Ганиева М. А., Файзуллаева Д. М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами
Download 1.03 Mb.
|
60 бет Кейс стади
Ўзбекистонда кайта-тикланадиган энергия манбаларининг асосий кисмини ташкил этувчи куёш Энергияси кўрсатгичлари
Республикамизда қайта тикланадиган энергия манбалари орасида қуёш энергияси етакчи ўринни эгаллайди. Бу эса ушбу энергия туридан халқ-хўжалигининг турли жабҳаларида кенг фойдаланиш имкони демакдир. Ўлкамизда йил давомида қуёшнинг нур сочиб туриш вақти 270-300 кунни ташкил қилиб, қуёш нурларига нисбатан тик жойлаштирилган ҳар бир квадрат метр юзага тушадиган қуёш нурланишининг максимал қуввати 1 квтга етади. Йил давомида республикамиз ҳудудининг ҳар бир квадрат метргоризонтал сатҳига тушадиган қуёш энергиясининг умумий миқдори 1650-1750 квт.сга тенг бўлиб 140-150 кг нефть ёқилғиси ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик энергиясига тенгдир. Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш борасидаги илмий тадқиқотлар йўналишлари • қуёш иссиқлик қурилмалари:қуёш ҳаво ва сув иситиш коллекторлари; қуёш мева-сабзавот қуритгичлари; қуёш иссиқхоналари; қуёш сув тозалаш тизимлари. • қуёш фотоэлектрик тизимлар: қуёш фотоэлектрик модуллар; қуёш фотоэлектрик-иссиқлик коллекторлари. • қуёш концентраторлари:қуёш қозонлари; ясси, параболик ва сферик концентраторлар. • катта қуёш печи:асосий концентратор бошқарув тизими; гелиостатлар автоматлашган бошқарув тизими; керамик материаллар синтези. • стирлинг двигатели:стирлинг двигателини ишлаб чиқиш ҳамда қуёш концентратори билан мужассамлаштириш. Марказлашган электр таъминоти тизимидан узоқда жойлашган истеъмолчилар учун қуёш электростанциялари Стирлинг циклига асосланиб ишловчи мазкур двигатель ташқи иссиқлик энергияси ҳисобига ишлайди (газ, қуёш энергияси ёки бошқа турдаги ёқилғилар). Стирлинг двигатели ёрдамида қуёш энергиясини термодинамик ўзгартиришиссиқлик ва электр энергияси олиш имконини беради. Тошкент вилояти паркент туманидаги катта қуёш печи дунёда энг йирик мазкур типдаги иншшотлардан бири. • Қуввати: 106 Вт. • Фокуси диаметри: 0.5 м. • Ҳарорат: 2000 C гача. Ўз навбатида Ўзбекистонда экологик муаммони ҳал қилишнинг ечимларидан бири сифатида таклиф этилаётган чоралардан бири бу мавжуд анъанавий энергетик ресурлар билан бир қаторда ноанъанавий яъни қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишдир. Бу эса бир вақтнинг ўзида хам энергетик хам беради, яъни мавжуд энергетик ресурсларни тежаш ҳамда экологик тоза ресурслардан фойдаланиш ҳисобига атроф муҳитга ис гази оқимини кескин камайишига эришилади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling