Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шахар Миробод туманлараро судига


Download 63.5 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi63.5 Kb.
#1559500
  1   2
Bog'liq
06 12 2021 ишга тиклаш Тиллаева Раьнохон Абдувосиевна








Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шахар Миробод туманлараро судига







ДАЪВОГАР

Тиллаева Раьнохон Абдувосиевна

Манзил










ЖАВОБГАР

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Манзил

Тошкент шахар Миробод тумани
Амир Темур кўчаси 17 уй
71 207 04 07













Даъво аризаси
(ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида)

Мен, фуқаро Тиллаева Раьнохон Абдувосиевна Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда – жавобгар) вазирининг 2017 йил 10 ноябрь кунги № 368 - к – сонли “ишга қабул қилиш тўғрисида” ги буйруғига мувофиқ Фарғона вилояти боғдод тумани мактабгача таълим бўлимига бир йил муддатга – муддатли меҳнат шартнгомасига асосан бўлим мудири лавозимига ишга кабул килинганман.


Шу кунга кадар ўзимга бириктирилган хизмат вазифаларимни, оқилона, виждонан, айтиш жоиз бўлса намунавий тарзда бажариб келмокда эдим.


Бироқ, жавобгарнинг 2021 йил 12 март кунги № 141-к – сонли буйруғи билан мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.


Буйруқни бир қатор қонуний талабларга зид равишда чиқарилганлигига қуйида етарлича асосларни тақдим этаман :

  • Буйруқнинг асос қисмида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг бирорта ҳам моддаси кўрсатилмаган

  • Буйруқда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 29 – сон баёни 10 банди талабларини бажармаганлигим қайд этилган бўлса, мазкур топшириқни тўлиқ бажарганлигимнинг исботи мавжуд (Фарғона вилояти Мактабгача таълим Бошқармаси маъсул мансабдор шахслари, туман шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудирлари гувоҳлиги, ўз шахсий имзоим билан тасдиқланган расмий ҳужжат асл нусҳаси вазирликка тақдим этилган).

  • Боз устига, вақтинча меҳнатга лаёқатим мавжуд бўлмаганлиги учун касаллик таътилида эканлигим (мактабгача таълим Бошқармаси кадрлар бўлими ҳабардор қилинган), меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнатга лаёқатсизлик пайтида ходимга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиши мукин эмаслигига ҳам эътибор қаратилмади.

Қолаверса, ҳар қандай вазирлик жамоа шартномасида белгилаб қўйилган бўлсада, мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдан аввал Касаба уюшмасининг розилиги олинмаган.


Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 101-моддасига мувофиқ, башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Жавобгар томонидан йўл қўйилган яна бир муҳим қонунбузарлик ҳолатлари ҳақиа айтиб ўтмоқчиман. Жавобгар мен каби ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан аввал Меҳнат кодексининг 102-моддаси 7-қисмида кўрсатилган қуйидаги талабларни бажармаган:
биринчидан, ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш эҳтимоли тўғрисида ўз вақтида, лекин камида икки ой олдин тегишли касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига ахборот тақдим этади ва ишдан озод этиш оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга оширмаган;
иккинчидан, камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилмаган.
Бугунги кунга қадар, мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқни ҳам, меҳнат дафтарчамни ҳам олганим йўқ, лекин менинг вазифаларимни вақтинча бажариш бошқа шахсга юклатилибти.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жавобгарнинг мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи қонунчилик талабларига умуман жавоб бермайди.

Ўз ишимни яхши кўрганим, жамоада обрў-эътиборга эга эканлигим ишдан асоссиз бўшатилганлигим натижасида ҳақиқатда қаттиқ тушкунликка тушдим, айнан ўша кунлари мен даволанаётган даврим эди, соғлиғим ҳам тикланаётган жойида баттар ёмонлашгани қолди.


Бу эса ўз навбатида ортиқча сарф – ҳаражатларга сабаб бўлди. Бу ўринда мазкур ҳорлатни маънавий зарар кўрган деб ғисоблашингизни ва менга фақат сарф – харажатларимни қоплаб беришларини ва маънавий зарар миқдори 3 800 000 ( уч миллион саккиз юз минг) сўм бағолаганимни инобатга олсангиз.
Бундан ташқари, 2021 йил 15 март кунидан буён ҳеч қаерга ишламаганлигим, бу вақт жавобгар томонидан йўл қўйилган мажбурий прогул даврим бўлганлиги учун, март ойида ҳозирга қадар бўлган иш ҳақи ҳам менга тўлаб берилиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суддан куйидагиларни



Download 63.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling