Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
БОҒДОРЧИЛИК ТАРИХИДАН
Боғдорчиликка доир айрим маълумотлар дастлаб V асрдаёқ пайдо бўлган. X асрга келганда боғдорчилик анчагина ривож топ-ди. XIX асрга келиб саноат аҳамиятига эга бўлган боғлар барпо этилиб, улар қишлоқ хўжалигида салмоқли ўрин эгаллайди. Урта Осиёда маҳаллий боғбонлар кўп йиллардан бери боғдорчилик билан шуғулланиб келганликлари сабабли, меванинг кўпгина навларини яратишга муваффақ бўлинди. Урик, ёнғоқ, шафтоли, анор, бодом каби меваларнинг маҳаллий навлари кўпроқ яратилди, уларнинг айримлари ҳосилдорлиги, сифати ва маҳаллий иқлим шароитига мослашувчанлиги, касаллик ва зараркунандаларга, қурғоқчиликка чидамлилиги билан фарқ қилар эди. Олма, нок ва беҳизорлар барпо этиш фақат маҳаллий аҳамиятга эга эди, холос. Шунинг учун ҳам республикадаи ташқарига мевачилик маҳсулотлари чиқариш учун ҳеч қандай ички имконият йўқ эди. Тошкент-Оренбург темир йўли қурилгандан кейингина саноат аҳамиятига эга бўлган боғлар барпо қилиниб, Россия томонларга ҳўл мева юбориш миқдори йил сайин ортиб борди. Кейинчалик Тошкент воҳасига, Қрим, Франция, Америкадан янги мева навларини олиб келиб боғлар барпо қилина бошланди. Келтириб зкилган мевалар Тошкент шароитига анча яхши мослашди. Натижада Тошкент воҳасида Европадан келтирилган олма ва бошқа хил мева навлари кенг тарқатила бошланди. Тошкент воҳасидан секин-аста республикамизнинг бошқа вилоятларига ҳам мева навлари ва турлари кенг тарқала бошлади. Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантиришга 1855 йилда ташкил этилган Бутуниттифоқ Россия боғдорчилик филиали катта ижобий таъсир кўрсатди. Бу филиал 1889 йилга келиб Туркистон қишлоқ хўжалик органига айлантирилди ва бунга кўп йиллар мобайнида боғдорчиликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, кўзга кўрйнган йирик олим, академик Рихард Рихардович Шредер раис қилиб сайланди. 1917 йилларга келганда ҳозирги Ўзбекистон территориясида бор-йўғи 22 минг гектарга яқин боглар мавжуд эди. Мева дарахтларининг ватани Ўрта Осиё, Закавказье, Узоқ Шарқ, Хитой, Ҳиндистон, Бирма, Эрон, Сирия ҳисобланиб, бундан 3—4 минг йнл илгари аниқланган. Баъзи маълумотларга қараганда Ўрта Осиёда боғлар 3,9 миллион гектарни, Испанияда 2,8 мил-лион гектарни, Италияда 1,2 миллион, Америкада 1,2 миллион, Хитойда бир миллион гектарни ташкил қилади. Бошқа мамлакатларда ҳам мевазорлар бор, лекин майдони унчалик кўп эмас. Ўзбекистонда боғлар майдони 1984—1985 йилда 200 минг гектардан ортиқ эди. 1985 йилда янги ташкил қилинган ихтисослаштирилган хўжаликлар ҳисобига суғориладиган зоналарда, жумладан, Тошкент вилоятда 5 минг, Фарғона вилоятда 4 минг, Наманган вилоятнда салкам 4 минг, Андижон вилоятда 1,9 минг, Сурхондарё вилоятда 2 минг, Жиззах вилоятда 1,5 минг гектар янги боғлар барпо қилиш мўлжалланмоқда. Истиқболли режага кўра республикада боғлар майдони 1990 йилда 280 минг гектар, бундан кейинги йилларда эса янада кўпайтириш планлаштирилган. 1990 йилга бориб, ҳосилга кирган боғлардан олинадиган ўртача ҳосил 80 ц ни ташкил этиши лозим. 1984 йилда Ўзбекистонда етиштирилган 4 хил мева ва узумнинг ялпи ҳосили қарийб бир миллион тоннага етди, бу революцияга қадар етиштирилган маҳсулотга нисбатан 4,5—5 марта кўп, бошқача айтганда, аҳоли жон бошига ўрта ҳисобда 50—70 кг мева ва узум етиштирилмоқда. Лекин шуни айтиш керакки, ҳозирги пайтда етиштирилаётган боғдорчилик маҳсулотлари аҳолининг ўсиб бораётган талабини қондира олмаяпти. Модомики шундай экан, эндиги вазифа фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий қилиш билан яқин йиллар ичида мавжуд мевали боғлар ҳосилини гектар.бошига камида 100 —120 ц га етказиб, партия ва ҳукумати-мизнинг Озиқ-овқат программасини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшишдан иборат. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling