Аҳоли хар куни фойдаланадиган хизмат кўрсатиш муассаларининг хизмат
кўрсатиш радиуси 500 метрдан кўп бўлмагани, пиёда бориб-келиш мумкин
бўлган масофада бўлгани маъқул. Уларни микрорайон ёки
турар-жой
районининг ўрта қисмида жойлаштириш, уларга борадиган йўлларни йирик
магистраль йўллар билан кесишмайдиган қилиб лойиҳалаш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Аҳолига даврий хизмат кўрсатадиган муассасаларнинг
хизмат радиуси
1000-1500 метргача бўлиши мумкин. Уларга бориб-келиш пиёда ёки 2-3 бекат
оралиғида жамоат транспортида амалга оширилиши мумкин. Бундай
муассасаларни жамоат-савдо марказлари кўринишида,
бир нечта микрорайонга
ёки магистрал йулларга туташган турар-жой районларига хизмат қиладиган
қилиб жойлаштирилгани маъқул. Уларнинг таркибига йириклаштирилган савдо,
умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини, кутубхона,
кинотеатр ва клубга ўхшаш муассасаларни киритиш максадга мувофиқ.