Галактикамизнинг тузилиши. Галактика объектлари. Галактикада юлдузларнинг тақсимланиши. Юлдуз тудалари ва туманликлар
Download 0.55 Mb.
|
галактикалар
Сомон йули
Галактикамизга кирувчи юлдузлар-нинг асосий қисми фазода эгаллаган формаси қавариқ линза кўринишга ўхшайди. Линза кўринишидаги Галактикамизнинг диаметри салкам 100 минг ёруғлик йилига тенг, қалинлиги эса 7 минг ёруғлик йилига тенгдир. қуёш системаси, Галактикамизнинг марказидан унинг радиусининг 2/3 қисмига тенг масофада (33 минг ёруғлик йили) жойлашган.
Галактикамиз дискига (яъни Сомон йўли текислигига) тепадан туриб, бошқача айтганда, унинг текислигига тик йуналиш томондан туриб қаралса, Галактикамиз - марказдан спирал кўринишда тарқалувчи, соат маятниги пружинасини эслатувчи енглар кўринишини олади. Қуёш системаси томонидан қаралганда, Галактикамизнинг марказий ядроси + авс юлдуз туркумига проекцияланади.
Галактикамизда, 150 млрд га яқин юлдуз борлиги маълум. Махсус кузатишлар эса, юлдузларнинг улкан бу тўдаси унинг маркази атрофида айланишини маълум қилади. Барча юлдузлар, жумладан қуёш (ўз “оила аъзолари”- планеталарни эргаштириб), Галактикамиз ядроси атрофида Сомон йули текислигига параллел равишда айланади.
Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling