Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОСМОХИМИЯ — Космошмё
- КОСМОХИМИЯ ИЗОТОПНАЯ — Изотопли космокимё
КОРУНД — Корунд — м-л, кимёвий таркиби — А130 3. Тригонал сиягонияли, одатда кристаллари туғри
тўзилган, баъзан йирик бочкасимон, устунсимон, пирамидал ва пластинка шаклида учрайди; кўпроқ кизғиш ёки сарғиш-кулранг, хилма-хил рангли, шаффоф кристаллари ҳам учрайди. Кимматбахо шаффоф К. нинг хиллари: лейкосапфир-рангсиз, сапфир-кўк, рубин-кизил; шиша каби ялтирайди. Қат. 9 га тенг. С. ор. 3,95—4,10. Одатда глиноземга бой, кремнеземи кам, магматик жинслар орасида — корундли сиенитларда ва анортозитларда учрайди. К. тўташ — метасоматик жараёнида магматик жинслар яқинида, кристаллангаи оҳактошлар орасида ҳосил бўлади. Ш у шароитда К. нинг қимматбаҳо хиллари (ёқут, сапфир ва бошқалар) топилади. К. ли жинслар, шунингдек, глиноземга бой чўкиндилар (бокситлар) регионал метаморфиз натижасида магматик жинсларга бевосита борлиқ бўлмаган ҳолда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Кимёвий жиҳатдаи жуда турғун м-л бўлиб, кўпинча сочилмалар орасида учрайди. КОСМОХИМИЯ — Космошмё — геокимё фани соҳаларидан бири. Кимёвий элементлар ва изотопларнинг космик жисмларда тарқалиши конуниятларини ўрганади. К. астрофизика, ядро физикаси, ядро кимёси ва физик кимё фанлари билан чамбарчас боғлиқдир. ҳозирги пайтда Куёш, Ой, Марс ва Венера сайёралари туррисида муҳим маълумотлар олинди. Ж умладан Ойнинг ёши Ернинг ёшига тенг (4—4,5 млрд. йил) эканлиги, Ой сиртидаги жинсларда кислород, кремний, алюминий, натрий ва калий Ердагига нисбатан камлиги ва аксинча темир, магний, кальций, титан, хром кўплиги аниқланди. КОСМОХИМИЯ ИЗОТОПНАЯ — Изотопли космокимё — космокимёнинг бир қисми. Ер ва космик жинсларда изотопларнинг тарқалишини ўрганиб, космокимё муаммоларини ҳал қилади. И. к. нинг асосий вазифаси дастлабки материя таркибини тиклаш ва уиинг физик-кимёвий ривожланиш шароитини қайта тиклашдан иборатдир. И. к. нинг предмети метеорит, Ой, Ер ва унинг айрим қобиқлари, планеталар атмосфераси, Куёш ва юлдуз жинсларининг элементар ва изотоп таркибини тадқик килишдан иборатдир. Изотоп ҳақидаги маълумотлар космик жисм тарихини қайта тиклаш га имконият яратиб, ер ва метеоритларнинг геологик даврга кадар бўлган ривожланиш тарихини ўрганади, Ернинг кандай ҳилиб планета болида пайдо бўлганлиги муаммосини ечиб беради. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling