Гeография дарсларида топонимик маълумотлардан фойдаланиш методикаси чирчиқ давлат педагогика институти География кафедраси ўқитувчиси Маҳмудова Чарос Икромовна
-расм. Жойнинг релъеф тузилишига боғлиқ ҳолда шаклланган жой номлари микромодули
Download 294.31 Kb.
|
Ч.Маҳмуова июль мақола 2022й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Графикли органайзерлар
- 4-расм. Сув манбалари билан боғлиқ ҳолда шаклланган жой номлари
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
2-расм. Жойнинг релъеф тузилишига боғлиқ ҳолда шаклланган жой номлари микромодули
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, модулли таълимнинг асосий моҳияти - ўқувчилар модул дастурлари ёрдамида мустақил ишлашига асосланган ўқув-билиш фаолияти орқали белгиланган мақсадга эришадилар. Чунки топонимик маълумотларни ўрганиш топонимика фанининг калити сифатида унинг предмет ва ўрганиш объектларини, мақсад ва вазифаларини тўлароқ очиб бериш учун хизмат қилади. Графикли органайзерлар (ташкил этувчи) – фикрий жараёнларни кўргазмали тақдим этиш воситасидир. Графикли органайзернинг усул ва воситаларидан бири кластер бўйича тўхталиб ўтаман. Кластер - тутам, боғлам - ахборот харитасини тузиш йўли - барча тузилманинг моҳиятини марказлаштириш ва аниқлаш учун қандайдир бирор асосий омил атрофида ғояларни йиғиш усулидир. Ўқувчилар кластерни тузиш қоидаси билан танишадилар. Ёзув тахтаси ёки катта қоғоз вароғининг ўртасига асосий сўз ёки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи ёзилади. Бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ёнида мавзу билан боғлиқ сўз ва таклифлар кичик доирачалар «йўлдошлар» ёзиб қўшилади. Уларни «асосий» сўз билан чизиқлар ёрдамида бирлаштирилади. Бу «йўлдошларда» «кичик йўлдошлар» бўлиши мумкин. Ёзув ажратилган вақт давомида ёки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин. Мисол учун, ҳудуднинг сув манбалари билан боғлиқ ҳолда шаклланган жой номларини кластер орқали қуйидаги кўринишда ўрганиш мумкин. 4-расм. Сув манбалари билан боғлиқ ҳолда шаклланган жой номлари Бу метод ўқувчи билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради, фикрлаш жараёнига мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб қилишга ёрдам беради. Демак ҳар бир жойнинг географик номларини ўрганиш топонимик маълумотлар тўплашдан бошланади. Бу борада география дарс жараёнларида турли методларни қўллаш орқали билим бериш, ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини ортишига, мустақил изланиб ишлашига ҳамда уларнинг ўқув-билиш фаолиятида белгиланган мақсадга эришишига асос бўла олади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: Маҳмуд Кошғарий “Девону луғатит турк” I том Т.; Ўзб. ССР Ф.А. нашриёти 1960. Маҳмуд Кошғарий “Девону луғати-т-турк” С.Муталлибов таржимаси. Ғ.Ғулом номидаги нашриёт 2017 Низомов А., Рахимова Г., Расулова Н., “Топонимика” - Шарқ нашриёти - Т.: 2012. Низомов A., Маҳмудова Ч., “Махмуд Қошғарийнинг илмий меъросини ўрганиш тарихи”. Ўзбекистонда география фанининг долзарб масалалари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Термиз, 2020. Russel J. Modular Istruction // A Guide to the Desing, Selektion, Utilization and Evalution of Modular Materials. Minneapolis; BPC, 1974. – 3 p. 6. Қораев С. “Географик номлар маъноси”. Ўзбекистон. 1978. Download 294.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling