Уйни, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Корхонага мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши.
Корхонага мулк ҳуқуқи бу ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.
Сотиб олувчининг корхонага мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш, башарти корхонани сотиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхона сотиб олувчига топширилганидан сўнг бевосита амалга оширилади.
Корхонани сотиш шартномасида корхона ҳақи тўлангунича ёки бошқа ҳолатлар юз бергунча сотувчининг сотиб олувчига топширилган корхонага мулк ҳуқуқи сақланиб қолиши назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи мулк ҳуқуқи ўзига ўтгунча топширилган корхона таркибига кирадиган мол-мулкни мулкий мажмуа сифатида корхона фаолиятини таъминлаш учун зарур даражада тасарруф қилишга, шунингдек ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақли бўлади.
490-модда. Корхонани сотиш шартномасининг шакли ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш
Корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилиб, унга ушбу Кодекснинг 491-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар албатта илова қилинади ва у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Корхонани сотиш шартномаси имзолангунга қадар
инвентаризация далолатномаси,
бухгалтерия баланси,
аудиторлик хулосасини, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарз (мажбурият)лар рўйхатини тарафлар тузган ва кўриб чиққан бўлиши керак.
Номлари айтиб ўтилган ҳужжатларда кўрсатилган мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, сотувчи томонидан сотиб олувчига топширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |