Фурқат. Ушбу мамлакат, барча қўшниларининг номи –истон билан якунланадиган дунёдаги ягона мамлакат. Ўзбекистон


Download 18.22 Kb.
Sana02.12.2023
Hajmi18.22 Kb.
#1779906
Bog'liq
Энигма


Энигма. Жавоблардаги умумийлик – Фарғона вилоятидаги туманлар.


  1. У ўзи жуда зиёли инсон бўлганига қарамай, ўзи ҳақида жуда қўпол ўхшатиш қилган, яъни ўзини «адашган ит каби» деб таърифлаган. Абдулла Орипов «ким Қашқарни қилди макон» деганда ҳам уни назрда тутган. Гап ким ҳақида кетмоқда?

-Фурқат.


  1. Ушбу мамлакат, барча қўшниларининг номи –истон билан якунланадиган дунёдаги ягона мамлакат.

-Ўзбекистон.


  1. Бу жойда дунёдаги энг қадимги батарейка, яъни топилган бўлиб, физиклар бу батарейкани тахминан 2000 йил муқаддам ясалган деб ҳисоблашади. Энг қадимий батарейка қаердан топилган?

-Бағдод.


  1. Муҳаммад Юсуфнинг бир шеърида у ерда ёз жуда ёмон келиши ҳақида айтилган. Ҳақиқатан ҳам чўл зонада бўлган бу ҳудудда ёз жазирамаси танини куйдиради. Савол қаер ҳақида?

-Ёзёвон. Муҳаммад Юсуфнинг шеъри “Ёзёвонда ёз ёмон” деб бошланади.


  1. “Осмондаги болалар” фильмини кўрганисиз албатта. Яқиндагина унинг “Осмондаги болалар-3” қисм чиқди ва у қуйидаги эпизод билан бошланади.



Яъни унда дўстлар Ҳамдамнинг қайнотасиникига тўйга боришган бўлиб, саноқдан “атиги” 1 га адашишгани учун бегона тўхонага бориб қолишган. Улар саноқдан адашган жой номларини айтинг?
-Бешариқ ва Олтиариқ. Улар тўйга Бешариққа боришлари керак бўлган, лекин адашиб Олтиариққа бориб қолишган.


  1. Илгари буғдой ва умуман дон-дунлар ғарам ҳолида сақланган бўлиб, тахминларга кўра Қўқон хонлиги пайтида пойтахтга яқин энг катта дон ғарами шу жойда сақланган. Қаерда деб ўйлайсиз?

-Данғара


  1. Катта Фарғона Каналини қазилишида бош-қош бўлган энг юқори рахбарлардан бири бўлмиш бу инсон аслида Марғилонда туғилган бўлса-да, Тошкентда, Чиғатой қабристонида дафн қилинган. Сиз авваллари унинг номи билан аталган географик ҳудуднинг ҳозирги номини айтиб беринг.

-Қўштепа (аввал Охунбобоев тумани бўлган)

Ва банк учун


-Бу аёл водийлик аёллар ичида энг биринчилардан бўлиб ислом динини қабул қилган деб ҳисобланади ва шу сабабли, маҳаллий хотин-қизлар ичида “Биби Убайда” номи катта хурматга сазовор бўлган. Сиз унинг шарафига ҳозирда қайси ҳудуд номланишини жавобингизда кўрсатинг.
-Бувайда тумани. “Бувайда” – “Биби Убайда” номининг шеваланиб ўзгарган талқини ҳисобланади.
Download 18.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling