«Фуқаро муҳофазаси куни»ни тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида


Download 51.5 Kb.
Sana14.01.2023
Hajmi51.5 Kb.
#1092515
Bog'liq
7.1.ФМ куни буйруғи. 2014


ХЎЖАОБОД ПЕДАГОГИКА ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЁТ КОЛЛЕЖИ
ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ БОШЛИҒИНИНГ

Б У Й Р У Ғ И №........


20….. йил _________ Манак қ.
«Фуқаро муҳофазаси куни»ни тайёрлаш ва ўтказиш
тўғрисида

Хўжаобд педагогика ижтимоий иктисодиёт коллежи жамоасини ва талабаларни


фуқаро муҳофазаси бўйича тайёрлаш режаларига асосан 20…. йилнинг______ куни коллежда «Фуқаро муҳофазаси куни» ўтказилсин. Барча тадбирларни юқори ташкилотчилик, сифатли ва кўргазмали қилиб ўтказишни таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н :

  1. «Фуқаро муҳофазаси куни» ўтказишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар деб белгилансин:

  • Талабаларни Ватанга муҳаббат руҳида, Ватанни ҳимоя қилиш бўича Конституциямизда белгиланган бурчларини бажаришга тайёр ҳолатда тарбиялаш;

  • фуқаро муҳофазаси томонидан ўтказиладиган тадбирларнинг ҳаётий зарурият эканлигига ишонч руҳида тарбиялаш;

  • Республикамиз қуролли кучларининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг хизматларининг жанговор ва меҳнат анъаналарини тарғибот қилиш;

  • Талабаларда юқори ғоявий ва руҳий жасорат, ташаббус ва топқирлик, ўзаро ҳамжихатлилик, жисмоний чидамлилик каби сифатларни камол топтириш;

  • Ўзларига юклатилган вазифаларга маъсулият билан бурч ва вазифаларини тушунган ҳолда ёндошишга ўргатиш;

  • Ўқувчиларни фуқаро муҳофазаси вазифаларини бажаришга доимо тайёр ҳолатда тарбиялаш.

«Фуқаро муҳофазаси куни» ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

  • Талабалар ва педагогика жамоасида фавқулодда вазиятлар юз берган шароитда тўғри ҳаракат қилиш тартибининг назарий ва амалий кўникмаларини шакллантириш;

  • Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ўз вазифаларини бажаришга тайёргарлигини, талабаларнинг фуқаро муҳофазаси хабар бериш сигналлари бўйича ҳаракат қилишни билишларини, шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан, ёнғинга қарши кураш воситаларидан самарали фойдалана олишларини, нафас олиш органларини ҳимоя қилишнинг оддий воситаларини тайёрлашларини амалий тарзда текшириш;

  • Раҳбар ходимлар таркиби билан «Фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил

қилиш ва олиб бориш» мавзусида машғулот ўтказиш.
«Фуқаро муҳофазаси куни»да қатнашишга қуйидагилар жалб этилсин:

  • Коллеж фуқаро муҳофазаси раҳбар ходимлар таркиби.

  • Фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби (Қуткарув гуруҳи, тиббий дружина, жамоат тартибини сақлаш гуруҳи, радиацион ва кимёвий кузатув пости, ўт ўчириш бўлинмаси, алоқа ва разведка гуруҳи, тиббий постлар);

  • Барча коллеж педогокика жамоаси, талабалар.

Фуқаро муҳофазаси куни ўтказиш бўйича умумколлеж комиссияси ва мусобақалар, эстафеталар, викторина ва конкурслар ўтказиш бўйича қуйидаги тартибда ҳакамлар ҳайъати тайинлансин :
Умумколлеж комиссияси :

  • Раис- коллеж фуқаро муҳофазаси бошлиғи :

  • Раис муовуни - фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи - илмий бўлим мудири;

Комиссия аъзолари ;



  • Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари;

  • “Камолот” ЁИҲ б.т. раиси;

  • Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари;

  • Ўқувчилар қўмитаси раиси ;

  • Фавқулодда вазиятлар бўлими вакили .

Фуқаро муҳофазасига оид оғзаки викториналар ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъати

  • Раис – коллеж директорининг ЎИБ муовини Б. Қодиров ;

  • Аъзолари – М. Қорабоева - физика ўқитувчиси, А. Мирзаев - кимё ўқитувчиси.

Фуқаро муҳофазасига оид эстафеталар ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъати :



  • Раис ; Ш. Якубов.

  • Аъзолари Қ. Хайдаров.

Фуқаро муҳофазасига оид мусобақалар ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъати.



  • Раис; Зокиров С..

  • Аъзолари Ғ. Дадабоев, М. Мусаева.

Фуқаро муҳофазасига оид амалий нормативлар қабул қилиш бўйича ҳакамлар ҳайъати.



  • Раис ; Тожибоев Ж.

  • Аъзолари Э. Ҳаматаев., М.Азимов

Умумколлеж комиссияси ўринбосари ва ҳакамлар ҳайъати 2017 йил .......................... кунига қадар ҳакамлик ҳужжатларини ишлаб чиқсинлар ва барча ҳакамлар ўз аъзоларини фуқаро муҳофазаси нормативларини амалий бажариш, мусобақалар, эстафеталар ўтказиш тартиблари билан таништириб чиқсинлар. Раҳбар ходимлар таркибини тайёрлашни шахсан ўзим белгилаган режа асосида ўтказаман. Фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи, қуткарув гурухи ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳлари билан 2017 йил ............................... куни махсус услубдаги машғулотлар ўтказилсин. Ўт ўчириш бўлинмаси бошлиғи , радиацион ва кимёвий назорат пости бошлиғи 2017 йил ............................ кунлари шахсий таркиб аъзолари билан фуқаро муҳофазаси нормативларини бажариш бўйича амалий машғулот ўтказсинлар.
Фуқаро муҳофазаси куни ўтказиладиган куни барча гуруҳларда фуқаро муҳофазаси дастурлари бўйича очиқ дарслар ўтказилсин.
Барча гуруҳларда гуруҳ раҳбарлари фуқаро муҳофазаси куни ўтказишга
тайёргарлик кўриш жараёнида талабаларда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда амалий кўникмалар ҳосил қилиш учун машқлар ўтказсинлар.
Коллеж фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи 2017 йил ........................... кунига қадар фуқаро муҳофазаси кунини тайёрлаш ва ўтказиш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқ учун менга тавсия қилсин.
Коллеж директорининг хўжалик ишлари бўйича муовини О. Комилов 2017 йил ........................ кунига қадар фуқаро муҳофазаси тузилмаларини зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-анжомлар билан таъминлашни ташкил қилсин.
Коллеж педогоглар жамоаси ............................. кунигача коллеж худудини фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалий тарзда бажариш ва мусобақалар ўтказиш учун тайёрласинлар.
Гуруҳ раҳбарлари фуқаро муҳофазаси куни ўтказишга тайёргарлик кўриш даврида ва уни ўтказиш пайтида қатнашчилар билан маънавий-марифий, тарбиявий ишларни белгиланган режалар, тарбиявий иш режалари асосида олиб борадилар.
2017 йил .............................. куни барча гуруҳларда талабаларни «Фуқаро муҳофазаси кунини тайёрлаш ва уни ўтказишда қатнашишдаги вазифалари» тўғрисида гуруҳ мажлиси ўтказилсин.
Барча коллеж талабалари фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказиш пайтидаги хавфсизлик чоралари билан таништирилсин.
«Фуқаро муҳофазаси куни» ўтказишнинг умумий тайёргарлик муддати .................................. гача.
Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш илмий бўлим мудири - фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи Қодиров Б.га юклатилсин.
Буйруқ коллеж раҳбар ходимлари, барча ўқитувчилар таркибига ва талабаларга эълон қилинсин, етказилсин.


Хўжаобод педагогика ва ижтимоий- иктисодиёт
коллежи фукаро мухофазаси бошлиги: М. Кадиров.


Download 51.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling