Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар


-модда. Мулкдор бўлмаган шахсларнинг ашёвий ҳуқуқларининг мазмуни


Download 198.59 Kb.
bet62/132
Sana21.06.2023
Hajmi198.59 Kb.
#1641509
TuriКодекс
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   132
Bog'liq
3.O‘zbekiston Respublikasi fuqarolik kodeksi (1)

165-модда. Мулкдор бўлмаган шахсларнинг ашёвий ҳуқуқларининг мазмуни
Мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланади:
хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи;
мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи;
сервитутлар.
Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонун ҳужжатларида ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди.
Мулкдор бўлмаган шахснинг ашёвий ҳуқуқларининг бузилиши ушбу Кодекснинг 232-моддасида назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.
166-модда. Мулкнинг дахлсизлиги
Мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.
Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
167-модда. Мулк шакллари
Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлади.
168-модда. Мулк ҳуқуқининг субъектлари
Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъектларидир.
Мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга ёки икки ва ундан ортиқ шахсларга қарашли бўлиши мумкин.
Мол-мулк фуқаро, юридик шахс ёки давлатнинг мулки бўлишига қараб мулк ҳуқуқини, мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини вужудга келтириш ва бекор қилиш хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]

Download 198.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling