, квадрати ва ставкасини хисоблаб чиқаринг 4. Пенсионер А.Азимовда мол-мулк ва ер солиғини тўлашда имтиёз мавжудми? Агар мавжуд бўлса қайд этилган хар иккала солиқдан қанча миқдорда имтиёзга эга бўлишини солиқ қонунчилигига асосан тахлил қилинг. 5. Жисмоний шахсларга қандай мақсадларда ер ва мол-мулк солиғи берилади. Жавоб: Солиқ қарздорлиги юзасидан давлат солиқ хизмати органининг амалга оширган хатти - ҳаракати тўғрими? Солиқ органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг тўланмай қолган солиқ қарзлари юзасидан уларга нисбатан тўлов хабарномасини юбориш ва уни тўлаш чоралари кўриш қонуний албатта. Бироқ ушбу вазиятнинг қонуний асосларига тўхталиб ўтадиган бўлсак мақсадга муофиқ бўлар эди. Солиқ кодексининг 125-моддасига асосан жисмоний шахс солиқ тўлаш бўйича мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармаган бўлса, солиқ органи солиқ қарзини ушбу жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Бундан келиб чиқиб давлат солиқ хизмати органлари солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига ариза билан мурожаат қилишлари асослидир. Агар жисмоний шахснинг солиқ қарзи умумий суммаси бир миллион сўмдан ошса, ундириш тўғрисидаги ариза солиқ органи томонидан судга берилади. Шунингдек солиқ қарзини жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш ушбу кетма-кетликда амалга оширилади: 1) банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига; 2) нақд пул маблағларига; 3) бошқа шахсларга шартнома бўйича эгалик қилишга, фойдаланишга, тасарруф этишга берилган мол-мулкка, ушбу мол-мулкка доир мулк ҳуқуқи уларга ўтмаган ҳолда, агар солиқ мажбурияти ижросини таъминлаш учун бундай шартномалар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса; 4) бошқа мол-мулкка, бундан қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган жисмоний шахснинг ёки унинг оиласи аъзоларининг кундалик шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган мол-мулк мустасно. Download 346.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling