“Биз бир йилдан бери, ...дунёда энг катта, номи чиққан экспертларни ҳам олиб келиб, ишлаяпмиз. Кўп нарсамиз тайёр, лекин шошилмасдан, яна бир марта...
Бугун Мурожаатномани эълон қилгандан кейин мен нима учун икки ой бераяпман? Таклифлар тушиши мумкин! Таклиф, яна қандайдир муаммолар! Ҳеч қандай масала йўқ, ўзгартирамиз! ...халқимиз, дунё экспертлар иўзининг таклифларини берса, биз, албатта, ўшанга қараб, “Йўл харитаси” ё қарор қабул қиламиз!”
Тўғри, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига кўра, 2019 йилда юриди кшахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтирилмоқда.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкки ҳам барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш орқали камайтирилмоқда, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтириляпти. Аммо ислоҳот ижроси билан гўзал! Қачонки, ушбу айтилаётган, ёзилаётган масалалар амалиётга татбиқ этилиб, халқимиз ҳаётида, тадбиркорларимиз фаолиятида ижобий бўй кўрсата бошласа, миллий иқтисодиётимизнинг барқарорлигини таъминласагина, биз унинг адолатли солиқ тизими эканига ишонамиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |