Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг раисига Ундирувчи


Download 13.26 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi13.26 Kb.
#1011873
Bog'liq
Қулдашева Маҳбуба Солиевна


Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг раисига

Ундирувчи: Қулдашева Маҳбуба Солиевна 28.04.1979 йилда Китоб туманида туғилган, Яккабоғ тумани “Хиёбон” МФЙ Хиёбон қишлоғи 76-уйда яшайди.


Тел: +99899-025-28-79.
Қарздор: Комолов Отабек Абдижамолович 31.05.1976 йилда Яккабоғ туманида туғилган, Яккабоғ тумани “Хиёбон” МФЙ Хиёбон қишлоғида яшайди.
Тел: +99888-384-84-76.


АРИЗА
/Бир нафар вояга етмаган фарзандимнинг моддий таъминоти учун
алимент ундириш ҳақида суд буйруғи чиқариш тўғрисида/

Мен қарздор Комолов Отабек Абдижамолович билан 1998 йил 03 сентябрьда Яккабоғ тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган эдим, бу ҳақда №99-сонли далолатнома ёзуви мавжуд. Биргаликдаги турмушимиздан ўртамизда 26.09.2010 йилда туғилган Абдижамолов Аслиддин Отабек ўғли исмли бир нафар фарзандимизимиз бор.


Ўзаро келишмовчилик сабабли ҳозирги кунда бирга яшамаймиз. 26.09.2010 йилда туғилган Абдижамолов Аслиддин Отабек ўғли исмли фарзандим менинг қарамоғимда қолган бўлиб, қарздор унинг моддий таъминоти учун менга умуман ёрдам кўрсатмайди. Бунинг оқибатида фарзандим билан моддий томондан қийналиб қолдим.
Шу боис суддан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-99-моддаларига асосан;


С Ў Р А Й М А Н :

Қарздор Комолов Отабек Абдижамоловичдан менинг фойдамга ўртамизда 26.09.2010 йилда туғилган Абдижамолов Аслиддин Отабек ўғли исмли бир нафар фарзандимнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақида суд буйруғи чиқариб беришни.



Илова: Фуқаролик паспортидан ксерио нусхалар. Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси. Болани туғилганлик гувохномасидан нусха. Почта харажати тўланганлиги тўланганлиги ҳақидаги квитанция.


Ундирувчи: ____________________ Қулдашева Маҳбуба Солиевна.
Download 13.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling