Фуқаро Каримов 5 йилдан буён мактаб ўқувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш билан шуғулланади. Йилдан-йилга унинг ўқувчилари яхши натижалар кўрсатгани боис, мижозлар сони кўпайиб кетди


Download 26.86 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi26.86 Kb.
#1504235
  1   2
Bog'liq
AAAbb

Казус
Фуқаро Каримов 5 йилдан буён мактаб ўқувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш билан шуғулланади. Йилдан-йилга унинг ўқувчилари яхши натижалар кўрсатгани боис, мижозлар сони кўпайиб кетди. Фуқаро Каримов ўзи улгурмаётганлиги боис, 6 та ўқитувчини бу фаолиятга жалб этди. Улар ўртасидаги келишув оғзаки амалга оширилди. Ҳудуддаги тайёрлов курсларининг фаолияти туман солиқ инспекцияси томонидан ўрганилганда, фуқаро Каримовнинг фаолияти ноқонуний деб топилди. Солиқ инспекцияси вакилларининг аниқлашича, фуқаро Каримов ушбу фаолиятни ҳеч қандай махсус рухсатнома ва педагогик маълумотни тасдиқловчи ҳужжатларсиз амалга ошириб келган.


Туман давлат солиқ инспекцияси вакиллари Фуқаро Каримовга нисбатан жиноят иш очишни сўраб прокуратурага мурожаат қилди. Туман давлат солиқ инспекция ходимлари прокуратура ходимларидан Фуқаро Каримовнинг тадбиркорлик фаолияти билан бутун умрга шуғулланишни таъқиқлашни сўрашди. Фуқаро Каримов туман давлат солиқ инспекция ходимларидан фаолиятни қонуний шаклга ўтказиш имконияти ҳақида сўраганда, инспекция вакиллари энди кеч бўлганлигини, эртароқ бунга ҳаракат қилиш кераклигини айтишди. Туман прокуратураси Фуқаро Каримовга нисбатан жиноят иши очишни рад этди. Бундан руҳланган фуқаро Каримов олий таълим муассасаси очишга киришди. Аммо инвесторлар топишда қийинчиликка учраган Фуқаро Каримов акциядорлик жамияти шаклида юридик шахс ташкл этиш ва унинг акцияларини фонд бозорида жойлаштиришни режалаштирмоқда. Унинг таниши фонд бозори орқали маблағлар жалб этмоқчи бўлса, масъулияти чекланган жамият жуда қулай ва осон эканлигини тушунтирди. Фуқаро Каримов бу борада Акциядорлик жамияти ва масъулияти чекланган жамиятнинг афзал ва камчилик жиҳатларини ўрганиш учун излана бошлади.
Бундан ташқари, Фуқаро Каримов олий таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензия талаблари билан қизиқди ва унинг фикрича бу талабларни амалга ошириб бўлмайди. Шу боис, у олий таълим хизматларини кўрсатишни бошлади ва бу ҳақда рекламалар ижтимоий тармоқларга жойланди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Масалани батафсил таҳлил қилиш билан биргаликда қуйидаги саволларга ҳам жавоб беринг.

  1. Тадборкорлик фаолиятининг ҳуқуқий табиатини таҳлил қилинг ва уни бошқа фаолият турлардан фарқланг.

  2. Фуқаро Каримовнинг тайёрлов курсларидаги фаолиятини қонуний шаклга ўтказиш имкониятларини таҳлил этинг.

  3. Фуқаро Каримов фаолиятининг қайси даврида соддалаштирилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имокнияти мавжуд эди. Соддалаштирилган тадбирколик фаолиятининг ўзига хосликларини таҳлил қилинг.

Kazusni tahlil qilishdan oldin tadbirkorlik faoliyati o’zi nima ekanligini bilib olsak
Tadbirkorlik faoliyati – tadbirkorlik subyektlari tomonidan qonun hujjalariga mos ravishda o’zi tavakkal qilib va o’z mulkiy javobgarligi ostida foyda olishga qaratilgan tashabbuskorlik faoliyati hisoblanadi.
Misol uchun: fuqaro o’zining boshchiligida mas’ulyati cheklangan jamiyat ochib bolalar ichki kiyimini ishlab chiqarish maqsadida bankdan kredit olib chet eldan tikish uskunalarini xorijiy valyutada xarid qildi va o’z tadbirkorlik faoliyatini boshladi. Vaziyatga huquqiy baho beradigan bo’lsak

Download 26.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling