1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг ижро қилиниши / 03.10.02.03 Ушлаб қолиш]
3-§. Ушлаб қолиш
[СПиТ:
1.Мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари / Ушлаб қолиш]
290-модда. Ушлаб қолиш асослари
Қарздорга ёки қарздор кўрсатган шахсга топширилиши лозим бўлган ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қаpздоp томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда уни тегишли мажбурият бажарилгунга қадар ушлаб қолишга ҳақли.
Гарчи ашёнинг ҳақини тўлаш ёки унинг чиқимларини ва бошқа зарарни тўлаш билан боғлиқ бўлмаса-да, бироқ тарафлари тадбиркорлар сифатида иш кўраётган мажбуриятдан келиб чиққан талаблар ҳам ашёни ушлаб қолиш билан таъминланиши мумкин.
Ашё кредитор эгалигига ўтганидан кейин унга бўлган ҳуқуқлар учинчи шахс томонидан олинганлигига қарамасдан, кpедитоp ўз қўлидаги бу ашёни ушлаб қолиши мумкин.
Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу модданинг қоидалаpи қўлланилади.
291-модда. Талабларни ушлаб қолинган ашё ҳисобидан қондириш
Ашёни ушлаб қолган кредиторнинг талаблари унинг қийматидан гаров билан таъминланган талабларни қондириш учун назарда тутилган ҳажмда ва тартибда қондирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг ижро қилиниши / 03.10.02.04 Кафиллик]
4-§. Кафиллик
292-модда. Кафиллик шартномаси
[СПиТ:
1.Мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари / Кафиллик]
Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.
Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: суд амалиёти.
Do'stlaringiz bilan baham: |