Фуқаролик ҳУҚУҚи бўйича


Гаров шартнома ёки қонун асосида амалда юзага келади


Download 223.74 Kb.
bet30/58
Sana02.05.2023
Hajmi223.74 Kb.
#1423294
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58
Bog'liq
ФУКАРОЛИК ХУКУКИ БУЙИЧА

Гаров шартнома ёки қонун асосида амалда юзага келади.


Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Ашёнинг мулкдоpи ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин.


Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга қўйишга йўл қўйилмайди.


Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин.


Муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар гаров нарсаси бўлиши мумкин эмас.


Фуқароларнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонун ҳужжатлари билан ман этилиши ёки чекланиши мумкин.


Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.06 Гаров (заклад) / 03.10.99.00 Гаров]
[СПиТ:
1.Мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари / Закалат]
Гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.04.02 Ипотека / 03.10.99.00 Гаров]
[СПиТ:
1.Мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари / Ипотека]
Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади.

  1. Гаров шартномасининг мазмуни ва шакли. Гаров ҳуқуқи қачон вужудга келган деб ҳисобланади? Гаров ҳуқуқи қайси ҳолларда бекор бўлади?




Download 223.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling