Gazlarni quritish jarayoni va jihozlari Қуритишнинг саноатдаги роли


Download 0.79 Mb.
Sana22.11.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1793498
Bog'liq
5- маьруза гкс

  • РЕЖА:
  • Таркибида суюқлик тутган қаттиқ, пастасимон материалларни қуритувчи агент ёрдамида сувсизлантириш жараёни қуритиш деб аталади. Қуритишда намлик қаттиқ фаза таркибидан газ ёки буғ фазасига ўтади. Қуритиш жараёнининг авфзаллиги шундан иборатки, материалларни транспортировка қилиш онсонлашади, махсулот сифати узоқ муддатда сақланиб қолади.
  • Саноатда материалларни 3 хил усулда -механик, физик-кимёвий ҳамда исситувчи агент(иссиқлик) ёрдамида сувсизлантириш мумкин:
  • Механик усул билан сувсизлантириш, тарқибида кўп миқдорда сув сақлаган, механик таъсирда ўз структурасини ўзгартирмайдиган моддаларни қуритиш учун ишлатилади. Бунда намлик сиқиш ҳамда центрафугалаш орқали амалга оширилади. Умуман олганда бу усул қуритишда биринчи босқич ҳисобланади. Маҳсулотдаги қолган намлик иккинчи усул, яни иссиқлик ёрдамида чиқариб юборилади.
  • Саноатда, махсулотга иситувчи агентнинг таъсир этиш йўлига кўра қуритиш икки хил бўлади. Табиий усул - материалларни очиқ ҳавода сувсизлантириш, бунда иситувчи агентнинг материалга таъсир қилишида қўшимча куч талаб этилмайди. Сунъий усулда махсус қуритгичлар қўлланилади
  • Қуритишнинг қуйидаги турлари мавжуд: Конвектив қуритиш – нам материал билан қуритувчи агент ўзаро аралашган бўлади. Контактли қуритиш – нам материал билан қуритувчи агент ўртасида ажратувчи юза бўлади.
  • Радиацияли қуритиш – нам материалга иссиқлик инфрақизил нурлар ёрдамида тарқалади.
  • Диэлектрик қуритиш – материал юқори частотали ток майдонида қиздирилади.
  • Сублимацияли қуритиш – Материал музлатган ҳолда юқори вакуум остида сувсизлантирилади.
  • Охирги 3 та усул саноатда нисбатан кам қўлланилади.
  • Қуритиш жараёни давомида материал таркибидаги намлик доим ҳаво билан ўзаро таъсирлашиб туради. Шу нуқтаи назардан нам ҳавонинг асосий параметрларини ўрганиш муҳим ҳисобланади.
  • Нам ҳаво, бу қуруқ ҳаво ва сув буғларининг аралашмасидан иборат. Нам ҳавонинг асосий хоссалари қуйидаги параметрлар билан характерланади.
  • Абсолют намлик – нам ҳавонинг ҳажм бирлигига тўғри келган сув буғларининг миқдори.
  • Агар нам ҳаво совутилиб борилса маълум бир температурада намлик (ҳаво таркибидаги сув буғлари) томчи шаклида ажрала бошлайди. Намликнинг бундай температурада ажралиб чиқишига тўғри келган температура шудринг нуқтаси деб аталади.Бу ҳолатда ҳаво таркибида максимал қийматда сув буғлари бўлади.Бу ҳавонинг тўйиниш пайтидаги абсолют намлиги билан ифодаланади
  • Нисбий намлик –Ҳаво абсолют намлигининг тўйиниш пайтидаги абсолют намликка нисбатидир.
  • Ҳавонинг нисбий намлиги:
  • бу ерда текширилаётган нам ҳаводаги сув буғларининг парциал босими,
  • тўйинган сув буғларининг босими.
  • ҳавонинг ҳажм бирлигига тўғри келган сув буғларининг миқдори, ҳавонинг тўйиниш пайтидаги (абсолют намлиги) сув буғларининг миқдори
  • Демак хулоса қилиш мумкинки, нисбий намлик қуритиш жараёнида муҳим хосса ҳисобланади. Агар ҳаво таркибида намлик қанча кам бўлса бундай ҳаво қуритиш процессида самара беради. Нисбий намликни оддий психрометр ёрдамида аниқлаш мумкин. Психрометр 2та термометрдан иборат –қуруқ ва ҳўл термометр. Иккала кўрсаткич айирмаси бўйича нисбий намликни аниқлаш мумкин. Ҳавонинг нисбий намлиги қанча кам бўлса ҳўл термометр шарчаси юзасида сувнинг буғланиши тез боради, натижада ҳўл термометр шарчаси тез совийди. Намлик камийиши билан психрометрик айирма кўпаяди.
  • Ҳавонинг нам сақлаши – 1 кг қуруқ ҳавога тўғри келган сув бўғларининг миқдори.(Х билан белгиланади ва бирлиги кг/кг.)
  • mсб-нам ҳавонинг берилган ҳажмидаги сув буғлари массаси; mқҳ-нам ҳавонинг берилган ҳажмидаги абсолют қуруқ ҳаво массаси.
  • Нам ҳавонинг энталпияси – Қуруқ ҳаво энтальпияси билан шу нам ҳавода бўлган сув буғининг энтальпияси йиғиндисига тенг
  • Бу ерда Сқҳ –қуруқ ҳаво иссиқлик сиғими,t-ҳаво температураси(Ж/кг*К), iсб*х- сув буғнинг энтальпияси(Ж/кг)
  • Сув буғининг энталпиясини аниқлаш учун 00 С да унинг буғ ҳосил қилиш иссиқлиги инобатга олинади (r-кДж/кг)
  • Материалларни қуритиш жараёнида намликни йўқотиш мураккаб жараёнлардан биридир. Намликни материалдан чиқиб кетишини қарайдиган бўлсак:
  • Материал таркибидан намликнинг буғланиб чиқиш интенсивлиги m материал юзаси бирлиги F дан вақт бирлиги ичида буғланган намлик миқдори билан ўлчанади
  • Иссиқ ҳаво
  • Демак намликнинг чиқиши модда алмашиниш механизмига боғлиқ, бу механизм икки босқичдан иборат а)намликнинг материал ичида силжиши, б)материал юзасидан намликнинг буғланиши.
  • Материалнинг юзасидан намликнинг буғланиш йўли билан ҳаво оқимига ўтиши ташқи диффузия деб аталади.
  • Валли қуритиш жихози
  • Радиацион қуритиш аппарати

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling