Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]
Download 341 Kb.
|
721 сонли карор
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги ЎРҚ-301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 271-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 12-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонунчиликда белгиланган тартибда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва лицензия беради, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради ёки тугатади, шунингдек лицензияни бекор қилади ёки қайта расмийлаштиради». 25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 октябрда қабул қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ЎРҚ-302-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 272-модда; 2019 йил, № 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар киритилсин: 1) 7-модда биринчи қисмининг: бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; олтинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин; 2) 13-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси «эга бўлмаган» деган сўзлардан кейин «шунингдек пиво ва пиво ичимликларини (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида ваколатли органни хабардор қилмаган» деган сўзлар билан тўлдирилсин. 26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 25 августда қабул қилинган «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги ЎРҚ-392-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 313-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 1) 3-модданинг: иккинчи қисми чиқариб ташлансин; учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин; 2) 13-модданинг: иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; учинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча иккинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин. Download 341 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling