Моҳирона нутқ сўзлаш - Агар сиз қуйидаги бешта тамойилни ўзлаштирсангиз сиз албатта ажойиб нотиқ ва тингловчиларнинг ёқимтойига айланасиз. Муваффақиятли нотиқнинг ёмон нотиқдан фарқи шундаки, ёмон нотиқ бу беш тамойилни билмайди.
1. Чиқишингизни ўзингиз учун аниқлаштириб олинг. Агар нима дейишингизни билмасангиз ўрнингиздан туриб, овора бўлиб ўтирманг. Нутқ обрўни сақлаган ҳолда, бой мазмунли ва керакли даражада ўзига ишонган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бу фақатгина ўз нутқингизни мазмунини билсангизгина амалга ошиши мумкин. - 1. Чиқишингизни ўзингиз учун аниқлаштириб олинг. Агар нима дейишингизни билмасангиз ўрнингиздан туриб, овора бўлиб ўтирманг. Нутқ обрўни сақлаган ҳолда, бой мазмунли ва керакли даражада ўзига ишонган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бу фақатгина ўз нутқингизни мазмунини билсангизгина амалга ошиши мумкин.
- 2. Белгиланган нарсани гапириб бўлгандан сўнг нутқни тўхтатинг. Қисқа, лўнда, сўзингиз фикрингизнинг энг муҳим жойини қамраб олгандан сўнг нутқни тугатинг ва ўтиринг. Нутқнинг қисқалиги учун сизни танқид қиладиган тингловчи йўқлигини ҳисобга олинг. Агар одамларнинг янада кенгроқ нутққа эқтиёжлари бўлса ўзлари сўрашади.
3. Нутқ вақтида тингловчиларга этиборли бўлинг. Бу қоиданинг моҳияти ҳақида қанчалик билмайлик, ҳар ҳолда ҳаддан оширмаслик керак. Нотиқ эътиборга лойиқ, лекин тингловчилар ҳам эътиборга лойиқдирлар. Шунинг учун ўз нутқига кўмилиб кетган нотиқ ҳеч қачон машҳур бўла олмайди. - 3. Нутқ вақтида тингловчиларга этиборли бўлинг. Бу қоиданинг моҳияти ҳақида қанчалик билмайлик, ҳар ҳолда ҳаддан оширмаслик керак. Нотиқ эътиборга лойиқ, лекин тингловчилар ҳам эътиборга лойиқдирлар. Шунинг учун ўз нутқига кўмилиб кетган нотиқ ҳеч қачон машҳур бўла олмайди.
- 4. Тингловчиларда қизиқиш уйқотадиган саволларни муҳокама қилинг. Сизнинг нимани гапиришингиз эмас, тингловчилар нимани эшитишни хоҳлашлари муҳим. Энг муҳими тингловчиларнинг қизиқиши. Тингловчилар ёқтирадиган муваффақиятли нотиқ бўлишнинг энг самарали усули бу одамларга улар эшитишни хоҳлаган нарса ҳақида гапиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |