ҒЎза навларида чигит оғирлигининг вариацияланиш даражаси


Download 152.59 Kb.
Sana10.01.2023
Hajmi152.59 Kb.
#1087236
TuriЛекция
Bog'liq
ХОТАМОВ.А.(3) ртф


ҒЎЗА НАВЛАРИДА ЧИГИТ ОҒИРЛИГИНИНГ ВАРИАЦИЯЛАНИШ ДАРАЖАСИ

М.Э. АЛИХОНОВА, Т.Х. КУЛИЕВ


Гулистон давлат университети, Гулистон 4-мавзе. е-mail: glsu_info@edu.uz
А.Т. ХОТАМОВ,
ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Юқори-юз маҳалласи.
е-mail: inst@gen.org.uz

Маълумки, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва сифатли маҳсулот етиштиришда селекция ва уруғчилик муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда республикамизда селекция ва уруғчиликни янада ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-ноябрдаги ПҚ-3408-сон “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қабул қилиниши, ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини яратиб берди [1].


Паxта ҳосилдорлигини оширишда ва сифатли тола етиштиришда маълум бир тупроқ ва иқлим шароитига мослашган, эртапишар, ҳосилдор ва тола сифати жахон андозалари талабларига жавоб берадиган навларни ишлаб чиқаришга жорий этиш мухим аҳамият касб этади. Чунки янги яратилган ғўза навларининг тола чиқиши юқори, чигити сермой, ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига (тупроқнинг шўрланиши, паст ҳарорат, гармсел, қурғокчилик ва бошқалар), касаллик ва зараркунандаларга чидамли, қатор ораларига меxанизмлар ёрдамида ишлов беришга ҳамда ҳосилни машинада теришга мос бўлмоғи лозим [2].
Мўл ва сифатли ҳосилни етиштиришда экиладиган уруғнинг навдорлиги муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, генетик-селекцион навларнинг хусусияти пахтачиликда ҳосилни ва унинг сифатини оширишда муҳим рол ўйнайди. Ҳар бир вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитига мос нав танлаш ва юқори сифатли уруғлик тайёрлаш ҳисобига ҳосилдорликни 10-20 фоизга ва ундан кўпга ошириш мумкин [3].
Бу ўринда шуни қайд этиш керакки, янги навларни танлаш ва уларни баҳолашда белгилар ва уларнинг миқдорий кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки навлар миқдорий белгилар ёрдамида танланади. Лекин, миқдорий белгиларнинг вариацияланиши (ўзгарувчан бўлиши) ҳамон селекциянинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бунга миқдорий белгиларнинг нафақат генотипга балки ташқи муҳитга боғлиқлиги сабаб бўлади. Белгилар ва уларнинг миқдорий кўрсаткичларининг вариацияланиш даражасини билиш селекцион жараённи ташкил этишда, танлов ишларини олиб бориш ҳамда уни самарали якунланишида муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур тадқиқотда Сирдарё вилояти шароитида ўрганилган ғўза навлари ва уларнинг миқдорий белгиларининг вариацияланиш даражасига доир маълумотлар ўрин олган.
Тадқиқот объекти сифатида ғўзанинг АН-Боёвут, Бухоро-102, Султон ва Гулистон навлари танланди. Мазкур навларнинг ҳар биридан 50 та дан чигит олиниб, лаборатория шароитида аналитик тарози ёрдамида оғирликлари ҳисобланди.
Ўрганилган ғўза навларида битта чигит оғирлиги ўртача АН-Боёвут-2 навида 0,13 г ни ташкил этган бўлса, Буҳоро-102 навида 0,12 г, Султон навида 0,13 г ва Гулистон навида 0.12 г тенг бўлди. Ушбу маълумотлардан Султон ва АН-Боёвут-2 навларининг чигити Буҳоро -102 ва Гулистон навларига нисбатан оғир бўлганлигини кўриш мумкин. Миқдорий белгиларнинг вариацияланганлик даражаси унинг барқарорлигини белгилаб беради. Маълумки агар вариация коэффициенти 10% га ча бўлса кам вариацияланувчан, 10% дан 20 % гача ўрта ва 20 % дан юқори бўлса кучли вариацияланувчан деб ҳисобланади. Ушбу маълумотларга асосланиб ўрганилган ғўза навларидан Султон навининг кўрсаткичи 9,51% ни ташкил этди. Бу мазкур навнинг чигит оғирлиги нисбатан барқарор деб ҳисоблаш мумкин. Қолган АН-Боёвут-2, Бухоро-102 ва Гулистон навларида битта чигит оғирлиги ўрта даражада вариацияланган деб топилди (1-гистограмма).
1-гистограмма.
Чигит оғирлигининг статистик кўрсаткичлари



Олинган натижаларга асосланиб қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин. Султон навида чигит оғирлиги нисбатан кам вариацияланган деб топилди. Ушбу кўрсаткич мазкур навда баркарор бўлди. Бундай ҳолатда чигит оғирлиги кўпроқ генотипга боғлиқ бўлди. Қолган навларда чигит оғирлиги ўрта даражада вариацияланган деб топилди. Мазкур навларда чигит оғирлиги нафақат генотипга балки ташки муҳитга ҳам боғлиқ бўлди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ



  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 28.11.2017-йилдаги ПҚ-3408-сон

  2. X.Болтабаев ва б. НамДУ илмий ахборотномаси - Научный вестник НамГУ 2018 йил 2-сон 1-қисм. 332-б

  3. Оразбайева Г.Э., Бабаев Я.А. Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман тўплами. Бухоро, 2021 йил 19-20 ноябрь. 211-б

Download 152.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling