Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Нефтни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини
10.1. Нефтни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш.
Таркибида нефтли кислоталар мавжуд бўлган нефтларни кучсиз ишқорли сув билан сиқиб чиқариш, уларни катта сув билан сиқиб чиқаришдан кўра 10-15 % кўпрок самара беради. қатламга ишқорни ҳай- даш натижасида нефтберувчанликнинг ортиши ишқорни ишлатишнинг дастлабки даврида қўлланганда ҳам ишлатиш жараёнининг охирги босқичида қўлланганда ҳам кузатилади. Нефтларни ишқорли эритма билан сиқиб чиқариш жараёнида ишқорли эритма нефт пленкалари билан коллектор ғовак-ларидаги нефт пленкалари билан ўзаро таъсирга киришганлиги натижасида қатламда юқори дисперс эритмаси ҳосил бўлади. Газдан ҳоли бўлган қатлам нефтга ишқорли эритма таъсир қилганда нефтли кислоталари мавжуд бўлган нефтларда ишқор нефт орасидаги сирт таранглиги анчагина камаяди. Чунончи NaOH нинг 0,01-0,1% эритмаси билан қатламга таъсир қилинган- да унинг нефтберувчанлиги анча ортганлиги кузатилади. Эритманинг кон- центрацияси оширилгандан ундан олинган самара деярлик сезиларсиз бўлган эди. Ишқор билан нефт орасидаги сирт таранглигининг кескин камайи- ши нефт томчиларининг ғоваклар орасидан ҳаракатини осонлаштиради. Шунинг натижасида қатламнинг ҳайдалаётган сув билан қамраб олиниш даражаси ортади. Бу ҳодиса турли-туман коллекторларга ҳам таалуқлидир. Бу ҳолатда олинган қўшимча нефт миқдори эмульсия кўрсатгичларига боғлиқ бўлиб, у албатта қолдиқ нефтнинг тақсимланиш ҳарактеридан ке- либ чиқади. Шундай қилиб ишқорли сув ҳайдаш жараёнида қатламда юқори дисперсли эмульсия вали ҳосил қилиниб, натижада нефтберувчан- ликнинг ортишига олиб келади. Яна шуни эътироф этиш лозимки, ўткир натрий ишқорга кўрса- тилган самарадан ташқари коллекторнинг ва унга шимилган суюқликнинг хоссаларини яхшилашга ёрдам беради, чунки у ўзаро муносабат натижаси- да ҳосил бўлган ортиқча моддаларни ўзида эритиш хусусиятига эгадир. Ишқорли сув ҳайдаш жараёнида суюқликнинг ҳўллаш даражаси (ювувчан- лик даражаси) ортиши ҳисобига юқори нефтберувчанликка эришилади. 47 Кўпчилик кимёвий реагентлар, шу жумладан ишқор ҳам қатламдаги гидрофоб шароитга тушгандан сўнг уни гидрофил шароитига айлантиради, гидрофоб қатламнинг ҳўлланишлик даражасининг ўзгариши ишқорли сув ҳайдашда сирт таранглик кўрсатгичи паст бўлганлиги туфайли тоғ жин- сларига ёпишган нефт томчиларини ювиб чиқаришга ёрдам беради. Қатлам шароитида эмульсиянинг ҳосил бўлиши ундаги фильтрацион қаршиликларни камайишига олиб келади ва натижада эмульсия қатлам бағридаги кичик қатламчаларга ҳам таъсир қилиш ва улардан ҳам нефтни сиқиб чиқариш имконини беради. Натижада қатламнинг қамралиш жара- ёни ортади ва нефтберувчанлик ортади. Ишқорли сув ҳайдаш жараёнида ишқорли металлар тоғ жинслари би- лан реакцияга киришиб ўз ишқорлик даражасини нейтраллаш имкониятига ҳам эгадир. Ишқорли сув ҳайдашнинг самарадорлигига кўп омиллар таъсир кўрсатади, жумладан кўп валентли ионлар эримайдиган қолдиқ ҳосил қилиши мумкин, бу албатта ишқор эритмаси концентрацияси самарасини пасайтиради. Бу ҳолатда аксарият Са ва Мg нинг мусбат иони таъсир кат- тадир. Эритмадаги Cа ҚҚ >0,025 мгғл бўлган ҳолатда сирт таранглиги па- саймайди. Сув таркибида ош тузининг мавжудлиги ишқорнинг минимал кон- центрациясининг пасайишига анчагина таъсир қилиши мумкин, натижада лозим бўлган сирт тарангликка эришиб бўлмайди. Чунончи 2,2 мгғл миқдордаги ош тузи ишқорнинг энг кам концентрациясини 10 марта па- сайтириши мумкин. Маҳсулдор қатламлар таркибида гилларнинг мавжудлиги ҳам ишқорли сув ҳайдаш жараёни самарадорлигини анча па- сайтиради. Аксарият ҳолларда олувчи қудуқлар тубида тузларнинг чўкин- ди сифатида ҳосил бўлиш ҳоллари кузатилади. Қатламга ишқорли таъсир қилишнинг бир неча турлари мавжуд. Шулардан энг самаралиси ҳайдалаётган сувни кимёвий реагентлар билан ишлашдир. Сувга ишқор қўшиш билан сирт актив моддалар ҳосил қилиш мумкин ва улар суюқликнинг капилляр фаоллигини оширади. Қатламга ишқорлар ҳайдаш сирт актив моддалар ҳайдашдан арзон ва самарали- рокдир. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling